Ашурова Мухайёхон Санжарбек қизининг филология фанлари бўйича
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида электрон расмий хатларнинг қиёсий тадқиқи (электрон почта хатлари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2024.2.PhD/Fil4845.
Илмий раҳбар: Сатимова Дилафруз Нумонжоновна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Шахобитдинова Шохида Хошимовна, филология фанлари доктори, профессор; Ходжаева Дилафрўз Изатиллоевна, филология фанлари доктори, доцент;
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги электрон расмий хатларнинг структурал-семантик жиҳатлари, коммуникатив-прагматик функсиялари ҳамда лингвокултурологик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жаҳон ва ўзбек тилшунослигида матн ҳамда нутқ консепсияларининг тарихий шаклланиши расмий ва норасмий услуб доирасида қиёсий таҳлил қилиниб, расмий электрон хатлар функсионал-прагматик ҳамда структурал-семантик хусусиятлари билан мустақил лингвистик бирлик сифатида тавсифланган, шунингдек, инглиз ва ўзбек тилларидаги расмий электрон хатларнинг мавзу қатори, кириш, асосий матн, якуний ибора ва имзо асосида шаклланиши матннинг мантиқий яхлитлиги, мазмуний ривожи ва лексик қатламининг стандарт танланишини белгиловчи муҳим омил сифатида асослаб берилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги расмий электрон хатларда коммуникатив вазифалар (сўров, хабар бериш, тасдиқлаш, миннатдорчилик ва бошқалар) билан стилистик даражалар (жуда расмий, расмий, нейтрал, норасмий) ўртасидаги муносабатлар аниқланиб, инглиз тилида ихчамлик ва аниқлик, ўзбек тилида эса ҳурмат ва эҳтиромга асосланган батафсил ифода устувор модел сифатида белгиланган ва далилланган;
расмий электрон хатларда аббревиатуралар, соҳага оид терминологик бирликлар ҳамда хушмуомалаликни ифодаловчи воситаларнинг қўлланиши асосида инглиз ва ўзбек тилларида коммуникатив самарадорликни таъминловчи прагматик омиллар фарқланган, хусусан, 150 та расмий электрон хат асосида ўтказилган миқдорий таҳлил натижасида инглиз тилидаги матнларда қисқартмалар 50 %, ўзбек тилидаги матнларда эса 35 % улушда учраши аниқланиб, инглиз тилида тезкорлик устуворлиги, ўзбек тилида эса расмийлик ва аниқ ифодага йўналтирилган ёндашув етакчи экани тасдиқланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги расмий электрон хатларнинг лингвопрагматик ҳамда дискурсив хусусиятлари асосида коммуникатив стратегиялар, нутқ актлари ва мулойимлик моделларининг миллий-маданий ўзига хослиги аниқланиб, РЕХлар функсионал-прагматик хусусиятлари ҳамда коммуникатив мақсадларига кўра умумлаштирилиб саккиз асосий гуруҳга ажратилган, улар доирасида 43 турдаги хатлар таснифланган, шунингдек, таржима жараёнида эквивалентлик ва адекватликни таъминлашга хизмат қилувчи саккиз бандли методик тавсиялар тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва оъзбек тилларида электрон расмий хатларнинг қиёсий тадқиқи бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
жаҳон ва ўзбек тилшунослигидаги матн ҳамда нутқ консепсияларининг тарихий шаклланиши расмий ва норасмий услуб доирасида тизимли қиёсланган ҳолда, расмий электрон хат матнларининг функсионал-прагматик ва структурал-семантик имкониятлари хусусидаги материаллардан, ундаги илмий-назарий қарашлардан Жиззах давлат педагогика университетида бажарилган С-ЭCАҲД-18-CА-0067-рақамли «Энглиш Аccесс Миcросчоларшип» мавзусидаги хорижий амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Жиззах давлат педагогика университетининг 2025-йил 20-июндаги 04-699-сон маълумотномаси). Натижада, расмий электрон хатларнинг функсионал-прагматик ва структурал-семантик имкониятлари ҳамда уларнинг инглиз ва ўзбек тилларидаги ўзига хос жиҳатлари илмий асосда тизимли тарзда таснифланиб, мазкур йўналишда қўлланиладиган методологик ёндашувлар учун пойдевор яратилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги расмий электрон хатларда коммуникатив вазифалар (сўров, хабар бериш, тасдиқлаш, миннатдорчилик ва бошқалар) билан стилистик даражалар (жуда расмий, расмий, нейтрал, норасмий) ўртасидаги муносабатлар аниқланиб, инглиз тилида ихчамлик ва аниқлик, ўзбек тилида эса ҳурмат ва эҳтиромга асосланган батафсил ифода устувор модел бўлиши хусусидаги илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ИЛ-402104209 – “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги лойиҳани амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 21-июндаги 01/4-2654-сон маълумотномаси). Натижада, электрон расмий хатларнинг хусусиятларини дастурий жиҳатдан аниқлаш, тизимлаштириш ва автоматик ишлов бериш воситаларида қўллаш учун илмий-методологик асос яратишга эришилган;
расмий электрон хатларда аббревиатуралар, соҳага оид терминологик бирликлар ҳамда хушмуомалаликни ифодаловчи воситаларнинг қўлланиши асосида инглиз ва ўзбек тилларида коммуникатив самарадорликни таъминловчи прагматик механизмлар ҳақидаги таҳлилий фикрлар ва назарий хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон 24” телерадиоканали ДУК “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Фан уфқлари” номли эшиттиришларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон 24» ижодий бирлашмаси давлат муассасаси 2025-йил 24-июндаги 05-09-1014-сон маълумотномаси). Натижада ушбу эшиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган.