Махмудов Тимур Баходировичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Буқоқнинг токсик шаклларини ташхислаш ва жарроҳлик даволашга комплекс ёндашув», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.DSc/Tib1149.
Илмий раҳбар: Шербеков Улугбек Ахрарович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.03.
Расмий оппонентлар: Саттаров Ойбек Тохирович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор. Jong Woo Kim, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Корея Республикаси). Рахманов Қосим Эрданович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий хирургия маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
буқоқнинг токсик шакллари билан оғриган беморларни жарроҳлик амалиёти кўламини аниқлаш, жарроҳлик техникаси ва операциядан олдинги тайёргарликни такомиллаштиришга комплекс ёндашувни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали жарроҳлик даволашнинг узоқ муддатли натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор қалқонсимон без тўқимасидаги ўзгаришларнинг морфологик шакллари, тиреотроп антитаначалар (АТ рТТГ) фаоллиги даражаси ва бажарилган операция ҳажмига боғлиқ ҳолда тиреотоксикоз рецидивининг прогностик омиллари аниқланган;
илк бор қалқонсимон без тўқимасининг морфологик ўзгаришлари қалқонсимон безнинг аутоиммун стимуляцияси даражасига бевосита боғлиқлиги ва қалқонсимон безнинг аутоиммун стимуляцияси даражаси паст бўлганда (АТ рТТГ<1,5 Ед/л) тиреоид эпителийнинг склерозланиш ва алмашиниш жараёнлари устунлик қилиши, аутоиммун стимуляция даражаси юқори бўлганда эса пролифератив ва гиперпластик жараёнлар устунлик қилиши аниқланган;
илк бор токсик бўқоқда АТ рТТГ титри юқори бўлганда (≥1,5 Ед/л) ТЕ бажариш мақсадга мувофиқлиги ва ≈1,5 Ед/л даражасида қалқонсимон безнинг субтотал резекцияси билан операция ҳажмини танлаш мезонлари таклиф этилган;
буқоқнинг токсик шакллари бўлган, кечиши тиреостатикларга дориларни кўтара олмаслик билан асоратланган беморларни операциядан олдинги тайёрлашда дискрет плазмаферезнинг юқори самарадорлиги исботланган;
ультратовушли диссектор-аспиратор (CUSA) ёрдамида струмэктомияни бажаришнинг техник жиҳатларини такомиллаштириш қалқонсимон артерия тузилмаларини хавфсиз ажратиш, қайтувчи ҳиқилдоқ нерви, қалқонсимон олди безларини аниқлаш ва шу билан интраоперацион асоратлар хавфини камайтириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Буқоқнинг токсик шаклларини ташхислаш ва жарроҳлик даволашга комплекс ёндашув бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 12.01.2026 й. 01/42-сон хулосаси):
биринчи илмий янгилик: илк бор қалқонсимон без тўқимасидаги ўзгаришларнинг морфологик шакллари, тиреотроп антитаначалар (АТ рТТГ) фаоллиги даражаси ва бажарилган операция ҳажмига боғлиқ ҳолда тиреотоксикоз рецидивининг прогностик омиллари аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шаҳар соғлиқни сақлаш бўлими (20.08.2025 й. 2996-7-107-TB/2025-сон) ва “Zarmed Pratiksha Hospitals Group” клиникаси (12.03.2025 й. 148 – сон) буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: токсик бўқоқни жарроҳлик йўли билан даволашнинг узоқ муддатли натижаларини ўрганиш асосида касалликнинг қайталаниши ривожланиши билан даволашнинг қониқарсиз натижалари частотаси аутоиммун стимуляция даражаси ва жарроҳлик аралашуви ҳажми билан боғлиқ бўлган қалқонсимон без тўқималарининг морфологик ўзгаришларига боғлиқлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: бўқоқ қайталанишининг прогностик омилларини аниқлаш орқали даволаш ҳамда диагностика алгоритми билан даволаш одатда умумий ўртача 3 894 562 сўм (Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси прейскурантига кўра). Беморларнинг барча лаборатор-инструментал текширишларига жами 732 400 сўм сарфланади. Беморларда тўлиқ иқтисод қилинган қиймат 824 600 сўмни ташкил этади (бир нафар бемор учун). Хулоса: қалқонсимон безнинг субтотал резекцияси операциясидан кейин тиреотоксикоз рецидиви ривожланишининг прогностик аҳамиятга эга омили ТТГ рецепторларига нисбатан операциядан олдинги антитаначалар титрининг меъёр чегарасига тенг ёки ундан юқори бўлиши ҳисобланади (референс қиймат 1,5 Ед/л). АТ рТТГ даражаси ва касалликнинг қайталаниши ривожланиши ўртасида юқори даражадаги тўғридан тўғри боғлиқлик аниқланди (+0,715, p<0,05).
иккинчи илмий янгилик: илк бор қалқонсимон без тўқимасининг морфологик ўзгаришлари қалқонсимон безнинг аутоиммун стимуляцияси даражасига бевосита боғлиқлиги ва қалқонсимон безнинг аутоиммун стимуляцияси даражаси паст бўлганда (АТ рТТГ<1,5 Ед/л) тиреоид эпителийнинг склерозланиш ва алмашиниш жараёнлари устунлик қилиши, аутоиммун стимуляция даражаси юқори бўлганда эса пролифератив ва гиперпластик жараёнлар устунлик қилиши аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шаҳар соғлиқни сақлаш бўлими (20.08.2025 й. 2996-7-107-TB/2025-сон) ва “Zarmed Pratiksha Hospitals Group” клиникаси (12.03.2025 й. 148 – сон) буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ТТ билан оғриган беморларда қалқонсимон безда операция ҳажмини индивидуал танлаш усули ишлаб чиқилган, шу билан бирга морфологик нуқтаи назардан тиреотроп гормон ретсепторларига (АТ рТТГ) антитаначалар титри референс қийматдан (1,5 Ед/л) юқори бўлган беморларда тиреотоксикознинг қайталаниш хавфи юқори эканлиги тасдиқланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тиреопероксидазага қарши антитаначалар титри юқори бўлган беморларда тотал тиреоидэктомиянинг бажарилиши касаллик қайталанишини олдини олиши ҳисобига беморларни шифохонага такрорий ётқизилиши, ҳамда операция ўтказилишини олдини олиши ҳисобига ҳар бир беморда ўртача 3,768,000 сўм (Самарқанд СамДТУ кўп тармоқли клиникаси кўра) иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: қалқонсимон без тўқимасининг морфологик ўзгаришлари бевосита қалқонсимон безнинг аутоиммун стимуляцияси даражасига боғлиқ. Қалқонсимон без аутоиммун стимуляциясининг паст даражасида (АТ рТТГ 1,5 Ед/л) пролифератив ўзгаришлар яққол намоён бўлмайди, балки склерозланиш ва тиреоид эпителийнинг алмашиниш жараёнлари устунлик қилади. Қалқонсимон безнинг аутоиммун АТ стимуляцияси даражаси ошганда рТТГ≥1,5 Ед/л бўлса, пролифератив ва гиперпластик жараёнлар устунлик қилади.
учинчи илмий янгилик: илк бор токсик бўқоқда АТ рТТГ титри юқори бўлганда (≥1,5 Ед/л) ТЕ бажариш мақсадга мувофиқлиги ва ≈1,5 Ед/л даражасида қалқонсимон безнинг субтотал резекцияси билан операция ҳажмини танлаш мезонлари таклиф этилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шаҳар соғлиқни сақлаш бўлими (20.08.2025 й. 2996-7-107-TB/2025-сон) ва “Zarmed Pratiksha Hospitals Group” клиникаси (12.03.2025 й. 148 – сон) буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: қалқонсимон безнинг субтотал резекцияси операциясини касалликнинг қайталаниш хавфини минималлаштириш имконияти билан бажариш мумкинлиги асосланган ва исботланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ултратовушли диссектор аспиратор (CUSA) нинг қўлланилиши тиреоидэктомия операциясидан кейин кузатилиши мумкин бўлган қон кетиш, гипопаратиреоз, қайтувчи ҳиқилдоқ нервининг вақтинчалик, ёки турғун парези каби асоратларни олдини олиш имконини берган. Натижада беморларнинг шифохонада бўлиш давомийлигининг 3 кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 775,000 сўмга (Самарқанд ШТБ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 225,000 сўмни ташкил қилади), реабилитация сарф харажатларига 2,350,000 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: ДТБ билан оғриган беморларда операция ҳажмини танлаш мезони ТТГ рецепторларига антитаначалар даражаси деб ҳисобланиши керак. АТ рТТГ титри юқори бўлган беморларга (≥1,5 Ед/л) тиреоидектомия, аутоиммун стимуляция даражаси паст бўлган беморларга (<1,5 Ед/л) қалқонсимон безнинг субтотал резекцияси операциясини ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Бундай тактика салбий натижалар ривожланишининг нисбий хавфини 63,4% га камайтиришга имкон беради ва нисбий фойданинг 15,2% га ошишига олиб келади.
тўртинчи илмий янгилик: буқоқнинг токсик шакллари бўлган, кечиши тиреостатикларга дориларни кўтара олмаслик билан асоратланган беморларни операциядан олдинги тайёрлашда дискрет плазмаферезнинг юқори самарадорлиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шаҳар соғлиқни сақлаш бўлими (20.08.2025 й. 2996-7-107-TB/2025-сон) ва “Zarmed Pratiksha Hospitals Group” клиникаси (12.03.2025 й. 148 – сон) буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: бўқоқнинг токсик шакллари билан оғриган беморларни операциядан олдин тайёрлашда дискрет плазмаферездан фойдаланиш таклиф этилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тиреостатикларнининг ножўя таъсири бўлган, ҳамда узоқ муддат давомида тиреотоксикозни медикаментоз бартараф этиш имконсиз бўлган токсик бўқоқ билан беморларни даволашда плазманинг билвосита электрокимёвий оксигенацияси ва қўшимча озонлаштирилиши орқали дискрет плазмаферези, ҳамда детоксикация қилинган плазманинг кейинги реинфузияси усулининг амалиётда қўлланилиши: беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 5 кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 1,125,000 сўмга камайтирган (Самарқанд СамДТУ кўп тармоқли клиникаси кўра шифохонада 1 кун қолиш 225,000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 130 000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: ултратовушли диссектор-аспиратор (CUSA) ёрдамида қалқонсимон безда жарроҳлик амалиётларини бажаришнинг техник жиҳатларини такомиллаштириш томирларни хавфсиз ажратиш, қайтувчи ҳиқилдоқ нерви тутамини, паратиреоид безларни идентификация қилиш ва операциядан кейинги яқин асоратлар (қон кетиш, қайтувчи ҳиқилдоқ нерви парези, гипопаратиреоз) частотасини 19,6% дан 2,8% гача камайтириш имконини берди, операциянинг мураккаб босқичларини 15,8±0,9 дан 6,7±0,5 дақиқагача (р<0,001), операциянинг умумий давомийлигини 92,7±4,8 дан 63,4±3,6 дақиқагача (р<0,001) қисқартиришга эришилди. Жарроҳлик даволашда ишлаб чиқилган комплекс ёндашув бўқоқнинг токсик шаклларида тиреотоксикоз рецидивини бартараф этиш билан даволаш натижаларини яхшилашга имкон берди, таққослаш гуруҳида эса бу кўрсаткич 16,1% ни ташкил этди.
бешинчи илмий янгилик: ультратовушли диссектор-аспиратор (CUSA) ёрдамида струмэктомияни бажаришнинг техник жиҳатларини такомиллаштириш қалқонсимон артерия тузилмаларини хавфсиз ажратиш, қайтувчи ҳиқилдоқ нерви, қалқонсимон олди безларини аниқлаш ва шу билан интраоперацион асоратлар хавфини камайтириши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шаҳар соғлиқни сақлаш бўлими (20.08.2025 й. 2996-7-107-TB/2025-сон) ва “Zarmed Pratiksha Hospitals Group” клиникаси (12.03.2025 й. 148 – сон) буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ультратовушли диссектор-аспираторни қўллаш қалқонсимон томирларни ажратиш ва трахеянинг олдинги юзасини бўшатиш босқичларини сезиларли даражада соддалаштирди ва бу билан операциянинг мураккаб босқичларини 2 мартадан кўпроқ ва операциянинг умумий давомийлигини 1,5 бараварга қисқартиришга, операциядан кейинги яқин асоратлар (қон кетиш, қайтувчи ҳиқилдоқ нерви парези, гипопаратиреоз) частотасини камайтиришга эришилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: операция ҳажмини танлашнинг прогностик омилларига асосланган тавсия этилган даволаш-диагностика алгоритмининг қўлланилиши беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 4 кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 1,100,000 сўмга камайтирган (Самарқанд СамДТУ кўп тармоқли клиникаси кўра шифохонада 1 кун қолиш 225,000 сўмни ташкил қилади); шифохонада беморларни текширишга кетган ўртача харажатни 465,000 сўмга (Самарқанд СамДТУ кўп тармоқли клиникаси кўра умумий текширув харажатлари 1,236,000 сўм) иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: тиреотоксикознинг оғир шакллари ва тиреостатикларни кўтара олмаслиги бўлган беморлар гуруҳида плазмаферез усулини қўллаш эутиреозга эришишга, юрак-қон томир тизими функсиясини нормаллаштиришга олиб келади ва операциядан кейинги эрта даврда тиреотоксик криз ҳолатларини бартараф этишга имкон беради.