Топволдиев Файзулла Фозилжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Норегуляр конус эгрилиги ва у билан боғлиқ тиклаш масалалари», 01.01.04-Геометрия ва топология (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/FM1067.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети ва Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.FM.01.02 рақамли Илмий кенгаш.
Илмий раҳбар: Шарипов Анваржон Солиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: физика-математика фанлари доктори, профессор Заитов Адилбек Атаханович; физика-математика фанлари номзоди, доцент Исмоилов Шерзодбек Шокиржон ўғли. 
Етакчи ташкилот: Ош давлат университети, Қирғиз Республикаси.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади шартли ташқи эгриликнинг берилган қиймати орқали кесимлари бўйича изометрик бўлган сиртларни тиклашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
битта ва иккита махсусликларга эга бўлган қавариқ кўпёқли бурчакнинг шартли тўла бурчаги учун баҳолар олинган ҳолда бундай қавариқ кўпёқли бурчакларнинг шартли тўла бурчакларини ҳисоблаш формулалари топилган; 
шартли тўла бурчакнинг қиймати евклид ҳаракати бўлмаган алмаштиришга нисбатан инвариантлиги ва бу қиймат ҳ аргументнинг монотон ўсувчи функсияси бўлиши исботланган; 
битта ва иккита махсусликларга эга бўлган конуслар таърифлари асосида норегуляр конус тушунчаси киритилган бўлиб, бундай норегуляр конусларнинг шартли эгрилигини ҳисоблаш формуласи топилган ва бу эгрилик қийматнинг мусбат аниқланганлиги ҳамда чеклилиги кўрсатилган;
учларида берилган шартли ташқи эгрилиги бўйича қавариқ кўпёқнинг мавжудлиги ва бу кўпёқнинг евклид ҳаракати бўлмаган алмаштиришга нисбатан ягоналиги исботланган. 
сиртнинг шартли ташқи эгрилигининг тўла аддитивлиги ва берилган алмаштиришга нисбатан инвариантлиги кўрсатилиб, кўпёқларнинг сиртга кесимлари бўйича яқинлашиши таърифи ёрдамида Дирихле масаласига эквивалент бўлган масала ечими билан ифодаланувчи сиртнинг мавжудлиги ва бу сиртнинг евклид ҳаракати бўлмаган алмаштиришга нисбатан ягоналиги исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Диссертация тадқиқоти жараёнида  олинган илмий натижалар қуйидаги йўналишда амалиётга жорий қилинган:
сирт шартли ташқи эгрилиги (сирт цилиндрик тасвири юзаси) нинг тўла аддитивлик хоссасига доир натижалардан ФЗ-202-009-2870  “Юқори сезгир бўёқли қуёш элементлар ишчи қатламларини фотоелектрик характеристикаларига ҳароратни, ултратовушни ва улардаги моддалар миқдорининг таъсирини ўрганиш орқали улардан республикамизда оптимал фойдаланиш тавсиялари ишлаб чиқиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада цилиндрик юзадаги ишчи қатламларини фотоелектрик характеристикаларига ҳарорат ва ултратовушнинг таъсирини моделлаштиришда фойдаланилган (Наманган муҳандислик технология институтининг 2024 йил 14 августдаги № 1961-024 рақамли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши цилиндрик юзадаги ишчи қатламларини фотоелектрик характеристикаларига ҳарорат ва ултратовушнинг таъсирини моделлаштириш имконини берган;
норегуляр конус шартли эгрилигининг махсуслик хоссасига доир натижалардан Россия фан фондининг 22-11-00064 (2022-2024) “Геосфераларда хотира хоссасини ҳисобга олган ҳолда динамик жараёнларни моделлаштириш” лойиҳаси доирасида конуссимон тузилмаларда акустика ва тўлқин динамикаси масалаларини ўрганишда конуснинг геометрияси бўлган сиртларда товушнинг махсус тарзда йўналишини тадқиқ этишда фойдаланилган (Космофизик тадқиқотлар ва радиотўлқинларнинг тарқалиши институти 2025 йил 30 апрелдаги № 194 рақамли маълумотномаси, Россия). Илмий натижаларнинг қўлланилиши норегуляр конус учидаги эгрилик чексизликка интилган ягона нуқтада дифференциал тенгламалар ечимларининг махсусликларини аниқлаш ҳамда товушнинг махсус тарзда йўналишини тадқиқ этиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish