Саидова Мухайё Умедилоевнанинг
филология фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси,ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи):
“Инглиз бадиий дискурсида когеренсия таъминотида когезив воситалар функсионаллиги”, 
10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган: № В2025.2.DSc/Fil1003
Илмий маслаҳатчи: Мирзаев Ибодулло Камолович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети DSc.03/2025.27.12.Fil.08.08
Расмий оппонентлар: Хажиева Феруза Мелсовна, фило1огия фанлари доктори (DSc), профессор; Насруллаева Нафиса Зафаровна, фило1огия фанлари доктори (DSc), профессор; Сатимова Дилафруз Нумонжоновна фило1огия фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. инглиз бадиий дискурсида когеренсия таъминотида когезив воситалар функсионаллигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз бадиий дискурсида когезив воситаларнинг когеренсияни шакллантиришдаги функсионал роли грамматик воситалар: референсия, эллипсис, субституция, боғловчилар ҳамда лексик воситалар: синоним, антоним, гипоним, мероним, лексик боғланма (коллокация)лар бадиий матн изчиллиги ва мазмуний яхлитлигини таъминлашда бирламчи қиймат касб этиши аниқланган;
инглиз бадиий дискурсдаги маъно ва мазмун яхлитлигини таъминловчи дискурс маркерлар ва деиктик бирликлар матнни идрок этишга таʼсир коʻрсатадиган омил ҳамда унинг  контекстуал-прагматик салоҳиятини белгилашда устувор воситалар эканлиги исботланган;
инглиз бадиий дискурсида гаплар ўртасидаги мантиқий боғлиғланишлар, коммуникатив мақсадлар аниқ ифодаланмаган, бироқ тушунилиши лозим бўлган тагмаъно, импликатура ҳамда олдиндан мавжуд бўлган билимларга асосланган тушунча, пресуппозиция когеренсиянинг прагматик асосда намоён бўлишидаги самарадорлиги далилланган;
ментал модел назарияси негизида инглиз бадиий дискурсининг субект билим, тажриба ва идроки даражасига қараб, турлича талқин қилиниши мумкинлигини аниқлашда фрейм, скрипт, ссенарий, схема каби когнитив механизмлар таъсирида ресипиент онгида юзага келадиган изчиллик қолипларининг шаклланиши когеренсия даражасига бевосита таъсир кўрсатиши асосланган;
инглиз бадиий дискурсида когнитив мантиқий хулоса (инференсия) ресипиентга матн маънолари тизимини, мавзунинг кутилмаганда ўзгариши натижасида юзага келадиган лисоний ва ғайрилисоний ҳолатларни тушунишда, ҳикоянинг контекстуал маъно қирралари ва когеренсиясини таъминлашда муҳим омил эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Диссертацияда Инглиз бадиий дискурсида когеренсия таъминотида когезив воситалар функсионаллиги тадқиқини амалга ошириш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
инглиз бадиий дискурсида когезив воситаларнинг когеренсияни шакллантиришдаги функсионал роли грамматик воситалар: референсия, эллипсис, субституция, боғловчилар ҳамда лексик воситалар: синоним, антоним, гипоним, мероним, лексик боғланма (коллокация)лар бадиий матн изчиллиги ва мазмуний яхлитлигини таъминлашда бирламчи қиймат касб этишига доир назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ОТ-Ф1-029 сонли “Ўзбек давлатчилиги тарихида суғдий тил ва ёзувининг тутган ўрни (мил.ав.ИИ – милодий ХИИ асрлар)” мавзуидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 3-июндаги №01/4-2269-сон маълумотномаси). Натижада бадиий дискурсга оид назарий билимларни амалий таҳлил билан уйғунлаштириш орқали коммуникатив компетенсияни ошириш имконияти яратилган;
инглиз бадиий дискурсдаги маъно ва мазмун яхлитлигини таъминловчи дискурс маркерлар ва деиктик бирликлар матнни идрок этишга таʼсир коʻрсатадиган омил ҳамда унинг  контекстуал-прагматик салоҳиятини белгилашда устувор воситалар эканлиги билан боғлиқ хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларда бажарилган АМ-Ф3-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзуидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 3-июндаги №01/4-2270-сон маълумотномаси). Натижада инглиз бадиий дискурсга оид назарий маълумотларни прагматик таҳлили орқали дискурсив компетенсияни ўрганиш имконияти яратилган;
инглиз бадиий дискурсида гаплар ўртасидаги мантиқий боғлиғланишлар, коммуникатив мақсадлар аниқ ифодаланмаган, бироқ тушунилиши лозим бўлган тагмаъно, импликатура ҳамда олдиндан мавжуд бўлган билимларга асосланган тушунча, пресуппозиция когеренсиянинг прагматик асосда намоён бўлишидаги устиворлигига доир хулосалардан Бухоро давлат университетида АҚШ Элчихонаси томонидан молиялаштирилган  СУЗ80021ИН3103-рақамли лойиҳа доирасида ташкил этилган “Америка адабиёти клуби”да ўтказилган Жон Стейнбек, Френсис Скотт Фицджералд ва Эрнест Хемингуей каби америка ёзувчиларининг адабий маҳорати таҳлилига бағишланган хорижий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Урганч давлат университетининг 2025-йил 12-майдаги № 06/3059-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларга хорижий тил ўргатишда ўқитувчилар томонидан лингвотаълимшунослик терминларидан самарали фойдаланиш имконияти яратилган. 
ментал модел назарияси негизида инглиз бадиий дискурсининг субект билим, тажриба ва идроки даражасига қараб, турлича талқин қилиниши мумкинлигини аниқлашда фрейм, скрипт, ссенарий, схема каби когнитив механизмлар таъсирида ресипиент онгида юзага келадиган изчиллик қолипларининг шаклланиш когеренсия даражасига бевосита таъсир кўрсатишига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-ноябрдаги 673-сонли буйруғига асосан берилган №673-13 рақамли нашр гувоҳномаси асосида 70230101 – Лингвистика (инглиз) мутахассислиги талабалари учун “Техтлингуистиcс” номли ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 16-майдаги №3226-сон маълумотномаси). Натижада когезия ва когеренсиянинг тил ва нутқдаги ўрни, қўлланиши, функсионал хусусиятларига доир назарий ҳамда фактик материаллар орқали ўқув адабиёти мазмуни такомиллаштирилган; 
инглиз бадиий дискурсида когнитив мантиқий хулоса (инференсия) ресипиентга матн маънолари тизимини, мавзунинг кутилмаганда ўзгариши натижасида юзага келадиган лисоний ва ғайрилисоний ҳолатларни тушунишда, ҳикоянинг контекстуал маъно қирралари ва когеренсиясини таъминлашда муҳим омил эканлигига оид хулосалардан “Бухоро” телеканалининг “Ассалом, Бухоро”, “Нажот билимда” телекўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2025-йил 13-майдаги  №01-09-100-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллаштирилиб, илмий далилларга бой бўлишига эришилган ва кўрсатувнинг илмий-оммабоплиги таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish