Абдуллаев Ботир Бахтиёр ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Интеллектуал тизимлар воситасида талабаларнинг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш назарияси ва амалиёти”, 13.00.06– Рақамли таълим назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped1203
Илмий маслаҳатчи: Мамаражабов Мирсалим Элмирзаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жиззах политехника институти, PhD.03/2025.27.12.Т.20.01.
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Аскаров Ихтиёр Бахтиёрович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент Алламбергенова Мухаббат Хасанбаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Ўринов Уйғун Абдуллаевич.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади интеллектуал тизимлар воситасида талабаларнинг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш боъйича методик тавсийалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
интеллектуал тизимлар воситасида талабаларнинг касбий тайёргарлигини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари хорижий илғор тажрибаларнинг адаптив трансферини интеллектуал тизимларнинг дидактик хусусиятлари ва функсияларига имплементация қилиш орқали активлаштириш, ҳамда профессионал фаолиятга йўналтирилган функсионал бирликларга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
интеллектуал тизимлар воситасида талабаларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантириш модели таълим тамойилларини замонавий педагогик ёндашувларга кооперациялаш, фанлараро интеграция ва модуллаштиришнинг таркибий қисмлари, рақамли ҳамда очиқ таълим ресурслари ва талабаларнинг мослаштирилган ўқув траекторияларини таълим дастурлари ва материалларига тизимли татбиқ этиш асосида такомиллаштирилган;
интеллектуал тизимлар воситасида талабаларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантириш технологияси касбий йўналтирилган интеллектуал тизим конфигурациясини танлов фанларини белгилаш жараёнига қўллаш, курс лойиҳаси ва амалиёт босқичларини рақамли форматга интеграциялашган рефлекция тизими орқали машғулот топшириқларини касбий фаолиятнинг функсионал сегментлари билан конвергенциялаш ҳамда сунъий интеллект асосида шахсийлаштирилган мустақил таълим топшириқлари танлови тизимини диверсификация қилиш асосида такомиллаштирилган;
интеллектуал тизимлар воситасида талабаларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантириш методикаси когнитив-аналитик ёндашувга асосланган рақамли режалаштириш, техно-дидактик комплекс муҳитида таълим жараёнининг барқарорлиги ва мослашувчанлигини таъминлаш ҳамда касбий ривожланиш жараёнининг индивидуаллаштирилган тузулмасини бир бутун методологик тизимда мужассамлаштириш асосида такомиллаштирилган;
интеллектуал тизимлар воситасида талабаларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантириш самарадорлиги касбий баҳолаш мезонларига таянган ҳолда интеллектуал мониторинг босқичларида юқори, ўрта ва қуйи даражаларни аниқлаш ҳамда касбий тайёргарлик компонентларини спирал-методологик жараёнида прогресив ривожлантириш параметрларини синергетик трансформациялаш ва билим даражасининг динамикасини таъминлаш асосида оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Интеллектуал тизимлар воситасида талабаларнинг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш боъйича олинган натижалар асосида:
интеллектуал тизимлар воситасида талабаларнинг касбий тайёргарлигини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари хорижий илғор тажрибаларнинг адаптив трансферини интеллектуал тизимларнинг дидактик хусусиятлари ва функсияларига имплементация қилиш орқали активлаштириш, ҳамда профессионал фаолиятга йўналтирилган функсионал бирликларга устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялар “Ахборот технологиялари” номли дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 23-январдаги 01/01-01-29-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг касбий тайёргарлиги рақамли ва интеллектуал компетенсиялар билан бойиб, ўқув жараёнининг амалий йўналтирилганлиги, индивидуаллашуви ва самарадорлиги сезиларли даражада ошишига хизмат қилган;
интеллектуал тизимлар воситасида талабаларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантириш модели таълим тамойилларини замонавий педагогик ёндашувларга кооперациялаш, фанлараро интеграция ва модуллаштиришнинг таркибий қисмлари, рақамли ҳамда очиқ таълим ресурслари ва талабаларнинг мослаштирилган ўқув траекторияларини таълим дастурлари ва материалларига тизимли татбиқ этиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “60720400 – Технологик машиналар ва жиҳозлар” бакалавриат таълим йўналишининг Малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг 2026-йил 14-апрелдаги 02-12-119-сонли маълумотномаси). Натижада таълим жараёнининг илмий-методик асосланганлиги ва мослашувчанлиги кучайиб, талабаларнинг касбий компетенсияларини шакллантириш самарадорлиги ҳамда индивидуал ривожланиш траекториялари таъминланишига эришилган;
интеллектуал тизимлар воситасида талабаларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантириш технологияси касбий йўналтирилган интеллектуал тизим конфигурациясини танлов фанларини белгилаш жараёнига қўллаш, курс лойиҳаси ва амалиёт босқичларини рақамли форматга интеграциялашган рефлекция тизими орқали машғулот топшириқларини касбий фаолиятнинг функсионал сегментлари билан конвергенциялаш ҳамда сунъий интеллект асосида шахсийлаштирилган мустақил таълим топшириқлари танлови тизимини диверсификация қилиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиалининг 01/15-003 рақамли “Бўлажак муҳандис кадрларнинг умумкасбий компетенсияларини инновацион ва рақамли технологиялар воситасида такомиллаштириш механизми” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиалининг 2026-йил 13-апрелдаги № 01-22/356-сонли маълумотномаси). Натижада касбий тайёргарлик жараёни рақамли-рефлексив асосда ташкил этилиб, талабаларнинг амалий компетенсиялари, мустақил ўрганиш фаоллиги ва касбий фаолиятга мослашувчанлиги сезиларли даражада ошишига эришилган.
интеллектуал тизимлар воситасида талабаларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантириш методикаси когнитив-аналитик ёндашувга асосланган рақамли режалаштириш, техно-дидактик комплекс муҳитида таълим жараёнининг барқарорлиги ва мослашувчанлигини таъминлаш ҳамда касбий ривожланиш жараёнининг индивидуаллаштирилган тузулмасини бир бутун методологик тизимда мужассамлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Техник тизимларда ахборот технологиялари” номли дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 23-январдаги 01/01-01-29-сонли маълумотномаси). Натижада таълим жараёнининг методик яхлитлиги ва адаптивлиги кучайиб, талабаларнинг касбий компетенсияларни онгли эгаллаши ҳамда ўз-ўзини ривожлантиришга йўналтирилган фаолияти самарадорлиги ошишига хизмат қилган
интеллектуал тизимлар воситасида талабаларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантириш самарадорлиги касбий баҳолаш мезонларига таянган ҳолда интеллектуал мониторинг босқичларида юқори, ўрта ва қуйи даражаларни аниқлаш ҳамда касбий тайёргарлик компонентларини спирал-методологик жараёнида прогресив ривожлантириш параметрларини синергетик трансформациялаш ва билим даражасининг динамикасини таъминлаш асосида оширишга оид таклифлар “Компютерли бошқариш тизимлари” номли дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 23-январдаги 01/01-01-29-сонли маълумотномаси). Натижада баҳолашнинг тизимли ва интеллектуал мониторингга асосланган механизмлари орқали талабаларнинг касбий тайёргарлик даражалари аниқ дифференциаллашиб, уларнинг барқарор ва босқичма-босқич касбий ривожланиши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish