Жуманов Рустам Маҳрамқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Автомобил бош узатмаси  шестерняларининг, подшипникларининг  ейилишбардошлилигини ва ростлаш даврийлигини ҳисоблаш услубини ишлаб чиқиш”, 05.02.02 – Механизмлар ва машиналар назарияси. Машинашунослик ва машина деталлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Т1677
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети хузуридаги DSc.03/2025.27.12.Т.02.04  рақамли Илмий Кенгаш.
Илмий раҳбар: Мирзаев Қаҳрамон Қаршибоевич техника фанлари доктори, доцент.
Расмий оппонентлар: Кушимов Бахтиёр Алишович техника фанлари доктори, профессор, Бабашев Қутлимурод Айтмуратович техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади автомобил бош узатмаси деталларининг ейилиши ва уларнинг ростлаш даврийлигини конуссимон шестернялар жуфтлигининг ва конуссимон роликли подшипник элементларининг ейилишбардошлилиги асосида баҳолаш услубини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ростлаш частотаси ва асосий тишли мойни алмаштириш муддатини ҳисобга олган ҳолда бир таъмирлаш даври учун конуссимон тишли узатмалар, роликли подшипникларнинг эскиришини аниқлаш усули агрегат мойи таркибидаги абразив заррачаларнинг миқдорини аниқлаш асосида ишлаб чиқилган; 
юк автомобилининг асосий узатмаларини созлашнинг оптимал частотаси узатма детали материалининг суюқ миҳитда ва ҳавода тебраниш ҳосил қилиш фарқи асосида ишлаб чиқилган; 
ишлов беришнинг оқилона частотаси ишлов берилаётган детал материалининг тебранишда ҳосил қиладиган тебранишлар частотасининг қийматлари асосида ишлаб чиқилган;
бош узатма думалаш подшипникларининг радиал тирқишини баҳолаш имконини берувчи услуб подшипник диаметри ва тирқиш диаметри орасидаги фарқ қиймати асосида ишлаб чиқилган; 
бош узатма тишли ғилдирак намуналарини агрегат мойидаги абразив заррачаларнинг миқдорини аниқлаш усули бош узатманинг бир меъёрда ишлашини учун заррачаларнинг миқдор чегара қийматлари асосида ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Автомобил бош узатмаси деталларининг  ейилишбардошлилиги ва уларни ростлаш даврийлигини асослаш усулини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
ростлаш частотаси ва бош узатмадаги мойни алмаштириш муддатини ҳисобга олган ҳолда бир таъмирлаш даври учун конуссимон тишли узатмалар, роликли подшипникларнинг эскиришини аниқлаш усулу “НКМК” АЖнинг 7-сонли автокорхонасида жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинати акциядорлик жамиятининг 2022-йил 4-ноябрдаги 23.01-01-07/731-сон маълумотномаси). Жорий қилиш натижасида  автомобилнинг беҳуда туриш вақти 23-29% га камайган; 
юк автомобилининг асосий узатмаларини созлашнинг оптимал частотаси “НКМК” АЖ нинг 7-сонли автокорхонасига жорий қилинган (Навоий кон-металлургия комбинати акциядорлик жамиятининг 2022 йил 4-ноябрдаги 23.01-01-07/731-сон маълумотномаси). Жорий қилиш натижасида эскирган конуссимон роликли подшипниклар ва тишли узатмаларни алмаштириш учун эҳтиёт қисмлар сарфини битта капитал таъмирлаш даврида 17-22% га камайган;
ишлов беришнинг оқилона частотаси “НКМК” АЖ 7-сонли автокорхонада жорий этилган (Навойи кон-металлургия комбинати акциядорлик жамиятининг 2022 йил 4- ноябрдаги 23.01-01-07/731-сон маълумотномаси). Жорий қилиш натижасида автомашиналарнинг иш шароитида эскирган конуссимон роликли подшипниклари ва тишли  узатмаларини алмаштириш учун эҳтиёт қисмлар сарфи 7-9% га камайган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish