Зокирова Наргиза Савриевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи):
“Муаллиф тафаккурини реципиент лингвокогнитив олам манзарасига мослашда таржима трансформацияларининг роли”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган: №B2022.4.PhD/Fil2943
Илмий раҳбар: Қосимова Нафиса Фарҳодовна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.08.08
Расмий оппонентлар: Жўраева Малоҳат Муҳаммадовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Давлатова Муҳайё Ҳасановна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади. Муаллиф тафаккурини реципиент когнитив олам манзарасига мослашда таржима трансформацияларининг ролини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муаллиф тафаккурини реципиент когнитив олами манзарасига мослашда мутаржим ва реципиент олами манзаралари орасидаги тафовутларни ҳисобга олган ҳолда грамматик, лексик, прагматик, маданий каби таржима трансформацияларининг амалиёти таржимоннинг лисоний, когнитив ва лингвомаданий компетенсиялари негизида амалга ошиши далилланган;
таржимон муаллифнинг оламни идрок этишдаги когнитив моделини англаш ва уни реципиентнинг дунёқараши ва маданий тажрибасига мослаштириш учун таржима амалиётини семантик, синтактик, прагматик ва стилистик трансформацияларга мурожаат қилиб амалга ошириши асосланган;
миллийликни ифодаловчи реалиялар, тарихий сўзлар ва маданий кодланган лисоний бирликларни таржима қилишда транскрипсия, калкалаш, перифразалаш, эквиваленсия, аналог, компенсация, генерализация сингари таржима трансформацияларининг функсионаллиги устиворлик касб этиши аниқланган;
бадиий таржима жараёнида тил эгалари тафаккуридаги тафовут, тил бирлигини нутқда қоъллашнинг турли тенденсиялари, соъз, соъз бирикмаси, гапнинг маъно ва қийматидаги фарқлар туфайли юзага келадиган маданиятлараро ва лингвистик номутаносиблик ҳолатларини бартараф этишда лингвомаданий, прагматик, когнитив трансформацияларнинг маҳсулдорлиги исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Муаллиф тафаккурини реципиент лингвокогнитив олам манзарасига мослашда таржима трансформацияларининг роли тадқиқини амалга ошириш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
муаллиф тафаккурини реципиент когнитив олам манзарасига мослашда мутаржим ва реципиент олам манзаралари орасидаги тафовутларни ҳисобга олган ҳолда грамматик, лексик, прагматик, маданий каби таржима трансформацияларининг амалиёти таржимоннинг лисоний, когнитив ва лингвомаданий компетенсиялари негизида амалга ошишига оид назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020-йилларга бажарилган ОТ-Ф1-030 “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографиясини (7 жилд) чоп этиш” мавзуидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 27-октябрдаги 01/10-2268-сон маълумотномаси). Натижада миллий ва жаҳон адабиётлари таржимасининг миллат ҳамда таржимон тафаккурини шакллантиришдаги ролини асослашга хизмат қилган;
таржимон муаллифнинг когнитив моделини англаш ва уни реципиентнинг дунёқараши ва маданий тажрибасига мослаштириш учун семантик, синтактик, прагматик, стилистик трансформацияларга мурожаат қилиб амалга оширишига оид назарий хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури доирасида 2016-2018-йилларда амалга оширилган “561624-ЕРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС + CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли халқаро лойиҳада фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 31-октябрдаги №995/02-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа иштирокчилари ва мутахассисларининг ўзбек ва инглиз тилларида қўллайдиган билимларини оширишга, матнларнинг лексик, семантик қатламидаги лингвопрагматик хусусиятларини тил ўзлаштириш асоси сифатида талқин этишга имкон берган;
миллийликни ифодаловчи реалиялар, тарихий сўзлар, миллий колоритни ифодаловчи сўзларни таржима қилишда транскрипсия, калкалаш, перифразалаш, эквиваленсия, аналог, компенсация, генерализация сингари таржима трансформацияларининг функсионаллиги таржимон лисоний шахси когнитивлик нуқтаи назаридан танланиши билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Ассалом, Бухоро”, “Аёл ва жамият” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокампаниясининг 2023-йил 20-сентябрдаги 02-09-266-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллаштирилиб, илмий далилларга бой бўлишига эришилган ва кўрсатувнинг илмий-оммабоплиги таъминланган;
бадиий таржима жараёнида тил эгалари тафаккуридаги тафовут, тил бирлигини нутқда қоъллашнинг турли тенденсияларининг мавжудлиги, соъз, соъз бирикмаси, гапнинг маъно ва қийматидаги фарқлар туфайли юзага келадиган маданиятлараро ва лингвистик номутаносиблик ҳолатларини бартараф этишда лингвомаданий, прагматик, когнитив трансформациялар самарали усул эканлигига доир илмий хулосаларидан Олий таълимнинг 60230100 – Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили) таълим йўналиши талабаларига мўлжалланган “Таржима назарияси ва амалиёти” номли дарсликни яратишда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2024-йил 19-сентябрдаги 02/5488-сон маълумотномаси). Натижада муаллиф тафаккурини реципиент лингвокогнитив олам манзарасига мослаштириш таржимоннинг тажрибаси ва моҳирлиги орқали шаклланиши, таржиманинг лингвомаданий жиҳатлари талқинига доир материаллар орқали “Таржима назарияси ва амалиёти” фанининг амалий қисмлари такомиллаштирилган.