Юнусов Ойбек Баходиржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фарғона водийси шароитида манголд (Бета вулгарис субсп. вулгарис) етиштириш технологиясининг айрим элементларини ишлаб чиқиш”, 06.01.06 – сабзавотчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Qx1474
Илмий раҳбар: Акрамов Умидилла Икрамджанович, қишлоқ хоъжалиги фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хоъжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.02.
Расмий оппонентлар: Рахматов Анвар Маматович, қишлоқ хоъжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим, Абдигапбаров Азамат Саймбетович. қишлоқ хўжалиги фанлари боъйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Манголд нав намуналарининг қимматли хоъжалик белгиларини тадқиқ этиш ҳамда етиштиришнинг айрим элементларидан экиш муддати ва схемаларини ишлаб чиқиш ҳисобланди.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Фарғона водийси тупроқ-иқлим шароитига 17 та манголд нав намуналарини интродуксия қилиниб, “Бразилский” (61 кун), “Алий” (64 кун) ва “Аржентата” (66 кун) навлари – эртапишар, “Беловинка”, “Лукуллус” ва “Серебристий” (78 кун), “Зелений” (79 кун) навлари – кечпишарлиги илмий асосланган;
Фарғона водийси тупроқ-иқлим шароитига манголд нав намуналаридан 25,7-31,7 % юқори барг ҳосили ва бир тупда кўп сонли (19,8-23,8 %) барглар “Радуга”, “Бразилский” ва “Красавица” навларида шакилланиши аниқланган;
манголдни 31,8-63,0 % юқори барг ҳосилдорлиги феврал ойининг иккинчи ўн кунлигидан март ойининг биринчи ўн кунлигигача экиш мақбул муддати эканлиги исботланган;
икки қаторли лентасимон усулида ўсимликлар оралиғи 15 см схемасида экиш орқали манголддан 73,6 % юқори товарбоп барг ҳосилини етиштирилиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона водийси шароитида манголд (Бета вулгарис субсп. вулгарис) етиштириш технологиясининг айрим элементларини такомиллаштириш бойича тадқиқотлар натижасида:
“Манголднинг барг маҳсулотини етиштиришга турли экиш муддат ва схемаларини таъсири аниқлаш” ва “Эрта баҳорги экинда етиштиришга мос манголд (Бета вулгарис субсп. вулгарис) навларини танлаш” номли тавсияномалар тасдиқланган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025-йил 12-декабрдаги 05/06-04-896-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу тавсиянома сабзавот етиштиришга қизиқувчи деҳқон ва фермер хўжалиги эгалари, томорқа хўжаликлари эгалари ҳамда кенг ўқувчилар оммаси учун услубий қўлланма сифатида хизмат қилган;
манголд ўсимлигини етиштиришда экиш схемаларини белгилаш ишланмаси Андижон вилоятининг Пахтаобод туманидаги “Мамадкарим, Иброхим” фермер хўжалигининг 0,6 гектар майдонига жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025-йил 12-декабрдаги 05/06-04-896-сон маълумотномаси). Натижада, манголд навларининг етишришдан юқори соф даромад ва рентабеллик Андижон вилоятида – “Радуга” (122,8 млн. сўм; 274,8 %), “Бразилский” (116,2 млн. сўм; 262,0 %), “Красавица” (112,4 млн. сўм; 254,6%) навларида юқори сифатли маҳсулоти олишга эришилган.
манголд ўсимлигини етиштиришда уруғ экиш муддатлари ва экиш схемаларини белгилаш ишланмаси Фарғона вилоятининг Бағдод тумани “Васточник арамат” маъсулияти чекланган жамиятининг 0,6 гектар ҳамда Наманган вилояти Поп туманидаги “Самижон, Дилшод, Отажон” фермер хўжалигининг 0,6 гектар майдонига жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025-йил 12-декабрдаги 05/06-04-896-сон маълумотномаси). Натижада, Фарғона вилоятида – “Радуга” (130,4 млн. сўм; 289,2 %), “Бразилский” (119,5 млн. сўм; 268,4 %), “Красавица” (118,1 млн. сўм; 265,7 %) навларида, шунингдек, Наманган вилоятида – “Радуга” (126,1 млн. сўм; 281,0 %), “Бразилский” (123,8 млн. сўм; 276,6 %) ва “Красавица” (120,4 млн. сўм; 270,2 %) навларида юқори сифатли маҳсулоти олишга эришилган.