Абидова Дилдора Бахтиер кизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Болаларда атопик дерматитда психосоматик ҳолатнинг клиник ва диагностик жиҳатлари ва даволаш усулларини такомиллаштириш”, 14.00.09 – Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Tib5902
Илмий раҳбар: Миррахимова Мактуба Хабибуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.05.
Расмий оппонентлар: Шамансурова Элмира Амануллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мирсаидова Муниса Абдушукуровна, тиббиёт фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади атопик дерматит билан оғриган болаларда психосоматик статуснинг клиник-диагностик хусусиятларини аниқлаш ҳамда бирламчи бўғин педиатри амалиётида уларни олиб бориш тактикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Илмий тaдқиқoтнинг илмий янгилиги:
АтД билан оғриган 7–12 ёшли болаларда 86,9% ҳолатларда ситуатив хавотир даражасининг ошгани аниқлангани исботланган, бунда касалликнинг клиник жараёни оғирлашгани сари оғир шаклларда юқори хавотир даражасига эга болалар улуши ишончли равишда 60,0% гача ортиши (p < 0,001) исботланган;
АтД билан оғриган болаларда валидизация қилинган Спилбергер–Ханин шкаласини қўллаш психоэмоционал бузилишларни объектив баҳолаш имконини бергани исботланган, оғир кечишда шахсий хавотирнинг юқори даражаси 25,7% болада аниқлангани ва ўрта оғир кечишда 12,3% ни ташкил этгани ҳамда касаллик клиник шакли оғирлашган сари яққол шахсий хавотир намоёнларининг икки баробар ортиши (p < 0,05) исботланган;
АтД билан оғриган болаларда SCORAD индекси ва хавотир даражалари ўртасида статистик аҳамиятли боғлиқлик (r = 0,74; p < 0,001), шунингдек умумий IgE даражаси билан ҳолатий (r = 0,72; p < 0,001) ва шахсий хавотир (r = 0,62; p < 0,001) ўртасидаги боғлиқлик, ҳамда микроэлементлар даражаси ва хавотир кўрсаткичлари ўртасида ишончли манфий боғлиқлик цинк учун r = -0,63 (ҲХ) ва r = -0,59 (ШҲ), магний учун r = -0,67 (ҲХ) ва r = -0,64 (ШҲ) (p < 0,01-0,001) исботланган;
АтД билан оғриган 7–12 ёшли болаларни олиб бориш бўйича ишлаб чиқилган клинико-диагностик алгоритмни амалиётга жорий этиш, психоэмоционал баҳолаш ва микроэлемент танқислигини коррекция қилишни ўз ичига олган ҳолда, SCORAD индекси 41,97 ± 0,78 баллдан 20,95 ± 0,37 баллгача ишончли камайиши (p < 0,001), ситуатив хавотирнинг юқори даражаси 65,6% дан 9,4% гача ва шахсий хавотир 59,4% дан 9,4% гача пасайиши кузатилгани исботланган, бу комплекс ёндашувнинг клиник самарадорлиги асосланган.
IV. Тaдқиқoт нaтижaлaрининг жoрий қилиниши.
Болаларда АтДда психосоматик статус ва микроэлемент мувозанатини комплекс баҳолаш ҳамда уларни ҳисобга олган ҳолда даволаш тактикаси такомиллаштирилди.
биринчи илмий янгилик: АтД билан оғриган 7–12 ёшли болаларда 86,9% ҳолатларда ситуатив хавотир даражасининг ошгани аниқлангани исботланган, бунда касалликнинг клиник жараёни оғирлашгани сари оғир шаклларда юқори хавотир даражасига эга болалар улуши ишончли равишда 60,0% гача ортиши (p < 0,001) исботланганлиги Тошкент давлат тиббиёт университети Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 26 майда №05-25/578-t билан тасдиқланган «Атопик дерматит билан оғриган болаларда психосоматик статуснинг клиник жиҳатлари» ҳамда №05-25/577-t билан тасдиқланган «Атопик дерматит билан оғриган болаларда цинк ва магнийнинг психосоматик бузилишларга таъсири усули» номли услубий тавсияномаларда акс эттирилган ва Тошкент шаҳар 3-сонли болалар клиник шифохонаси (2025 йил 17 июндаги №45-сонли буйруқ) ҳамда Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий педиатрия маркази (2025 йил 20 июндаги №73-сонли буйруқ) асосида клиник амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги №31/50-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: 7–12 ёшли АтД билан оғриган болаларда психосоматик статусни мажбурий клинико-психологик баҳолашни жорий этиш оғир шаклларда 60,0% гача етган юқори хавотир даражасини эрта аниқлаш, психоэмоционал хавфни ўз вақтида баҳолаш, яққол дезадаптацион ҳолатларнинг шаклланишини олдини олиш ва болалар ҳамда уларнинг оилалари ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: 7–12 ёшли АтД билан оғриган болаларда ситуатив хавотир даражасини мажбурий клинико-психосоматик баҳолашни жорий этиш психоэмоционал коррекцияни ўз вақтида амалга ошириш ҳисобига такрорий госпитализациялар частотасини 20% га камайтириш, бир марта стационар даволаш курси ўртача 1500000 сўмни