Абраева Шаҳноза Эсоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Француз тили лексик системасида лотин ва юнон синонимик морфемаларининг лисоний хусусиятлари (тиббий морфемалар материалида)” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фaнлaри).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2025.3.PhD/Fil6518
Илмий раҳбар: Отақулов Нодиржон Бахромалиевич, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертaция бaжaрилгaн муaссaсa номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.35.02
Расмий оппонентлар: Маматов Абди Эшонқулович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Турсунов Акмалжон Хамиджонович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: француз тили тиббий терминологиясида классик тиллардан (лотин ва юнон) ўзлаштирилган синонимик морфемаларнинг сўз ясашдаги функционал ва маҳсулдорлик хусусиятларини аниқлаш ҳамда уларнинг турли тиббий кичик соҳа терминологияларида (кардиология, терапия) қўлланиш қонуниятларини эмпирик материал асосида илмий жиҳатдан асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
жаҳон тилшунослигида тиббий терминологиянинг шаклланиши ва ривожланишининг маданий-тарихий босқичлари таҳлил қилиниб, ушбу жараён доирасида француз тили тиббий терминологиясининг бойишида лотин ва юнон тиллари асосий ташқи манбалар сифатида қатнашиши эмпирик материаллар асосида аниқланган ҳамда ўзлашма терминларнинг миқдорий кўрсаткичлари статистик жиҳатдан асосланган;
француз тили тиббий терминологияси доирасида лотин ва юнон келиб чиқишли синонимик морфемаларнинг сўз ясашдаги маҳсулдорлик даражаси, морфологик тузилиши ҳамда синонимик субституция имкониятлари асосида морфологик-функционал таснифи ишлаб чиқилди, ушбу тасниф эҳтимоллик-статистик ва структур-эҳтимоллик методлари асосида олинган эмпирик натижалар билан асосланган;
кардиология, терапия ва умумтиббиётга оид французча терминлар материаллари асосида касаллик номлари, клиник белгилар, симптом ва синдромларни ифодаловчи терминларда структур ифодаланиш шаклларининг (туб, ясама, қўшма ва терминологик бирикмалар) соҳалар кесимидаги тақсимланиш хусусиятлари аниқланиб, айрим семантик гуруҳларда маълум структур шаклларнинг функционал устуворлиги эмпирик-статистик маълумотлар асосида далилланган;
француз тили тиббий терминологияси материаллари асосида синонимия, туб ва ясама антонимия, шунингдек, соҳалараро омонимия ҳодисаларининг қандай лексик-семантик ва морфологик механизмлар орқали шаклланиши аниқланиб, тиббий терминларда метафорик ва метонимик кўчишнинг функционал моделлари эмпирик материал асосида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Француз тили лексик системасида лотин ва юнон синонимик морфемаларининг лисоний хусусиятлари (тиббий морфемалар материалида) мавзуси бўйичa олингaн илмий нaтижaлaр aсосидa:
жаҳон тилшунослигида тиббий терминологиянинг шаклланиши ва маданий-тарихий тараққиёт босқичлари аниқланиб, француз тили тиббий терминологиясининг ички ва ташқи омиллар ҳисобидан бойиш йўллари илмий жиҳатдан асосланди ҳамда ўзлашма қатламнинг миқдорий кўрсаткичлари далиллангани хусусидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтининг “Эрудит” шифрли ёпиқ фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2023-йил 21-августдаги 10/1625-сонли маълумотномаси). Натижада, лотин тили морфемаларининг яширин имкониятларини юнон тили морфемалари билан қиёслаганда маҳсулдорлик коэффициентини аниқлашга ҳамда классик тилларнинг морфемаларини морфологик белгилари бўйича таснифлашга эришилган;
классик тиллар (лотин ва юнон) синонимик морфемаларининг қўлланилиши илк бор эҳтимоллик-статистик ва структур-эҳтимоллик методларининг синхрон қўлланилиши морфемалар асосида таҳлил қилинди, лотин ва юнон морфемаларининг маҳсулдорлик коэффициентлари қиёсий аниқланди ҳамда улар морфологик белгилар асосида таснифланишига оид хулосалардан Ўзбекистон халқаро ислом академиясида 2021-2023-йилларда бажарилган “Динлар тарихи, таълимоти, манбалари ва анъаналарини тадқиқ этиш асосида “Дунё динлари” электрон дастури ва мобил иловасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Халқаро ислом академияси 2023-йил 11-сентябрдаги 05-621 сонли маълумотномаси). Натижада, хулоса ва тавсиялар мазкур лойиҳа доирасидаги электрон ресурслар, назарий ва амалий материалларни тайёрлаш ҳамда уларни бойитишда муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
кардиология, терапия ва умумтиббиётга оид терминларнинг касаллик номлари, даволовчи асбоб ускуналар, дори-дармон номлари, клиник белгилар, симптом, синдромларни атовчи терминлар каби лексик-семантик терминларнинг туб, ясама, қўшма ва бирикма терминлар тарзида ифодаланишига доир илмий хулосалардан Қуролли Кучлар Ҳарбий тиббиёт академиясида 2021-2023-йилларда бажарилган ёпиқ илмий тадқиқот лойиҳалари доирасида фойдаланилган (Қуролли Кучлар Ҳарбий тиббиёт академиясининг 2021-2023-йилги маълумотномаси). Натижада, лотин ва юнон тилларида тиббиётга оид терминларнинг француз тилига ўзлаштирилган қисмининг таркибий-семантик хусусиятларини очиб беришда фойдаланилган;
француз тили тиббий терминологиясида синонимия, туб ва ясама антонимия, соҳалараро омонимия, шунингдек, метафорик ва метонимик кўчиш моделлари мавжудлиги илмий жиҳатдан исботланишига доир хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ёшлар” телеканали ижодкорлари томонидан 2022-2023-йилларда эфирга узатилган “Юрт келажаги”, “Сўз ёшларга”, “Ёшлар пресс клуби”, “Ёшлар сиёсати амалда” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилди (Ёшлар телерадиоканали 2023-йил 5-сентябрдаги 14-01-123-сонли маълумотномаси). Натижада, француз тили тиббиёт соҳасига оид терминларда синонимлар, туб ва ясама антонимлар, соҳалараро омонимлар метафорик кўчишининг моделлари билан бойитилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish