Мусаев Сардорбек Мухтарбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўткир геморрагик инсультда учокнинг жойлашуви,хажми ва даволаш тактикасига кура узок муддатли окибатларнинг тахлили, 14.00.13 – Неврология, (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Tib6579.
Илмий раҳбар: Рахимбаева Гулнора Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.04.
Расмий оппонентлар: Маджидова Якутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Назарова Жанна Авзаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўткир геморрагик инсультда ўчоқ локализацияси, гематома ҳажми, даволаш тактикасини бошқариш хусусиятлари ҳамда нейрояллиғланиш маркерлари даражаларига боғлиқ ҳолда узоқ муддатли функционал натижаларни таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўткир мия ичи қон қуйилиши билан оғриган беморларнинг минтақавий клиник когортасида нейрояллиғланиш маркерлари (IL-6, IL-1β, MMP-9) клиник оғирлик даражаси, ўчоқнинг нейровизуализацион хусусиятлари ва узоқ муддатли функционал натижалар билан қиёсий равишда комплекс исботланган;
IL-6, IL-1β ва MMP-9 даражаларининг ошиши гематома ҳажмининг катталашиши, перифокал шишнинг кучайиши ва дислокацион ўзгаришлар билан боғлиқлиги, иккиламчи мия шикастланишида нейрояллиғланиш жавобининг патогенетик ахамияти аниқланган;
кенгайтирилган нейропротектив терапия стандарт даволаш билан қиёслаганда миянинг иккиламчи шикастланиши динамикаси, перифокал шиш регресси ва узоқ муддатли функционал натижаларга ижобий таъсир кўрсатиши аниқланган;
клиник, нейровизуалогик ва биокимёвий кўрсаткичлар интеграциясига асосланган, эрта хавф стратификацияси аниқлигини ошириш имконини берувчи ва салбий функционал оқибатни прогнозлаш модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: ўткир геморрагик инсульт билан кассалланган беморларни эрта ташхислаш, касалликнинг нокулай кечиш хавфини баҳолаш ва ногиронлик даражасини камайтириш буйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: ўткир мия ичи қон қуйилиши билан оғриган беморларнинг минтақавий клиник когортасида нейрояллиғланиш маркерлари (IL-6, IL-1β, MMP-9) клиник оғирлик даражаси, ўчоқнинг нейровизуализацион хусусиятлари ва узоқ муддатли функционал натижалар билан қиёсий равишда комплекс исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг 2025 йил 23 сентябрдаги 09-25/678 т сонли кенгаши қарори билан тасдиқланган “Оптимизация комбинированной терапии геморрагического инсульта на основе показателей маркеров воспаления” услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур таклифлар Республика ихтисослаштирилган хирургик ангионеврология маркази (2025 йил 14 октябрдаги №56-сонли буйруқ) ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (2026 йил 10 октябрдаги №173-Т-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилди (ТДТУ Илмий кенгашининг 2026 йил март ойидаги №01-02/у-т-51-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: нейрояллиғланиш маркерлари (IL-6, IL-1β, MMP-9) ни клиник ва нейровизуализацион кўрсаткичлар билан комплекс баҳолаш беморларни эрта стратификация қилиш, даволаш ва реабилитацияни индивидуаллаштириш имконини бериб, функционал тикланишни яхшилайди ҳамда ногиронлик даражасини камайтирди. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур ёндашувни амалиётга жорий этиш асоратлар ва такрорий госпитализацияларни камайтириб, даволаш харажатларини 240000 мингга иқтисод қилиб, тиббий хизмат қийматини пасайтирди. Хулоса: комплекс баҳолаш усули ўткир интрамия қон қуйилишида прогнозни аниқлашни яхшилаб, даволаш самарадорлиги ва ҳаёт сифати ошишига хизмат қилади.
