Ахмаджон Абдумаъруф Исоқ ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болалардаги вертеброген оғриқ синдромларининг клиник-эпидемиологик ахамияти ва нейрофизиологик хусусиятлари», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Tib5157.
Илмий раҳбар: Мавлянова Зилола Фархадовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.03.
Расмий оппонентлар: Бутко Дмитрий Юрьевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Ниёзов Шухрат Ташмиров, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Академик Е.А. Вагнер номидаги Перм давлат тиббиёт университети (Россия).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
кейинчалик даволаш ва реабилитация чора-тадбирларини ишлаб чиқиш мақсадида турли этиологияли вертеброген оғриқ синдроми бўлган болалар ва ўсмирларнинг клиник-неврологик ва психоэмоционал ҳолатини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор вертеброген оғриқ синдромининг турли нозологик шакллари бўлган болаларда оғриқнинг оғирлиги, ҳаракат кўникмаларининг пасайиши, ҳаёт сифати кўрсаткичларининг пасайиши, шунингдек, ЭНМГ фаоллигининг амплитудаси ва ассиметриясининг ошиши ўртасидаги корреляция билан намоён бўладиган клиник-неврологик ва нейрофункционал кўрсаткичлар ўртасидаги боғлиқликнинг миқдорий қонуниятлари аниқланган;
яллиғланишнинг лаборатория маркерлари, минерал ва нейрометаболик ҳолат ўртасидаги миқдорий ўзаро боғлиқлик ва ҳаёт сифатининг пасайиши билан тавсифланган болалик даврида вертеброген оғриқ синдромининг мултифакториал табиати ва нейромушак дисфункциясининг нозологик ўзига хос профиллари аниқланган;
вертеброген оғриқ синдроми билан оғриган болаларда мушаклар фаоллашувининг ассиметриясини, юзаки мушакларнинг гиперфаоллигини ва стандарт клиник-неврологик текширувда мавжуд бўлмаган чуқур стабилизаторлар фаоллигининг танқислигини аниқлаш имконини берадиган нейромушак дисбалансини баҳолаш учун ЭНМГдан фойдаланишнинг клиник аҳамияти исботланган;
илк бор вертеброген оғриқ синдромининг турли нозологик вариантлари бўлган 7-15 ёшли болаларда клиник, нейромушак, когнитив ва психосоциал кўрсаткичларни кўп ўлчовли баҳолашга асосланган индивидуал даволаш ва реабилитация дастурларининг самарадорлиги асосланган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болалардаги вертеброген оғриқ синдромларининг клиник-эпидемиологик ахамияти ва нейрофизиологик хусусиятлари бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор вертеброген оғриқ синдромининг турли нозологик шакллари бўлган болаларда оғриқнинг оғирлиги, ҳаракат кўникмаларининг пасайиши, ҳаёт сифати кўрсаткичларининг пасайиши, шунингдек, ЭНМГ фаоллигининг амплитудаси ва ассиметриясининг ошиши ўртасидаги корреляция билан намоён бўладиган клиник-неврологик ва нейрофункционал кўрсаткичлар ўртасидаги боғлиқликнинг миқдорий қонуниятлари аниқланган ва бу бўйича тавсиялар Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти 2025 йил 26 августдаги 1-сонли Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган «Методы лечебно-восстановительных программ на основе алгоритма клинико-неврологической и функциональной коррекции детей с вертеброгенным болевым синдромом» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Бу таклифлар Республика травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали (20.10.2025 й. 461-U-сон буйруғи) ва Андижон вилояти ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази (10.11.2025 й. 128-сон буйруғи) билан амалий фаолиятга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 05.03.2026 й. 04/67-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик оғриқни камайтириш ва мушаклар тонусини тиклаш, ҳаёт сифатини яхшилаш ва оилаларга юкламани камайтириш орқали вертеброген оғриқ синдроми билан оғриган болаларнинг кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва ижтимоий иштирокини оширишдан иборат. Иқтисодий самарадорлик вертеброген оғриқ синдроми билан оғриган болаларда даволаниш ва узоқ муддатли реабилитация харажатларини камайтириш, шунингдек, касалхонага ётқизиш частотасини камайтиришдан иборат. Шундай қилиб, ҳар бир бемор учун тежамкорлик тахминан 3500000 сўмни ташкил этади ва 100 нафар беморни даволашда умумий иқтисодий самара тахминан 350000000 сўмга етиши мумкин. Хулоса: аниқланган корреляцион боғлиқликлар яллиғланиш, нейромушак шикастланиши ва витамин-минерал алмашинуви кўрсаткичларидан вертеброген оғриқ синдроми билан оғриган болаларнинг неврологик ҳолатини аниқроқ баҳолаш ва салбий ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш учун фойдаланиш имконини беради, бу эса нозологик синдромга қараб даволаш ва реабилитация дастурларини индивидуал танлашга ёрдам беради;
иккинчи илмий янгилик: яллиғланишнинг лаборатория маркерлари, минерал ва нейрометаболик ҳолат ўртасидаги миқдорий ўзаро боғлиқлик ва ҳаёт сифатининг пасайиши билан тавсифланган болалик даврида вертеброген оғриқ синдромининг мултифакториал табиати ва нейромушак дисфункциясининг нозологик ўзига хос профиллари аниқланган ва бу бўйича тавсиялар Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти 2025 йил 26 августдаги 1-сон Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган «Методы лечебно-восстановительных программ на основе алгоритма клинико-неврологической и функциональной коррекции детей с вертеброгенным болевым синдромом» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Бу таклифлар Республика травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали (20.10.2025 й. 461-U-сон буйруғи) ва Андижон вилояти ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази (10.11.2025 й. 128-сон буйруғи) билан амалий фаолиятга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 05.03.2026 й. 04/67-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: нейромушак шикастланишини эрта аниқлаш ва уни ўз вақтида тузатиш функционал чекланишлар ва асоратлар пайдо бўлишини камайтиради, шунингдек, боланинг ижтимоий мослашув даражасини оширади. Иқтисодий самарадорлик яллиғланиш ва нейромушак шикастланиши белгиларини, шунингдек витамин ва минераллар етишмовчилигини эрта аниқлаш орқали вертеброген оғриқ синдроми билан оғриган болаларда асоратларни даволаш ва узоқ муддатли реабилитация харажатларини камайтиришдан иборат. Йўлдош нейромушак асоратлари бўлган болаларда битта ҳолатни даволашнинг ўртача нархи тахминан 2800000 сўмни ташкил қилади. Ушбу бузилишларни ўз вақтида тузатиш касалхонага ётқизиш частотасини камайтириш, тиббий аралашувлар давомийлигини қисқартириш ва соғлиқни сақлаш тизимининг харажатларини оптималлаштириш имконини беради. Бу йилига 100 нафар беморга ҳисобланганда тахминан 15-20 та асоратларнинг олдини олиш имконини беради, бу эса 42000000 сўмни тежашни таъминлайди. Хулоса: аниқланган корреляцион боғлиқликлар яллиғланиш, нейромушак шикастланиши ва витамин-минерал алмашинуви кўрсаткичларидан вертеброген оғриқ синдроми билан оғриган болаларнинг неврологик ҳолатини аниқроқ баҳолаш ва салбий ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш учун фойдаланиш имконини беради, бу эса нозологик синдромга қараб даволаш ва реабилитация дастурларини индивидуал танлашга ёрдам беради;
учинчи илмий янгилик: вертеброген оғриқ синдроми билан оғриган болаларда мушаклар фаоллашувининг ассиметриясини, юзаки мушакларнинг гиперфаоллигини ва стандарт клиник-неврологик текширувда мавжуд бўлмаган чуқур стабилизаторлар фаоллигининг танқислигини аниқлаш имконини берадиган нейромушак дисбалансини баҳолаш учун ЭНМГдан фойдаланишнинг клиник аҳамияти исботланди, уни амалга ошириш шартлари Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти 2025 йил 26 августдаги 1-сон Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган «Методы лечебно-восстановительных программ на основе алгоритма клинико-неврологической и функциональной коррекции детей с вертеброгенным болевым синдромом» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Бу таклифлар Республика травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали (20.10.2025 й. 461-U-сон буйруғи) ва Андижон вилояти ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази (10.11.2025 й. 128-сон буйруғи) билан амалий фаолиятга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 05.03.2026 й. 04/67-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик нозологик шакл ва клиник-неврологик ва нейрофизиологик ҳолатларда аниқланган оғишларни ҳисобга олган ҳолда вертеброген оғриқ синдроми билан оғриган болаларни индивидуаллаштирилган даволаш дастурларининг афзаллигидан иборат бўлиб, бу оғриқ синдромининг оғирлигини камайтириш, мушак мувозанатини тиклаш ва болаларнинг нейропсихологик ҳолати кўрсаткичларини яхшилашда ифодаланадиган стандарт терапия билан солиштирганда тикланиш самарадорлигини бир неча баравар ошириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: асоратларни даволаш харажатларини камайтириш, реабилитация давомийлигини қисқартириш ва стандарт тикланиш усуллари ўрнига индивидуал даволаш дастурларини қўллаш орқали терапия самарадорлигини оширишда намоён бўлади. Ҳисоб-китобларга кўра, ҳар бир бемор учун тахминан 1200000 сўм ва 100 бемор учун 120000000 сўмгача маблағ тежалади. Хулоса: аниқланган корреляцион боғлиқликлар яллиғланиш, нейромушак шикастланиши ва витамин-минерал алмашинуви кўрсаткичларидан вертеброген оғриқ синдроми билан оғриган болаларнинг неврологик ҳолатини аниқроқ баҳолаш ва салбий ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш учун фойдаланиш имконини беради, бу эса нозологик синдромга қараб даволаш ва реабилитация дастурларини индивидуал танлашга ёрдам берди;
тўртинчи илмий янгилик: илк бор вертеброген оғриқ синдромининг турли нозологик вариантлари бўлган 7-15 ёшли болаларда клиник, нейромушак, когнитив ва психосоциал кўрсаткичларни кўп ўлчовли баҳолашга асосланган индивидуал даволаш ва реабилитация дастурларининг самарадорлиги асосланган ва бу бўйича тавсиялар Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти 2025 йил 26 августдаги 1-сонли Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган «Методы лечебно-восстановительных программ на основе алгоритма клинико-неврологической и функциональной коррекции детей с вертеброгенным болевым синдромом» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Бу таклифлар Республика травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали (20.10.2025 й. 461-U-сон буйруғи) ва Андижон вилояти ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази (10.11.2025 й. 128-сон буйруғи) билан амалий фаолиятга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 05.03.2026 й. 04/67-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: клиник-неврологик, функционал ва лаборатория кўрсаткичлари ўртасида аниқланган қонуниятларни ҳисобга олган ҳолда нозологик мослаштирилган даволаш ва реабилитация дастурларини қўллашдан иборат бўлиб, бу вертеброген оғриқ синдромининг турли шакллари бўлган болаларда ҳаракат кўникмаларини яхшилашга ёрдам беради, кундалик ҳаётда фаолроқ иштирок этиш имконини беради, шу билан ҳаёт сифатини яхшилайди, уларнинг ижтимоий интеграциясини осонлаштиради ва оилалар ҳамда соғлиқни сақлаш тизимига юкламани камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: вертеброген оғриқ синдроми билан оғриган болаларда нозологик мослаштирилган даволаш ва реабилитация дастурларини қўллашнинг иқтисодий самарадорлиги такрорий касалхонага ётқизишларни камайтириш, касалхонада бўлиш муддатини қисқартириш ва соғлиқни сақлаш тизими харажатларини камайтириш билан намоён бўлади, бу эса ҳар бир бемор учун тахминан 3200000 сўмни ва 100 бемор учун 320000000 сўмни тежашни таъминлайди. Хулоса: аниқланган корреляцион боғлиқликлар яллиғланиш, нейромушак шикастланиши ва витамин-минерал алмашинуви кўрсаткичларидан вертеброген оғриқ синдроми билан оғриган болаларнинг неврологик ҳолатини аниқроқ баҳолаш ва салбий ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш учун фойдаланиш имконини беради, бу эса нозологик синдромга қараб даволаш ва реабилитация дастурларини индивидуал танлашга ёрдам беради ва даволаш самарадорлигини оширишга хизмат қилиши илмий жихатдан асосланди.