ташкил этган ҳолда ҳар бир беморга 300000 сўм иқтисод қилиш ҳамда 92 нафар бемор кузатилганда умумий иқтисод тахминан 27600000 сўмни ташкил этиши орқали иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: 7–12 ёшли АтД билан оғриган болаларда психоэмоционал статусни мажбурий клинико-психологик баҳолашни клиник амалиётга жорий этиш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 270000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 180000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: АтД билан оғриган болаларда валидизация қилинган Спилбергер–Ханин шкаласини қўллаш психоэмоционал бузилишларни объектив баҳолаш имконини бергани исботланган, оғир кечишда шахсий хавотирнинг юқори даражаси 25,7% болада аниқлангани ва ўрта оғир кечишда 12,3% ни ташкил этгани ҳамда касаллик клиник шакли оғирлашган сари яққол шахсий хавотир намоёнларининг икки баробар ортиши (p < 0,05) исботланган болаларда АтДда валидизация қилинган Спилбергер–Ханин шкаласини қўллаш психоэмоционал бузилишларни объектив баҳолаш имконини бериши исботланди: касалликнинг оғир кечишида шахсий хавотирнинг юқори даражаси 25,7% болада аниқланган бўлса, ўрта оғир кечишда 12,3% ни ташкил этган, бу АтД клиник шакли оғирлашган сари яққол шахсий хавотир намоёнларининг икки баравар ортишини (p < 0,05) акс эттиради ҳамда психоэмоционал статуснинг тери жараёни оғирлигига тўғридан-тўғри боғлиқлигини тасдиқланганлиги Тошкент давлат тиббиёт университети Координацион эксперт кенгаши томонидан №05-25/578-t билан тасдиқланган «Атопик дерматит билан оғриган болаларда психосоматик статуснинг клиник жиҳатлари» методик тавсияларида ва №05-25/577-t билан тасдиқланган «Атопик дерматит билан оғриган болаларда цинк ва магнийнинг психосоматик бузилишларга таъсири усули»да ўз аксини топган ҳамда 2025 йил 17 июндаги №45-сонли буйруқ (Тошкент шаҳар 3-сонли болалар клиник шифохонаси) ва 2025 йил 20 июндаги №73-сонли буйруқ (Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий педиатрия маркази) асосида клиник амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техника кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги №31/50-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: болаларда АтДда психоэмоционал ҳолатни баҳолаш учун валидизация қилинган Спилбергер–Ханин шкаласини клиник амалиётга жорий этиш шахсий хавотир даражаси ва психоэмоционал бузилишлар даражасини аниқлашда объектив диагностик мезонлардан фойдаланиш имконини беради, бу эса педиатр, дерматолог ва аллерголог мутахассисларга касалликнинг клиник шакли оғирлигини инобатга олган ҳолда дифференциал ва патогенетик жиҳатдан асосланган даволаш усулини белгилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда АтДда психоэмоционал статусни объектив баҳолаш мақсадида валидизация қилинган Спилбергер–Ханин шкаласини амалиётга жорий этиш даволаш тактикасини оптималлаштириш ва стационар даволашнинг ўртача давомийлигини 10 кундан 7 кунгача қисқартириш имконини берган, бир суткалик ётиш қиймати ўртача 150000 сўмни ташкил этганда ҳар бир беморга 450000 сўм иқтисод қилиниши ва 92 нафар бемор учун умумий иқтисод 41400000 сўмни ташкил этиши натижасида иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: болаларда АтДда психоэмоционал ҳолатни баҳолаш учун валидизация қилинган Спилбергер–Ханин шкаласини клиник амалиётга жорий этиш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 300000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 150000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: АтД билан оғриган болаларда SCORAD индекси ва хавотир даражалари ўртасида статистик аҳамиятли боғлиқлик (r = 0,74; p < 0,001), шунингдек умумий IgE даражаси билан ҳолатий (r = 0,72; p < 0,001) ва шахсий хавотир (r = 0,62; p < 0,001) ўртасидаги боғлиқлик, ҳамда микроэлементлар даражаси ва хавотир кўрсаткичлари ўртасида ишончли манфий боғлиқлик цинк учун r = -0,63 (ҲХ) ва r = -0,59 (ШҲ), магний учун r = -0,67 (ҲХ) ва r = -0,64 (ШҲ) (p < 0,01-0,001) исботланганли Тошкент давлат тиббиёт университети Координацион эксперт кенгаши томонидан №05-25/578-t билан тасдиқланган «Атопик дерматит билан оғриган болаларда психосоматик статуснинг клиник жиҳатлари» методик тавсияларида ҳамда №05-25/577-t билан тасдиқланган «Атопик дерматит билан оғриган болаларда цинк ва магнийнинг психосоматик бузилишларга таъсири усули»да ўз аксини топган ва 2025 йил 17 июндаги №45-сонли буйруқ (Тошкент шаҳар 3-сонли болалар клиник шифохонаси) ҳамда 2025 йил 20 июндаги №73-сонли буйруқ (Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий педиатрия маркази) асосида клиник амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техника кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги №31/50-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: болаларда АтДда SCORAD индекси, умумий IgE даражаси, хавотир кўрсаткичлари ва микроэлемент статуси ўртасидаги клинико-психоиммун боғлиқликларни баҳолаш мезонларини клиник амалиётга жорий этиш дерматолог, педиатр ва аллергологларга касаллик оғирлиги ва психоэмоционал хавфни комплекс клинико-лаборатор мезонлар асосида баҳолаш, шунингдек дифференциал ва патогенетик жиҳатдан асосланган даволаш усулларини белгилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда АтДда клинико-психоиммун боғлиқликларни баҳолаш мезонларини амалиётга жорий этиш касаллик оғирлашиши хавфини прогноз қилиш ва оғир шакллар ҳамда такрорий госпитализацияларнинг олдини олиш имконини берган, Тошкент давлат тиббиёт университети Кўп тармоқли болалар клиникаси прейскурантига мувофиқ АтДнинг оғир шаклини стационарда даволашнинг ўртача қиймати тахминан 1200000 сўмни ташкил этиши ҳисобга олинганда, хавфни стратификация қилиш ва такрорий госпитализацияларнинг олдини олиш натижасида беморларнинг 20% да (92 нафар боладан 18 нафарида) 21600000 сўм маблағ тежалиши таъминланиб, иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: болаларда АтДда касаллик оғирлашиши хавфини прогноз қилиш мақсадида клинико-психоиммун боғлиқликларни баҳолаш мезонларини жорий этиш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 800000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 400000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: АтД билан оғриган 7–12 ёшли болаларни олиб бориш бўйича ишлаб чиқилган клинико-диагностик алгоритмни амалиётга жорий этиш, психоэмоционал баҳолаш ва микроэлемент танқислигини коррекция қилишни ўз ичига олган ҳолда, SCORAD индекси 41,97 ± 0,78 баллдан 20,95 ± 0,37 баллгача ишончли камайиши (p < 0,001), ситуатив хавотирнинг юқори даражаси 65,6% дан 9,4% гача ва шахсий хавотир 59,4% дан 9,4% гача пасайиши кузатилгани исботланган, бу комплекс ёндашувнинг клиник самарадорлиги асосланганлиги Тошкент давлат тиббиёт университети Координацион эксперт кенгаши томонидан №05-25/578-t билан тасдиқланган «Атопик дерматит билан оғриган болаларда психосоматик статуснинг клиник жиҳатлари» методик тавсияларида ҳамда №05-25/577-t билан тасдиқланган «Атопик дерматит билан оғриган болаларда цинк ва магнийнинг психосоматик бузилишларга таъсири усули»да акс эттирилган ва 2025 йил 17 июндаги №45-сонли буйруқ (Тошкент шаҳар 3-сонли болалар клиник шифохонаси) ҳамда 2025 йил 20 июндаги №73-сонли буйруқ (Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий педиатрия маркази) асосида клиник амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техника кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги №31/50-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги болаларда АтДда ишлаб чиқилган клинико-диагностик алгоритмни клиник амалиётга жорий этиш педиатрларга мажбурий психоэмоционал баҳолаш ва микроэлемент дисбалансини коррекция қилишни ўз ичига олган структуралаштирилган комплекс ёндашувдан фойдаланиш, шу орқали касалликнинг клиник фаоллигини сезиларли камайтириш, болаларда хавотир даражасини пасайтириш ва педиатрия бўғинида даволаш самарадорлигини ошириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда АтДда ишлаб чиқилган клинико-диагностик алгоритмни амалиётга жорий этиш касаллик клиник фаоллигининг сезиларли пасайиши ҳисобига такрорий госпитализациялар частотасини ва медикаментоз терапия ҳажмини қисқартириш имконини берган, Тошкент давлат тиббиёт университети Кўп тармоқли болалар клиникаси прейскурантига мувофиқ стационарда даволашнинг ўртача қиймати 1200000 сўмни ташкил этиши ҳисобга олинганда, алгоритмни қўллаш ва такрорий госпитализацияларнинг олдини олиш натижасида беморларнинг 25% да (92 нафар боладан 23 нафарида) 27600000 сўм маблағ тежалиши таъминланиб, иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: болаларда АтДда ишлаб чиқилган клинико-диагностик алгоритмни клиник амалиётга жорий этиш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 900000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 300000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.