Авезова Бахтигул Холмуротовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда ўз-ўзини бошқаришнинг иродавий сифатларни  шакллантиришга таъсирини ўрганишнинг назарий асослари”.19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/P1013. 
Илмий раҳбар:  Улуғова Шаҳлола  Муслиддиновна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.P.08.10.
Расмий оппонентлар: Ганжиев Феруз Фурқатович, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Раҳматова Насиба Собировна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи  ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талабарда ўз-ўзини бошқаришнинг иродавий сифатлари шаклланишига таъсирини аниқлаш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги 
талабаларда ўз-ўзини бошқариш омиллари – эмоционал ҳолатларни, фаолият жараёнини ва ижтимоийлашувдаги ўзини назорат қилиш – билан боғлиқ иродавий сифатлар, иродавий фазилатларнинг шаклланишида психологик ўзини-ўзи бошқаришнинг комплекс характерга эгалигини исботланган;
рефлекция турлари, дифференциал рефлекция, тизимли рефлекция, интроспексия, квазирефлекцияларининг кўрсаткичлари нафақат хулқий, балки рефлектив онг жараёнларига ҳам бевосита боғлиқлиги аниқланган;
ўз-ўзини бошқаришга оид иродавий сифатлар ривожи босқичларга қараб динамик фарқланишини исботловчи янги эмпирик далиллар ўз-ўзини бошқаришнинг таълим босқичлари давомида эволюцион шаклланишини амалда тасдиқланган;
тадқиқот натижасида ўз-ўзини бошқаришга таъсир этувчи ижтимоий-психологик омиллар, методлар ва таълим тамойилларига асосланган тўрт блокли ривожлантирувчи модел (ташкилий-бошқарув, ижтимоий-психологик муҳит, инновацион педагогик технологиялар, касбий ва шахсий ривожланиш) ишлаб чиқилган ва амалиётга тадбиқ қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. талабарда ўз-ўзини бошқаришнинг иродавий сифатлари шаклланишига таъсирини ўрганишга доир олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
талабаларда ўз-ўзини бошқариш омиллари – эмоционал ҳолатларни, фаолият жараёнини ва ижтимоийлашувдаги ўзини назорат қилиш – билан боғлиқ иродавий сифатлар, иродавий фазилатларнинг шаклланишида психологик ўзини-ўзи бошқаришнинг комплекс характерга эгалигини исботланганлигига оид таклифлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-378-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-378а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда психологик ўзини-ўзи бошқариш комплекси такомиллашган;
рефлекция турлари, дифференциал рефлекция, тизимли рефлекция, интроспексия, квазирефлекцияларининг кўрсаткичлари нафақат хулқий, балки рефлектив онг жараёнларига ҳам бевосита боғлиқлиги аниқланганлигига оид таклифлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-378-сон буйруғи билан “Психокоррексия” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-378а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда рефлексив компетенсияни ривожлантириш орқали академик интизом, мустақил фикрлаш, стрессга чидамлилик каби кўникмалар ривожланган;
ўз-ўзини бошқаришга оид иродавий сифатлар ривожи босқичларга қараб динамик фарқланишини исботловчи янги эмпирик далиллар ўз-ўзини бошқаришнинг таълим босқичлари давомида эволюцион шаклланишини амалда тасдиқланганлигига оид таклифлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-378-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-378а-сон маълумотномаси). Натижада педагогик жараёнда ҳар бир босқич учун мослаштирилган психологик ёндашув ва мотивация тизими қўлланилиши имконияти яратилган;
тадқиқот натижасида ўз-ўзини бошқаришга таъсир этувчи ижтимоий-психологик омиллар, методлар ва таълим тамойилларига асосланган тўрт блокли ривожлантирувчи модел (ташкилий-бошқарув, ижтимоий-психологик муҳит, инновацион педагогик технологиялар, касбий ва шахсий ривожланиш) ишлаб чиқилган ва амалиётга тадбиқ қилинганлигига оид таклифлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-378-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-378а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг психологик барқарорлиги, фаоллиги, иродавий чидамлилигини кучайган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish