Талипова Диёра Сабиржановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ахборот-кутубхона муассасаларининг вебометрик кўрсаткичларини аниқлаш усуллари ва алгоритмлари”, 05.01.09 - “Ҳужжатшунослик. Архившунослик. Кутубхонашунослик” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Т5315.
Илмий раҳбар: Рахматуллаев Марат Алимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.09/2025.27.12.Т.01.02.
Расмий оппонентлар: Атаджанов Жасурбек Абдушарибович, техника фанлари доктори, доцент; Даулетов Адилбек Юсупбаевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади ахборот-кутубхона муассасаларининг вебометрик кўрсаткичларини аниқлаш, уларни баҳолаш усуллари, алгоритмлари ва дастурий мажмуасини яратиш, ахборот-кутубхона хизматларининг самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ахборот-кутубхона электрон фондларини шакллантириш ва сақлаш, ахборот-кутубхона хизматларини тизимлаштиришга имкон берувчи кутубхона веб-ресурсларини ахборот сифати, функсионаллиги, янгиланиш даражаси, фойдаланувчи фаоллиги, электрон ресурслар ва интерактив хизматлар кесимида ўзаро боғлиқ ҳолда комплекс ва математик асосда баҳолаш мезонлари ва мезоности коеффициентлари ишлаб чиқилди;
замонавий ахборот технологияларига асосланган турли хил ахборот ва ҳужжат оқимларини тизимли таҳлил қилиш имконини берувчи, кутубхона веб-сайтларининг фойдаланиш ҳолати, ташкилий қисм, электрон хизматлар ва янгиланиш ҳолатинини ўзаро боғлиқ компонентлар сифатида қамраб олувчи ҳамда уларни автоматик, эксперт ва фойдаланувчи баҳолаш усуллари билан интеграциялашган комплекс ахборот модели ишлаб чиқилди;
кутубхона веб-сайтларининг ахборот оқимлари таркиби ва тузилишини аниқлаш, баҳолаш мезонларини саралаш, эксперт ва фойдаланувчилар баҳоларини математик усуллар орқали ҳисоблаш асосида вебометрик кўрсаткичларини баҳолаш жараёнини автоматлаштиришга йўналтирилган усулларини алгоритмлари яратилган;
кутубхона тизимларида ахборот-кутубхона веб-сайтларини вебометрик кўрсаткичларини аниқлаш ва баҳолаш имконини берувчи “либеду.уз” тизимининг “Ҳудудий кутубхона веб-сайтларини баҳолаш ва мониторинг қилиш” дастурий мажмуасининг функсионал тузилмаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган усул, алгоритм ва дастурий воситалар бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ахборот-кутубхона электрон фондларини шакллантириш ва сақлаш, ахборот-кутубхона хизматларини тизимлаштиришга имкон берувчи кутубхона веб-ресурсларини ахборот сифати, функсионаллиги, янгиланиш даражаси, фойдаланувчи фаоллиги, электрон ресурслар ва интерактив хизматлар кесимида ўзаро боғлиқ ҳолда комплекс ва математик асосда баҳолаш мезонлари ва мезоности коеффициентлари “Республика ахборот-кутубхона маркази”нинг либеду.уз веб-сайтига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги Экспертлар Кенгашининг 2025-йил 04-июлдаги 08-02-16-5026-сонли маълумотномаси). Ушбу тизимни баҳолаш мезонлари нафақат АКМ веб-сайтларида балки барча турдаги кутубхона веб-сайтларини вебометрик кўрсаткичларини мониторинг қилишда фойдаланиш имконини берган;
замонавий ахборот технологияларига асосланган турли хил ахборот ва ҳужжат оқимларини тизимли таҳлил қилиш имконини берувчи, кутубхона веб-сайтларининг фойдаланиш ҳолати, ташкилий қисм, электрон хизматлар ва янгиланиш ҳолатинини ўзаро боғлиқ компонентлар сифатида қамраб олувчи ҳамда уларни автоматик, эксперт ва фойдаланувчи баҳолаш усуллари билан интеграциялашган комплекс ахборот модели Қорақалпоғистон Республикаси ахборот-кутубхона марказининг нукус.натлиб.уз веб-сайтига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги Экспертлар Кенгашининг 2025-йил 04-июлдаги 08-02-16-5026-сонли маълумотномаси). Тизимни амалиётга жорий этиш натижасида, кутубхона веб-сайтлари фаолиятининг вебометрик кўрсаткичлари сезиларли даражада яхшиланганлиги ва умумий самарадорлик индексининг 2,58 бараварга оширилишига эришилган;
кутубхона веб-сайтларининг ахборот оқимлари таркиби ва тузилишини аниқлаш, баҳолаш мезонларини саралаш, эксперт ва фойдаланувчилар баҳоларини математик усуллар орқали ҳисоблаш асосида вебометрик кўрсаткичларини баҳолаш жараёнини автоматлаштиришга йўналтирилган усулларини алгоритмлари Фарғона, Хоразм, Самарқанд, Жиззах ахборот-кутубхона марказлари веб-сайтларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги Экспертлар Кенгашининг 2025-йил 04-июлдаги 08-02-16-5026-сонли маълумотномаси). Натижада ахборот-кутубхона муассасалари веб-сайтларини эксперт, автоматик ва фойдаланувчи баҳолаш усуллари асосида мезонлари ишлаб чиқилган ҳамда улар ўзаро интеграциялашган тизим сифатида таклиф этилган бўлиб, либеду.уз тизимининг мониторинг бўлимида ҳудудий веб-сайтларни баҳолаш ва мониторинг қилиш амалга оширилган;
кутубхона тизимларида ахборот-кутубхона веб-сайтларини вебометрик кўрсаткичларини аниқлаш ва баҳолаш имконини берувчи “либеду.уз” тизимининг “Ҳудудий кутубхона веб-сайтларини баҳолаш ва мониторинг қилиш” дастурий мажмуасининг функсионал тузилмаси “Республика ахборот-кутубхона маркази”га жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги Экспертлар Кенгашининг 2025-йил 04-июлдаги 08-02-16-5026-сонли маълумотномаси). Натижада дастурий тизимни амалий қўлланилиши юқори эканини ҳамда АКМ веб-сайтининг рақамли хизматларини оптималлаштиришда вебометрик кўрсаткичларнинг самарадорлик даражасини 17–20 % гача ўсишига эришилган.