иккинчи илмий янгилик: IL-6, IL-1β ва MMP-9 даражаларининг ошиши гематома ҳажмининг катталашиши, перифокал шишнинг кучайиши ва дислокацион ўзгаришлар билан боғлиқлиги, иккиламчи мия шикастланишида нейрояллиғланиш жавобининг патогенетик ахамияти аниқланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг 2025 йил 23 сентябрдаги 09-25/678 т сонли кенгаши қарори билан тасдиқланган “Оптимизация комбинированной терапии геморрагического инсульта на основе показателей маркеров воспаления” услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур таклифлар Республика ихтисослаштирилган хирургик ангионеврология маркази (2025 йил 14 октябрдаги №56-сонли буйруқ) ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (2026 йил 10 октябрдаги №173-Т-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилди (ТДТУ Илмий кенгашининг 2026 йил март ойидаги №01-02/у-т-51-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилаётган усул касалликнинг оғирлик даражаси ва даврларига мос равишда даволаш тактикасини танлаш, касалликнинг оғирлашишини камайтиришга, беморларнинг саломатлигини тиклаш ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: хавф стратификацияси мезонларини қўллаш ноқулай прогнозли беморларни эрта аниқлаш ва даволаш тактикасини индивидуаллаштиришга, оғир асоратлар частотасини камайтиришга хизмат қилди. Хулоса: беморларни стратификация қилиш алгоритмини жорий этиш стационарда даволаниш муддатини оптималлаштириш ва тиббий муассасалар ресурсларидан самарали фойдаланиш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: кенгайтирилган нейропротектив терапия стандарт даволаш билан қиёслаганда миянинг иккиламчи шикастланиши динамикаси, перифокал шиш регресси ва узоқ муддатли функционал натижаларга ижобий таъсир кўрсатиши аниқланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг 2025 йил 23 сентябрдаги 09-25/678 т сонли кенгаши қарори билан тасдиқланган “Оптимизация комбинированной терапии геморрагического инсульта на основе показателей маркеров воспаления” услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур таклифлар Республика ихтисослаштирилган хирургик ангионеврология маркази (2025 йил 14 октябрдаги №56-сонли буйруқ) ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (2025 йил 10 октябрдаги №173-Т-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилди (ТДТУ Илмий кенгашининг 2026 йил март ойидаги №01-02/у-т-51-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: даволаш тактикаси (стандарт даволаш ва кенгайтирилган нейропротектив терапия) ни оптимал танлаш миянинг иккиламчи шикастланишини чеклашга хизмат қилиб, неврологик дефицит оғирлигини камайтиради, функционал тикланишни яхшилайди ва ногиронлик даражасини пасайтирди. Иқтисодий самарадорлиги: мақсадли даволаш ёндашуви асоратлар ва узоқ муддатли реабилитация эҳтиёжини камайтириб, стационар даволаш муддати ва харажатларини қисқартирди. Хулоса: стандарт даволаш ва кенгайтирилган нейропротектив терапияни дифференциал қўллаш касаллик кечишини барқарорлаштириб, узоқ муддатли функционал натижаларни яхшилашга хизмат қилади.
тўртинчи илмий янгилик: клиник, нейровизуалогик ва биокимёвий кўрсаткичлар интеграциясига асосланган, эрта хавф стратификацияси аниқлигини ошириш имконини берувчи ва салбий функционал оқибатни прогнозлаш модели ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг 2025 йил 23 сентябрдаги 09-25/678 т сонли кенгаши қарори билан тасдиқланган “Оптимизация комбинированной терапии геморрагического инсульта на основе показателей маркеров воспаления” услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур таклифлар Республика ихтисослаштирилган хирургик ангионеврология маркази (2026 йил 14 октябрдаги №56-сонли буйруқ) ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (2025 йил 10 октябрдаги №173-Т-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилди (ТДТУ Илмий кенгашининг 2026 йил март ойидаги №01-02/у-т-51-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: клиник, нейровизуализацион ва биокимёвий кўрсаткичлар интеграциясига асосланган кўп омилли прогностик шкала эрта хавф стратификациясини аниқлашни таъминлаб, юқори хавф гуруҳидаги беморларни ўз вақтида ажратиш, даволаш ва реабилитацияни индивидуаллаштириш орқали функционал натижаларни яхшилайди ва ногиронлик даражасини камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: эрта ва аниқ прогнозлаш орқали асоратлар, узоқ муддатли даволаш ва такрорий госпитализация ҳолатлари камайиб, тиббий хизмат харажатлари 5317680 сўмга иқтисод қилди. Хулоса: кўп омилли прогностик шкала ноқулай функционал натижани эрта аниқлаш имконини бериб, клиник қарор қабул қилиш самарадорлигини оширади ва даволаш натижаларини яхшилашга хизмат қилади.