Гаффорова Мадиха Ихтиёр қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Таълим субектларининг оилавий ва шахсий салоҳияти мактаб шароитида буллинг профилактикаси сифатида, 19.00.05 – “Ижтимоий психология. Этнопсихология”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/P852.
Илмий раҳбар: Карамян Мариетта Хачатуровна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси «Оила ва гендер» илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2026.10.04.Р.01.18.
Расмий оппонентлар: Ф.Б.Нарзикулова психология фанлари доктори, профессор; И.И.Махмудов психология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таълим субектларининг оилавий ва шахсий салоҳиятини назарий-методологик ва эмпирик жиҳатдан ўрганиш шу асосида мактаб муҳитида буллингнинг олдини олиш дастурини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактаб муҳитида буллингга муносабат ўқувчилар, уларнинг ота-оналари ва педагогларининг ижтимоий-демографик ҳамда таълимга оид хусусиятлари таъсирида дифференциал тарзда намоён бўлиши аниқланган;
мактаб муҳитидаги буллинг профилактикасида ўқувчиларнинг ота-оналари билан конструктив боғланиши, ўзаро ишонч, эмоционал қабул қилиш, ҳиссий қўллаб-қувватлаш, эмпатия, мулоқотдаги қулайлик ҳиссининг намоён бўлиши муҳимлиги туфайли оилавий муносабатлар ва шахснинг ўзидан қониққанлик даражасини интеграл ифодаланиши етакчи психологик омил эканлиги далилланган;
мактаб муҳитида буллингнинг мавжуд эмаслиги ва унга нисбатан салбий муносабатда намоён бўлувчи фаол антибуллинг позицияси шахсий салоҳият ахлоқий масъулиятни қабул қилиш, эмоционал, когнитив, хулқ-атвор ва қадриятлар жиҳатидан юқори даражадаги автономия, болаларда паст конфликтлик, дўстона муносабатларда эмоционал қўллаб-қувватлаш, уларнинг асосий ишончи ва дўстларига нисбатан конструктив боғланиши туфайли ўқувчилар, уларнинг ота-оналари ҳамда ўқитувчиларнинг шахсий салоҳияти билан белгиланиши асосланган;
мактаб муҳитида буллинг профилактикасида ўқувчиларда буллингга нисбатан салбий муносабатни шакллантириш, уларнинг ахлоқий бегоналашув даражасини пасайтириш ва автономия даражасини оширишга асосланган ижтимоий-психологик тренинг муҳим интервенсион омил эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши муаллифлик “Таълим муҳитида буллингга муносабат” сўровномаси асосида аниқланган ўқувчилар, уларнинг ота-оналари ҳамда ўқитувчиларида буллингга муносабатнинг когнитив, эмоционал ва хулқ-атвор компонентлари бўйича дифференциал намоён бўлишини исботловчи натижалар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги фаолиятида ўқувчиларга психологик ёрдам кўрсатиш амалиётига таклиф сифатида киритилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 08-майдаги 03-33-2459-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчилар, уларнинг ота-оналари ва ўқитувчиларида буллингга муносабатни комплекс ҳамда дифференциал тарзда ташхислаш имконияти яратилди;
буллингнинг мавжуд эмаслиги ва унга салбий муносабат ўқувчиларнинг ота-оналарига ўзаро ишонч, қабул қилиш, ҳиссий қўллаб-қувватлаш, эмпатия, мулоқотда қулайлик, шунингдек, оилавий муносабатлар ва ўз шахсиятидан қониқиш кўринишидаги конструктив боғлиқлик билан ифодаланишига кўра мактаб муҳитида буллингнинг олдини олишда ўқувчилар оилавий салоҳиятининг ўзига хос роли аниқланганлигига оид натижалар Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг фаолиятида мактабларда психологик ёрдам кўрсатиш амалиётига таклиф сифатида киритилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг 2026-йил 8-май 03-33-2459-сон маълумотномаси). Натижада таълим, оила ва болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими мутахассисларининг психосоциал ишлари манзиллилигини кучайтириш бўйича хабардорлигини оширишга ёрдам берувчи оилавий хавф омилларини аниқлаш имконияти яратилган;
мактаб муҳитида буллингнинг йўқлиги ва унга салбий муносабат шаклидаги фаол антибуллинг позицияси мактаб ўқувчилари, уларнинг ота-оналари ва ўқитувчиларининг ахлоқий масъулиятни қабул қилиш, юқори ҳиссий, когнитив, хулқ-атвор ва қадрият автономияси, паст низолашувчанлик ва болаларда дўстона муносабатларнинг ҳиссий қўллаб-қувватланиши, уларнинг дўстга бўлган асосий ишончи ва конструктив боғлиқлигида ифодаланадиган шахсий салоҳияти билан белгиланишига оид натижалар Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг фаолиятида мактабларда психологик ёрдам кўрсатиш амалиётига таклиф сифатида киритилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг 2026-йил 8-май 03-33-2459-сон маълумотномаси). Натижада психосоциал ишнинг манзиллилигини кучайтириш учун таълим, оила ва болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими мутахассисларининг хабардорлигини оширишга ёрдам берувчи шахснинг ижтимоий-психологик хусусиятларини аниқлаш имконияти яратилган;
мактаб ўқувчиларида буллингга нисбатан салбий муносабатни шакллантириш, уларда ахлоқий бегоналашувни камайтириш ва автономия даражасини оширишга асосланган буллинг профилактикасининг ижтимоий-психологик дастури самарадорлиги исботланганлигига оид натижалар Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг фаолиятида мактабларда психологик ёрдам кўрсатиш амалиётига таклиф сифатида киритилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг 2026-йил 8-май 03-33-2459-сон маълумотномаси). Натижада психологлар томонидан таълим тизими ва ижтимоий ҳимоянинг хавфсиз мактаб муҳитини яратишга ёрдам берувчи мактаб ўқувчилари ўртасида буллинг профилактикасининг ижтимоий-психологик дастурини қўллаш имконияти яратилган.