Маматқурбонов Шокиржон Баҳодировичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эпилепсия касаллигини Сурхондарё вилоятининг тоғли-чўлли ҳудудларида кечиши ва хусусиятлари», 14.00.13-Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tib2473.
Илмий раҳбар: Маджидова Ёқутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.04.
Расмий оппонентлар: Муратов Фахмитдин Хайритдинович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сурхондарё вилоятининг тоғли ва чўлли ҳудудларида яшовчи беморларда эпилепсиянинг клиник кечиши хусусиятларини касаллик шакли ва мия ликвор суюқлиги индекси кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сурхондарё вилоятининг турли иқлим-географик шароитларда (тоғли ва чўл ҳудудлари) яшовчи беморларда эпилепсия касаллигининг кечиш хусусиятлари (тоғли ҳудуддаги симптоматик эпилепсия оғир кечади яъни, эпилептик хуружлар частотаси кўп, эпистатус даражасигача, чўл ҳудудларида симптоматик эпилептик ҳуружлар частотаси кам, локал хуружлар типида кечади) эпилепсия шаклига боғлиқлиги аниқланган;
турли иқлим ҳудудларида яшовчи беморларга хос бўлган структуравий (бош мия жароҳатидан сўнг ва БМҚА ни ўткир бузилишидан кейинги) ва нейрофизиологик ўзгаришлар (ЭЭГ даги диффуз ўзгаришлар) эпилепсия шакллари бўйича фарқ қилиши исботланган;
Сурхондарё вилоятининг турли иқлим-географик шароитларда яшовчи беморларда эпилепсия касаллигининг клиник кечиши мия ликвор суюқлиги индекс даражасига боғлиқлиги яъни, мия ликвор суюқлиги индекси қанчалик кичик бўлса, касаллик шунчалик оғир кечиши аниқланган;
эпилепсия билан оғриган беморларни комплекс даволаш учун оптималлаштирилган ёндашуви N-PEP-12 (пептонлар) ва антиконвульсант дори воситалари билан биргаликда қўлланганда, эпилептик хуружларнинг давомийлиги, частотаси ва постэпилептик когнитив бузилишларнинг камайиши  исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Сурхондарё вилоятида эпилепсия билан оғриган беморларда ўзига хос кечишини ўрганиш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: Сурхондарё вилоятининг турли иқлим-географик шароитларда (тоғли ва чўл ҳудудлари) яшовчи беморларда эпилепсия касаллигининг кечиш хусусиятларини комплекс баҳолаш бўйича таклифлар Тошкент педиатрия тиббиёт институтини мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 3 январдаги 03/161-сон хулосаси билан тасдиқланган “Сурхондарё вилоятида эпилепсия касаллигини ташҳислаш ва даволашда замонавий ёндашувлар” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник Кенгашининг 2025 йил 22 сентябрдаги 25/11-сонли хулосаси берилган. Мазкур таклифлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали 23.01.2024 йилдаги 2-сон ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали 15.08.2024 йилдаги 105-Т-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: иқлим-географик шароитларни ҳисобга олган ҳолда эпилепсия кечишини комплекс баҳолашни амалиётга жорий этиш касалликни эрта аниқлаш, хуружлар частотаси ва оғирлигини камайтириш ҳамда беморларнинг ҳаёт сифати ва ижтимоий мослашувини яхшилашга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқарилган алгоритмдан олинган натижалар бир нафар бемор учун ўртача ногиронлик нафақаси ойига 805306 ни ташкил этади. Таклиф этилган алгоритм ёрдамида 30% ногиронликни камайтиришга эришилди, яъни 241592 сўм иқтисодий самарадорлигини берди. Шунингдек, ушбу алгоритмни амалиётда қўллаш бемор койка кунларини ҳам 10 кундан 7 кунга қисқарилишига ҳам эришилди, яъни 556551 сўмгача маблағни тежаш имконини берди. Хулоса: эпилепсия кечиш хусусиятларини иқлим омиллари билан биргаликда баҳолаш даволашни шахсийлаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш имконини беради. 
иккинчи илмий янгилик: турли иқлим ҳудудларида яшовчи беморларга хос бўлган структуравий-морфологик ва нейрофизиологик ўзгаришлар бўйича таклифлар Тошкент педиатрия тиббиёт институтини мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 3 январдаги 03/161-сон хулосаси билан тасдиқланган “Сурхондарё вилоятида эпилепсия касаллигини ташҳислаш ва даволашда замонавий ёндашувлар” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали 23.01.2024 йилдаги 2-сон ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали 15.08.2024 йилдаги 105-Т-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: турли иқлим ҳудудларида яшовчи беморларга хос бўлган структуравий-морфологик ва нейрофизиологик ўзгаришларни аниқлаш аҳолининг хавф гуруҳларини эрта саралаш, минтақавий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда профилактика ва даволаш чораларини самарали ташкил этиш, тиббий ёрдам сифатини ошириш ҳамда беморларнинг ҳаёт сифати ва ижтимоий мослашувини яхшилаш имконини яратди. Иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқарилган алгоритмдан олинган натижалар бир нафар бемор учун ўртача ногиронлик нафақаси ойига 805306 ни ташкил этади. Таклиф этилган алгоритм ёрдамида 30% ногиронликни камайтиришга эришилди, яъни 241592 сўм иқтисодий самарадорлигини берди. Шунингдек, ушбу алгоритмни амалиётда қўллаш бемор койка кунларини ҳам 10 кундан 7 кунга қисқарилишига ҳам эришилди, яъни 556551 сўмгача маблағни тежаш имконини берди. Хулоса: турли иқлим ҳудудларига хос структуравий-морфологик ва нейрофизиологик ўзгаришларни аниқлаш касаллик патогенезини чуқурроқ англаш, дифференциал ташхисни такомиллаштириш ва индивидуаллаштирилган даволаш стратегияларини ишлаб чиқиш имконини бериб, тиббий амалиётда диагностика аниқлиги ва даволаш самарадорлигини оширишга хизмат қилади. 
учинчи илмий янгилик: яшаш жойининг иқлими ва мия ликвор суюқлиги индекс даражасига боғлиқ когнитив ва нейропсихологик бузилишлар хусусиятлари бўйича таклифлар Тошкент педиатрия тиббиёт институтини мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 3 январдаги 03/161-сон хулосаси билан тасдиқланган “Сурхондарё вилоятида эпилепсия касаллигини ташҳислаш ва даволашда замонавий ёндашувлар” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали 23.01.2024 йилдаги 2-сон ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали 15.08.2024 йилдаги 105-Т-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: яшаш жойининг иқлими ва мия ликвор суюқлиги индекс даражасига боғлиқ когнитив ва нейропсихологик бузилишлар хусусиятларини аниқлаш аҳолини эрта скрининг қилиш, хавф гуруҳларини аниқлаш ва индивидуал профилактика чораларини самарали ташкил этиш имконини яратиб, когнитив бузилишлар прогрессиясини секинлаштириш, беморларнинг ҳаёт сифати ва ижтимоий фаоллигини сақлаб қолишга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги алгоритм ёрдамида 30% ногиронликни камайтиришга эришилди, яъни 241592 сўм иқтисодий самарадорлигини берди. Хулоса: яшаш жойининг иқлими ва мия ликвор суюқлиги индекси билан боғлиқ когнитив ва нейропсихологик бузилишларнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш касаллик патогенезини чуқурроқ англаш, эрта ташхис мезонларини такомиллаштириш ҳамда индивидуаллаштирилган даволаш ва реабилитация стратегияларини ишлаб чиқиш имконини бериб, клиник натижаларни яхшилашга хизмат қилади.
тўртинчи илмий янгилик: эпилепсия билан оғриган беморларни комплекс даволаш учун оптималлаштирилган тактика, шу жумладан N-PEP-12 (пептонлар) эпилептик хуружларнинг давомийлиги ва частотаси пасайганлиги оркали даволаш самарадорлиги бўйича таклифлар Тошкент педиатрия тиббиёт институтини мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 3 январдаги 03/161-сон хулосаси билан тасдиқланган “Сурхондарё вилоятида эпилепсия касаллигини ташҳислаш ва даволашда замонавий ёндашувлар” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали 23.01.2024 йилдаги 2-сон ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали 15.08.2024 йилдаги 105-Т-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: эпилепсия билан оғриган беморларда оптималлаштирилган комплекс даволаш тактикасини, жумладан N-PEP-12 (пептонлар) қўллаш орқали хуружлар частотаси ва давомийлигини камайтириш беморларнинг ҳаёт сифати ва ижтимоий фаоллигини оширишга, меҳнат қобилиятини сақлаб қолишга ҳамда оилавий ва ижтимоий юкламани камайтиришга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: алгоритм ёрдамида 30% ногиронликни камайтиришга эришилди, яъни 241592 сўм иқтисодий самарадорлигини берди. Хулоса: N-PEP-12 (пептонлар) қўшилган комплекс даволаш эпилептик хуружларнинг давомийлиги ва частотасини камайтириш орқали даволаш самарадорлигини оширишга ва клиник натижаларни яхшилашга имкон беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish