Шарипова Нилуфар Эгамназаровна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар: Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз, немис ва ўзбек тилларидаги мақолларнинг структур-семантик ва лингвокултурологик тадқиқи (Яхшилик ва ёмонлик маъносини ифодаловчи мақоллар мисолида)”, 10.00.06 - Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Fil5160
Илмий раҳбар: Маҳмудова Нигора Баҳромовна, Филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.22.04.
Расмий оппонентлар: Саримсақов Хуршид Абдималикович, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Акмал Хамиджонович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети. 
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II.Тадқиқотнинг мақсади Инглиз, немис ва ўзбек тилларидаги мақолларнинг структур-семантик ва лингвомаданий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз, немис ва ўзбек тилларидаги мақолларнинг структуравий таҳлилини амалга ошириш натижасида аниқланган синтактик структура асосан дарак, сўроқ, буйруқ, ҳис-ҳаяжон гаплар, от кесимли гаплар, содда йиғиқ ва содда ёйиқ гаплар сингари катта гуруҳларда бўлинган ҳолда аниқланган.  
инглиз, немис ва ўзбек тилларидаги яхшилик ва ёмонлик маъносини ифода этган мақолларнинг семантик хусусиятларини таҳлили ёрдамида уларни гоод-бад, гут-счлечт, яхши-ёмон каби семантик майдонларда дикки асосли оппозицияларда асосланган;
чоғиштирилаётган тиллардаги мақолларнинг мавзулаштириш муаммолари ўрганилиб, таҳлил учун соматик, флора, фауна, топоним, нумератив, касбга оид компонентлар иштирокидаги мақоллар гуруҳларда таснифланиб, траслотологик муаммоларини ўрганиш ҳамда уларни бартараф этиш усуллари далилланган; 
чоғиштирилиб ўрганилаётган тиллардаги яхшилик ва ёмонлик маъносини ифодаловчи мақоллар таркибидан маданиятни ўзида акс эттирган турли лингвокултуремалар аниқланиб, уларнинг мутаносиблиги ва ўзаро фарқлари мисоллар ёрдамида асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз, немис ва ўзбек тилларидаги мақолларнинг лингвокултурологик хусусиятларини тадқиқ қилиш жараёнида олинган назарий ишланмалар ва амалий натижалар асосида: 
инглиз, немис ва ўзбек тилларидаги мақолларнинг ўрганилиш тарихи шарҳлари, уларнинг структуравий ва семантик таҳлили натижасида ўхшаш ва фарқли хусусиятлари аниқланиши ҳамда чоғиштирилаётган  тилларидаги мақолларнинг мавзулаштириш муаммоларини ўрганилиб, таҳлил учун олинган мақоллар турли мавзулар кўламида гуруҳланган ҳолда тасниф этилиши натижаларига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан олиб борилган ФА-Ф1-Г003 «Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши» («Функциональное словообразование в современном каракалпакском языке») ҳамда ФА-А1-Г007 «Қорақалпоқ нақл - мақоллари лингвистик тадқиқот обекти сифатида» мавзуларидаги фундаментал ва илмиямалий лойиҳаларда татбиқ этилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022-йил 16-мартдаги 53-сон маълумотномаси). Натижада  инглиз, немис ва ўзбек тили мутахассисларига тиллардаги миллий мақолларнинг тарихи тизимли шарҳлари тўғрисидаги маълумотларни етказиб бериш ҳамда тилларни ўзаро чоғиштириш жараёнидаги муаммоларни бартараф этиб адекватликка эришишга асос бўлган;
инглиз, немис ва ўзбек тилларидаги мақолларнинг лингвокултурологик хусусиятларини таҳлил қилиб, улар ўртасидаги ўхшаш ва фарқли жиҳатлари хусусидаги илмий хулосалардан илмий – назарий хулосаларидан Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Фореигн лангуаГЭС” телеканалининг “ГООД МОРНИНГ УЗБЕКИСТАН!”, “Cлассиc сториес”, “Спеакинг” ва “Мастер Энглиш” дастурлари каби кўрсатувларнинг ссенарийларини ёзишда фойдаланилган. Натижада илмий натижаларнинг қўлланилиши телекўрсатувларнинг халқчиллиги ва қизиқарлилигини оширган, таржима жараёнидаги тавсиялар хорижий кўрсатувлар таржимаси сифатини оширишга хизмат қилган. (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Фореигн лангуаГЭС” телеканалининг 2024-йилнинг 25-апрелдаги     05-05-561-сон далолатномаси);     
чоғиштирилиб ўрганилаётган тиллардаги мақолларнинг ўзаро қиёсий лингвокултурологик хусусиятлари, улар таркибидан халқ маданиятини ўзида акс эттирган турли лингвокултуремаларни аниқлаб, амалга оширилган қиёсий таҳлил натижаларидан  2023йил давомида ва 2024-йилнинг феврал ва март ойларида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг “Адабий дўстлик – абадий дўстлик” халқаро лойиҳасида, “Хиёбон оқшомлари”, “Ижодий баҳс” номли тўгарак ва қатор маънавий-маърифий дастурларида кенг фойдаланилди. Натижада бу ёш ижодкорларнинг ушбу йўналишдаги билимлари, тасаввурлари бойишига ижобий маънода хизмат қилди. (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2024-йилнинг 5-апрелдаги 01-03/418-сон маълумотномаси).    

Yangiliklarga obuna bo‘lish