Саттаров Фаррух Қучқар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “ЙЎллардаги музламаларни эритиш учун атроф-муҳитга зарар етказмайдиган восита олиш технологияси”, 11.00.05 –Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Т6609
Илмий раҳбар: Эркабаев Фурқат Илясович, техника фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий тадқиқот институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.18/2025.27.12.Т.01.01 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Пўлатов Хайрулла Лутпуллаевич, кимё фанлари доктори, профессор. Келдиёрова Гулмира Фарҳодовна, техника фанлари фалсафа доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади йўллардаги музламаларни эритиш учун атроф-муҳитга зарар етказмайдиган восита олиш технологиясини ишлаб чиқиш мақсадида йўлларда музламаларни эритиш учун сепиладиган натрий хлорид асосидаги воситанинг ўрнига, йўл бўйидаги ўсимликларга ва атроф-муҳитга салбий таъсири нисбатан кам бўлган восита олиш ва амалиётда қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
йўллардаги музламаларни эритиш учун НаCл асосидаги воситаларнинг ўрнига  Cа(НО3)2 асосидаги восита қўлланганда,  Cа(НО3)2 нинг юмшоқ таъсири туфайли йўл четидаги  дарахтлар ва ўсимликлар ривожи жадаллашиб, салбий таъсири кескин камайиши ҳисобига белгиланган ҳудудда яшил масса 20 % га ошганлиги аниқланган;
музламаларни эритиш учун НаCл асосидаги воситанинг ўрнига  Cа(НО3)2 асосидаги таклиф қилинаётган восита қўлланилганда -210C гача паст хароратларда йўллардаги музламаларни 95-98 % эритиши аниқланган;
таклиф этилаётган янги Cа(НО3)2 асосидаги восита музламаларни эритиши билан бирга дарахт ва ўсимликларни Cа2+ элементлари билан таъминлаши натижасида уларнинг танаси мустаҳкамланиб, иммунитети ортиши ҳисобига тажриба майдонидаги яшил қопламалар ривожланиши 18-21 % ошганганлиги аниқланган.
йўллардаги музламаларни эритишда экологик ва коррозиявий омилларни инобатга олган ҳолда Cа(НО₃)₂ асосидаги реагент ҳамда коррозияга қарши ингибитор қўлланилганда, автомобил қисмларининг коррозияланиш даражаси НаCл га нисбатан 7,2 марта, атроф-муҳитга салбий таъсири эса 15,5 марта камайиши илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ЙЎлларда музламаларни эритиш учун  атроф-муҳитга зарар етказмайдиган восита  олиш технологияси  бўйича олинган илмий натижалар асосида:
йўллардаги музламаларни эритиш учун НаCл асосидаги воситаларнинг ўрнига  Cа(НО3)2 асосидаги восита “ГРАНТ ШАРҚ ОМАДИ” МЧЖ да амалиётга жорий қилинган (2025-йил 29-октябрдаги 03-03/1-03/3-11022-сонли Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълумотномаси). Натижада 960 кг нисбатан кам зарарли Cа(НО3)2 асосидаги йўллардаги музламаларни эритиш воситаси етказиб берилган.
музламаларни эритиш учун НаCл асосидаги воситанинг ўрнига Cа(НО3)2 асосидаги таклиф қилинаётган восита Тошкент шаҳар ободонлаштириш бошқармасида жорий этилган (2025-йил 29-октябрдаги 03-03/1-03/3-11022-сонли Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълумотномаси). Натижада қиш мавсумида -80C хароратда йўллардаги музламаларни самарали эритдиган.  
белгиланган ҳудудларда йўллардаги музламаларни эритиш учун янги Cа(НО3)2 асосидаги ўсимликларга озиқа ҳисобланувчи восита Тошкент шаҳар ободонлаштириш бошқармасида жорий этилган (2025-йил 29-октябрдаги 03-03/1-03/3-11022-сонли Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълумотномаси). Натижада дарахт ва ўсимликларнинг танаси мустаҳкамланиб, иммунитети ортиши ҳисобига тажриба майдонидаги яшил масса 18-21 % ортганлиги аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish