Маматқобилова Сабохат Шокир қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Юнон-Бақтрия подшолигининг танга-пул муносабатлари (Шимолий Бақтрия мисолида) », 07.00.06 – Археология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tar1966
Илмий раҳбар: Шайдуллаев Шапулат Базарович, тарих фанлари доктори.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд археология институти, DSc.13/25.27.12.Tar.02.01.
Расмий оппонентлар: Холматов Нормухаммад Уразович, тарих фанлари доктори,профессор; Атаходжаев Анвар Хашимович, тарих фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Миллий  Университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ўзбекистон давлатчилиги тарихида муҳим ўрин тутган Юнон-Бақтрия подшолиги тангалари ва танга-пул муносабатларига асосланган подшоликнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётини моддий ва ёзма манбалар асосида илмий таҳлил қилишдан иборатдир.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:    
Юртимиз музей фондларида сақланаётган жумладан, Термиз археология музей фонди (4854 дона), Бухоро давлат музей-қўриқхонаси фонди (61 дона), Ўзбекистон Давлат тарих музейи фонди (10 дона) ва Ўзбекистон Давлат санъатшунослик музейининг бадиий галереяси (8 дона) хазиналари тангаларининг метрологик хусусиятлари ўрганилиб, илмий муомалага киритилиб, ушбу танга хазиналардан 576 донаси Юнон-Бақтрия ҳукмдорлари томонидан зарб қилинганлиги аниқланди;
Термиз археология музейи фондида 276 та, Бухоро давлат музей-қўриқхонаси фондида 61 та, Ўзбекистон Давлат тарих музейи фондида 10 та ҳамда Ўзбекистон Давлат санъатшунослик музейининг бадиий галереясида 8 та танга Юнон-Бақтрия даврига оид эканлиги аниқланиб, бу тангалар асосида Юнон-Бақтрия подшолиги тангалари 6 типга ажратилди;
 Тошкент хазинасида 18 та, Термиз хазинасида 32 та, Бухоро хазинасида 61 та Юнон-Бақтрия даврига оид тангалар ўрганилиб, улардаги олтин ва кумуш тангалар гаров воситасида қўлланилганлиги, чақа пуллар муомалага киритилиб, тўлов воситасига айланганлиги исботланган;
Юнон-Бақтрия даврига оид Узундара (114 та), Дарбанд девори (57 та), Кампиртепа (19 та), Эски Термиз (9 та), Далварзинтепа (8 та), Даҳнажом (8 та) ҳамда Искандартепа (4 та) ёдгорликлари танга хазиналари асосида уларнинг тарқалиш динамикасига ойдинлик киритилиб, харитаси яратилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
 “Юнон-Бақтрия подшолигининг танга – пул муносабатлари. (Шимолий Бақтрия мисолида)” ни таҳлил қилиш натижасида қууидагилар амалиуотга жориу қилинди:
Юртимиз музей фондларида сақланаётган Термиз археология музей фондида (4854 дона), Бухоро давлат музей-қўриқхонаси фондида (61 дона), Ўзбекистон Давлат тарих музейи фондида (10 дона) ва Ўзбекистон Давлат санъатшунослик музейининг бадиий галереясида (8 дона) хазиналарининг метрологик хусусиятлари ўрганилиб, илмий муомалага киритилди ҳамда ушбу танга хазиналардан 576 донаси Юнон-Бақтрия ҳукмдорлари томонидан зарб қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги Термиз археология музейи “Қадимги давр” экспозиция кўргазмасини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги 2025-йил 12-март. 02-05/971-сонли маълумотномаси). Натижалар қадимги даврнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий ҳаёти, танга–пул муносабатлари тўғрисида музейга ташриф буюрувчи маҳаллий ва хорижий сайёҳларга кўрсатиш ва келажак авлод онгида миллий меросга бўлган ғурур туйғусини уйғотишга хизмат қилади.
Юнон-Бақтрия даврига оид бўлган Тошкент хазинасида 18 та зарбхона тангалари, Термиз хазинасида 32 та зарбхона тангалари, Бухоро хазинасида 61 та зарбхона тангалари ўрганилди, Олтин ва кумуш тангалар гаров воситасида қўлланилганлиги, чақа пуллар муомалага киритилиб, тўлов воситасига айланиб, тангалардан савдо тўловларида кенг файдаланилганлиги тўғрисида янги маълумотлар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Ўтмиш сирлари” телекўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали давлат унитар корхонасининг 2024-йил 22-майдаги № 02-31-526-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорийлантирилиши натижасида тайёрланган кўрсатув телетомошабинларга Юнон-Бақтрия даври танга-пул муомаласи, иқтисодий ва маданий ҳаёти, савдо-сотиқ муносабатлари борасидаги тасаввурларини боуитишга хизмат қилган.                            Юнон-Бақтрия даврига оид Узундара (114 та), Дарбанд девори (57 та), Кампиртепа (19 та), Эски Термиз (9 та), Далварзинтепа (8 та), Даҳнажом (8 та) ҳамда Искандартепа (4 та) хазиналаридаги зарбхона тангалари жойлашув ўрнига ойдинлик киритилганлиги ва улар асосида харитаси яратилганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Термиз археология музейи “Қадимги давр” экспозиция кўргазмасида фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги 2025-йил 19-ноябрдаги № 253-сон маълумотномаси). Ушбу илмий ёндашув натижасида қадимги ҳудудларда тангаларнинг тарқалиш географияси янада аниқроқ акс эттирилди ва бу ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий ҳамда маданий алоқалар ҳақида муҳим хулосалар чиқариш имконини берди. Хусусан, зарбхона тангаларининг турли манзилларда топилиши ўша даврда ривожланган савдо йўллари, иқтисодий марказлар ва сиёсий ҳокимият таъсири мавжуд бўлганидан далолат беради.            Натижада, музей экспозициясида намойиш этилаётган ушбу тангалар ва артефактлар ташриф буюрувчиларга Юнон-Бақтрия танга-пул муносабатлари, савдо-сотиқ жараёнлари ҳамда қадимги давр ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ривожланиш ҳақида янада кенг ва чуқур тасаввурлар ҳосил қилишга хизмат қилмоқда (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги 2025-йил 19-ноябрдаги № 253-сон маълумотномаси). Шунингдек, бу экспонатлар орқали ўша даврда зарб этилган тангаларнинг дизайни, металл таркиби ва уларнинг муомаладаги ўрни ҳақида ҳам қимматли маълумотлар берилади. Бу эса, ўз навбатида, қадимги тарихни ўрганишда замонавий илмий ёндашувлар ва археологик топилмалар аҳамиятини яна-да ошириб, келажак авлод учун тарихий меросни англаш ва қадрлашга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish