Бобокалонов Одилшоҳ Остоновичнинг
филология фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси,ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи):
“Зиддият консептли лексемаларнинг диалектик, прагмалингвистик ҳамда нейропсихолингвистик тадқиқи (ўзбек ва француз тиллари парадигмасида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган: №В2023.3.DSc/Fil1221
Илмий маслаҳатчи: Сайфуллаева Раъно Рауповна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети DSc.03/2025.27.12.Fil.08.08
Расмий оппонентлар: Мирзаев Ибодулла Камолович, филология фанлари доктори, профессор; Ширинова Раима Ҳакимовна, филология фанлари доктори, профессор; Киселев Дмитрий Анатолевич, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. ўзбек ва француз тиллари парадигмасида зиддият консептли лексемаларнинг диалектик, прагмалингвистик ҳамда нейропсихолингвистик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
зиддият консептли лексемаларнинг лексик-семантик типологияси, уларнинг антонимик, энантиосемик, коннотатив-прагматик ва дискурсив-репрезентатив моделлар билан узвий боғлиқлиги ҳамда мазкур бирликларнинг нейрокогнитив “тил–тафаккур–нутқ” триадаси заминида лисоний-фалсафий детерминацияси тизимли-компаратив ёндашув асосида аниқланган;
зиддият консептли лексемаларнинг фонетик, морфологик, синтактик ва семантик структураси нафақат тилнинг сатҳлараро интеграцияси маҳсули сифатида, балки уларнинг прагмалингвистик интенсия, коммуникатив стратегия ва нутқий актлар билан шартланган функсионал-семантик механизмлари ноқардош тиллар қиёсида далилланган;
зиддият консептли лексемаларнинг инсон онгида шаклланиши, мия фаолияти, руҳий ҳолат ва нутқий реаллашув ўртасидаги кўпқатламли алоқадорлик нейропсихолингвистиканинг интердисиплинар методологияси асосида шарҳланиб, мазкур бирликларни лингвистик, когнитив, конфликтологик ва амалий-коммуникатив тадқиқ этишнинг назарий-методологик модели асосланган;
ўзбек ва француз тилларидаги зиддият консептли лексемаларнинг лингвомаданий, дискурсологик ва қиёсий-типологик хусусиятлари фолклор матнлари, бадиий адабиёт ва жонли коммуникатив дискурс материаллари асосида таҳлил қилиниб, уларнинг ижтимоий-маданий код, аксиологик баҳолаш ва консептуал оппозицияларни вербаллаштириш – инсон тафаккурида мавжуд бўлган қарама-қарши тушунчаларни тил воситалари орқали ифодалашдаги ўрни далилланган;
диалектик зиддият, қарама-қаршилик, прагматик импликатура ва нейропсихолингвистик жараёнлар ўртасидаги ўзаро коррелятив муносабат зиддият консептли лексемаларнинг дискурс ҳосил қилиш, конфликт коммуникациясини воқелантириш, персонологик характеристика яратиш ҳамда лингводидактик ва лингвомаданий интерпретацияда марказий категориялардан бири экани исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва француз тиллари парадигмасида зиддият консептли лексемаларнинг диалектик, прагмалингвистик ҳамда нейропсихолингвистик тадқиқини амалга ошириш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
зиддият консептли лексемаларнинг лексик-семантик типологияси, уларнинг антонимик, энантиосемик, коннотатив-прагматик ва дискурсив-репрезентатив моделлар билан узвий боғлиқлиги ҳамда мазкур бирликларнинг нейрокогнитив “тил–тафаккур–нутқ” триадаси заминида лисоний-фалсафий детерминацияси тизимли-компаратив ёндашув асосига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида 2022–2024-йиллар давомида бажарилган РЕП-25112021/113 – “УзУДТ: Ўзбек тилида табиий тилни қайта ишлаш учун универсал боғлиқлик дарахти корпуси ва унинг семантик таҳлили” мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2026-йил 25-мартдаги №04/11-8312-сон далолатномаси). Натижада зиддият консептли лексемаларни диалектик, прагмалингвистик ва нейропсихолингвистик ёндашувлар асосида комплекс ўрганишга доир илмий қарашлар ҳамда методологик хулосалар тил ва тафаккур ўртасидаги узвий боғлиқликни чуқурроқ англашга, лисоний бирликларни кўп омилли таҳлил қилишга, уларнинг семантик табиатини изоҳлашга, шунингдек, лингвистик бирликларни қиёсий-чоғиштирма, семантик, прагматик ва когнитив йўналишларда тадқиқ этиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган;
зиддият консептли лексемаларнинг фонетик, морфологик, синтактик ва семантик структураси нафақат тилнинг сатҳлараро интеграцияси маҳсули сифатида, балки уларнинг прагмалингвистик интенсия, коммуникатив стратегия ва нутқий актлар билан шартланган функсионал-семантик механизмлари ноқардош тиллар қиёсига оид илмий хулоса ва натижалардан Бруссел эркин университети (Университé либре де Брухеллес) ҳузуридаги “УЛБ Лангуес” хорижий тиллар бўйича илмий-ўқув ва малака ошириш марказида Wаллоние-Брухеллес Интернатионал (WБИ) гранти асосида ташкил этилган илмий стажировка, узлюксиз касбий малака ошириш, ўқув машғулотлари, илмий семинарлар, тадқиқот муҳокамалари ва халқаро академик ҳамкорлик фаолиятлари доирасида фойдаланилган (Бруссел эркин университетининг 2025-йил 18-декабрдаги №218-сон маълумотномаси). Натижада зиддият консептли лексемаларни ўзбек ва француз тиллари парадигмасида диалектик, прагмалингвистик ва нейропсихолингвистик асосда ўрганиш самарадорлигини оширишга, зиддиятни ифодаловчи лексик бирликларнинг тил, тафаккур ва маданият ўртасидаги узвий боғлиқлигини чуқурроқ англашга, уларнинг ижтимоий, маданий, сиёсий ва иқтисодий атамалар доирасидаги ҳамда лингвистик, дискурсив ва коммуникатив жараёнлардаги қўлланиш хусусиятларини функсионал жиҳатдан изоҳлашга, шунингдек, замонавий коммуникатив вазиятларда зиддиятли мазмунни таҳлил қилишга доир илмий-амалий кўникмаларни ривожлантиришга хизмат қилган;
зиддият консептли лексемаларнинг инсон онгида шаклланиши, мия фаолияти, руҳий ҳолат ва нутқий реаллашув ўртасидаги кўпқатламли алоқадорлик нейропсихолингвистиканинг интердисиплинар методологияси асосида шарҳланиб, мазкур бирликларни лингвистик, когнитив, конфликтологик ва амалий-коммуникатив тадқиқ этишнинг назарий-методологик модели билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Тошкент Француз Алянси томонидан амалга оширилаётган халқаро маданий-маърифий, лингвистик ва коммуникатив лойиҳалар, хусусан, “Cлуб де cонверсатион”, “Соирéе Қуизз”, “Ателиер поéсие”, “Ателиер тҳéâтре”, “Ателиер жоурналисме”, “Ателиер энфанц”, “Ателиер дъécритуре”, “Cонcоурс де ла Плуме дъор”, “Ателиер поéсие – Андрé ду Боучет”, “Ателиер жоурналисме – Алберт Лондре”, “Соирéе – Жеух де соcиéтé”, “Ателиер леcтуре де cонтес поур лес энфанц”, “Ле принтемпс cъест магиқуе”, “Cлуб де cонверсатион – Гéнéратионс”, “Поурқуои аппрендре уне лангуе ?” каби ўқув-мулоқот машғулотлари, семинарлар ва адабий-лингвистик тадбирлар мазмунини бойитишда фойдаланилган (Тошкент Француз Алянси ННТнинг 2026-йил 24-мартдаги №16-сон маълумотномаси). Натижада француз ва ўзбек тилларидаги зиддиятли мазмуннинг лингвистик ва маданий талқинини чуқурлаштириш, иштирокчиларнинг қиёсий-лингвистик тафаккурини ривожлантириш, маданиятлараро мулоқотда қарама-қарши маъно, баҳолаш ва позицион ифодаларни англаш ҳамда изоҳлаш компетенсияларини кучайтириш, шунингдек, Тошкент Француз Алянси томонидан ташкил этиладиган халқаро таълимий ва маданий дастурларнинг илмий-методик савияси, мазмуний асосланганлиги ва амалий самарадорлигини оширишга эришилган;
ўзбек ва француз тилларидаги зиддият консептли лексемаларнинг лингвомаданий, дискурсологик ва қиёсий-типологик хусусиятлари фолклор матнлари, бадиий адабиёт ва жонли коммуникатив дискурс материаллари асосида таҳлил қилиниб, уларнинг ижтимоий-маданий код, аксиологик баҳолаш ва консептуал оппозицияларни вербаллаштириш – инсон тафаккурида мавжуд бўлган қарама-қарши тушунчаларни тил воситалари орқали ифодалашдаги ўрнига доир хулоса ва натижалардан Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 29 майдаги 194-сонли буйруғига асосан берилган №194-291 рақамли нашр гувоҳномаси асосида 5611500 – Гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти (тиллар бўйича: француз тили) мутахассислиги талабалари учун “Нотиқлик санъати ва нутқ маданияти” номли дарсликни яратишда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2026-йил 6-майдаги № 3373-сон маълумотномаси). Натижада дарслик мазмуни лингвомаданий ва дискурсив материаллар билан бойитилиб, талабаларнинг нотиқлик, нутқ маданияти, баҳс-мунозара юритиш ҳамда зиддиятли мазмунни маданиятлараро мулоқотда ифодалаш компетенсиялари ривожлантирилган.; 
диалектик зиддият, қарама-қаршилик, прагматик импликатура ва нейропсихолингвистик жараёнлар ўртасидаги ўзаро коррелятив муносабат зиддият консептли лексемаларнинг дискурс ҳосил қилиш, конфликт коммуникациясини воқелантириш, персонологик характеристика яратиш ҳамда лингводидактик ва лингвомаданий интерпретацияда марказий категориялардан бири эканлигига оид илмий хулоса ва тавсиялардан Бухоро вилоят телерадиокомпанияси “Бухоро” телеканалининг “Ўзликни англаш” ҳамда “Бухоро” радиосининг “Нажот билимда”, “Ижод завқи” радиоешиттиришлари ссенарийсини тузишда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2026-йил 25-мартдаги №01-09-30-сон маълумотномаси). Натижада ушбу кўрсатув ва радиоешиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукамаллаштирилиб, илмий далилларга бой бўлишига, илмий-оммабоплигини таъминлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish