Саидбекова Саида Алишеровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Янги тўрли юза ишлаб чиқиш асосида пахта тозалагичларни самарадорлигини ошириш” мавзусидаги диссертация ишини 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4 PhD/Т4265
Илмий раҳбар: Парпиев Азимжон, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/2025.27.12.Т.21.01.
Расмий оппонентлар: Жуманиязов Қадам Жуманиязович, техника фанлари доктори, профессор; Каюмов Абдул-Малик Ҳамидович, техника фанлари доктори, профессор;.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти. 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тўрли юзанинг янги конструксиясини ишлаб чиқиш ҳисобига пахтани тозалаш самарадорлигини ошириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
тозалаш жараёнида қозиқчали барабан зарбаси таъсирида ҳосил бўладиган босим кучи, пахтани эластиклик ва қовушқоқлик коеффициентлари билан пахта тезлиги ўртасидаги боғланишни характерловчи тенгламалар олиниб, пахта тезлигини ўзгариш қонуниятлари аниқланган;
ишлаб чиқарилган боғламалар асосида босим кучи, пахтани эластиклик ва қовушқоқлик хусусиятларини тозалаш самарадорлигига аҳамиятли даражада таъсир этиши аниқланган ва уларни назарий ҳисобларда инобатга олиш кераклиги асосланган;
пахтани ифлосликларини оғирликлар нисбати бўйича аниқлаш етарли асосга эга эмаслиги, терим тури, саноат навига қараб бир хил ифлосликка эга пахтада ифлосликлар сони ва геометрик ўлчамлари кескин фарқ қилиши асосланган;
тозалагичларни қозиқчали барабан секцияларига толани тараш эффектига эга тўлқинсимон тўрли юза ишлаб чиқилган ва уни рационал геометрик ўлчамлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Янги тўрли юза ишлаб чиқиш асосида пахта тозалагичларни самарадорлигини ошириш бўйича олинган натижалар асосида:
янги тўлқинсимон тўрли юза билан такомиллаштирилган пахта тозалагичлар Пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси тасарруфига кирувчи ТCТ Агро кластер МЧЖ таркибидаги Мустақиллик пахта тозалаш корхонасида тадбиқ этилган(Ўзтўқимачиликсаноат уюшмасининг 2025 йил 23- декабрдаги №02/06-2953-сонли маълумотномаси). Натижада тозалаш самарадорлиги тавсия вариантида мавжуд тўрли юзага нисбатан 6,14% га юқори бўлиб, 77,29% ни ташкил этган, ишлаб чиқарилган толадаги нуқсон ва ифлос аралашмалар миқдори мавжуд вариантда 3,13% бўлиб тола ИИ-нав “Яхши” синфига тўғри келган, тавсия вариантида эса мос равишда 2,26% ни ташкил этиб “Олий” синфга ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish