Сирожиддинов Илҳомжон Иброхимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Превентив фаолият асосида касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг касбий-ахлоқий маданиятини шакллантириш методикаси”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Ped12426
Илмий раҳбар: Джураев Рисбай Хайдарович - педагогика фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Касбий таълимни ривожлантириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Касбий таълимни ривожлантириш институти ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи DSc.02/2025.27.12.Ped.01.01
Расмий оппонентлар: Ҳамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Шарипова Дилара Джуманиязовна педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат Техника Университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: превентив фаолият асосида касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг касбий-ахлоқий маданиятини шакллантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
превентив фаолият асосида касбий таълим ташкилотлари о'қувчиларининг касбий-ахлоқий маданиятини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари ташкилий-педагогик, педагогик-психологик, эргономик ва услубий-дидактик йўналишларда касбий муаммоларни ҳал қилиш, касбий қизиқиш ва мотивларни шакллантириш ҳамда мобилли услубий таъминотни такомиллаштириш асосида аниқлаштрилган;
превентив фаолият асосида касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг касбий-ахлоқий маданиятини шакллантиришнинг тузилмавий модели мақсад, субъектив-мазмунли, жараёнли ва баҳоловчи-натижавий компонентлар узвийлиги асосида тизимли, фаолиятли ва компетентли ёндашувларга ҳамда ижтимоий-педагогик хизмат, ёшлар жамоат бирлашмалари ва профилактика инспектори ўртасидаги ҳамкорликка устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
превентив фаолият асосида касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг касбий-ахлоқий маданиятини шакллантириш методикаси гносеологик, методологик ва дидактик асосларни рефлекциялаш ҳамда антинаркотик хатти-ҳаракатнинг когнитив, креатив ва конатив элементларини эвристик, дифференциал ва лойиҳавий методлар орқали таълим жараёнига жорий этиш асосида такомиллаштирилган;
касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг касбий-ахлоқий маданиятини шаклланганлик даражасини диагностик баҳолаш тизими мотивацион-қадриятли, ахборотли-когнитив ва жараёний-фаолиятли мезонлар кўрсаткичлари репродуктив, продуктив ва креатив даражалар индикаторлари билан мувофиқлаштириш асосида оптималлаштрилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Превентив фаолият асосида касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг касбий-ахлоқий маданиятини шакллантириш методикаси” бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
превентив фаолият асосида касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг касбий-ахлоқий маданиятини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари ижтимоий ва шахсий аҳамиятга эга касбий муаммоларни ҳал қилиш, келажакдаги касбни танлашга оид қарорларни қабул қилиш, қизиқиш ва мотивларни шакллантириш ҳамда мобилли услубий таъминотни такомиллаштириш асосида таъминлашга доир таклифлар “Гиёҳвандлик-аср вабоси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-октябр 02/01-01-390-сонли сонли маълумотномаси). Натижада таъминланган педагогик шарт-шароитлар ўқувчиларнинг касбий-ахлоқий маданиятини шаклланишига хизмат қилган;
превентив фаолият асосида касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг касбий-ахлоқий маданиятини шакллантиришнинг технологик мақсаддан натижага йўналтирилган мазмунли, технологик жараёнли ва дигностик компонентлар узвийлигида методологик ёндашувлар, таълимий функсиялар ҳамда умумдидактик ва махсус тамойилларга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар касб-ҳунар таълимида превентив фаолият “Йўл харитаси” мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-октябр 02/01-01-390-сонли маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган модел ўқувчиларнинг касбий-ахлоқий маданиятини шаклланишига хизмат қилган;
превентив фаолият асосида касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг касбий-ахлоқий маданиятини шакллантириш методикасини такомиллаштириш, касбий-ахлоқий маданиятни шакллантиришнинг асосий компонентлари мазмунига мувофиқ, мотивацион-қадриятли, ҳиссий-эмоционал, ахборотли-когнитив, мувофиқлик, жараёний-фаолиятли мезонлари рақамлаштирилган перевентив чора-тадбирлар устуворлигида такомиллаштиришга доир таклифлар “Превентив фаолиятнинг ёшлар келажагидаги ижобий таъсири” махсус курс мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-октябр 02/01-01-390-сонли сонли маълумотномаси). Натижада такомиллаштирилган методика ва баҳолаш мезонлари превентив фаолият самарадорлигини ошишига ва ўқувчиларнинг касбий-ахлоқий маданиятини шаклланишига хизмат қилган.