Таджиева Дурдона Облокуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): «Оқова сувларни тозалаш иншоотларидан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш», 05.09.04-“Сув таъминоти. Канализация. Сув ҳавзаларини муҳофазаловчи қурилиш тизимлари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Т6578.
Илмий раҳбар: Базаров Дилшод Райимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университетида.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий Кенгаш номи: Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.26/26.01.2023.Т.109.03. рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Жонқобилов Улуғмурод Умбарович - Қарши давлат техника университети “Гидравлика ва муҳандислик иншоотлари қурилиши” кафедраси профессори, техника фанлари доктори, Олмос Жоникулович Жўраев - Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети “Атроф муҳит муҳандислиги” кафедраси доценти, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Қабул қилиш камерасида минерал ва органик моддаларнинг чўкма ҳосил бўлиши ва тўпланишига йўл қўймаслик орқали механик иншоотларнинг ишлаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оқова сув таркибидаги минерал ва органик моддаларнинг қабул қилиш камераси тубига чўкиб қолишининг олдини олиш учун механик аралаштиргични қўллаш орқали кейинги иншоотларга оқимни тенг миқдорда тақсимлаш ечимлари ишлаб чиқилди;
олиб борилган дала кузатувлари ва экспериментал тадқиқотлар асосида панжара каналидаги оқим тезлиги 0,92–0,98 м/с оралиғида эканлиги аниқланди ҳамда панжаранинг ишлаш самарадорлигини 10–15 % га ошириш ечимлари ишлаб чиқилди; 
қумтуткичда тутиб қолинган минерал моддаларнинг ҳажмидан келиб чиқиб, қумтуткичнинг мавжуд эксплуатацион иш режимининг самарадорлигини 18–20 % га ошириш ечимлари ишлаб чиқилди;
қабул қилиш камерасида минерал ифлосликлар билан бирга органик чўкмалар чўкишини олдини олиш орқали механик ишловчи иншоотларнинг ишлаш самарадорлигини ошириш ечимлари такомиллаштирилди;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оқова сувларни тозалаш иншоотларидан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тадқиқот натижаларини амалда қўллаш ишлари доирасида оқова сувларни механик тозалаш иншоотлари, қабул қилиш камераси, панжара, қумтуткич ва бирламчи радиал тиндиргич Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани, Захлик МФЙ ҳудудида жойлашган Оқова сувларни тозалаш аерация станциясида синовдан ўтказилди. Бунда оқова сувларни қабул қилиш камерасида оқова сув таркибидаги минерал ва органик аралашмаларнинг чўкмаслиги учун аралаштиргич йечими тақдим этилди. (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 30 январдаги 34-06/1129-сонли маълумотномаси). Натижада механик иншоотларнинг ишлаш фаолиятини яхшилаш орқали уларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган технологик ва конструктив ечимлар такомиллаштирилди.
Жомбой тумани, Фарҳод шаҳарчасида жойлашган оқова сувларни тозалаш иншоотидаги қабул қилиш камерасида оқова сув таркибидаги минерал ва органик аралашмаларнинг чўкмаслиги учун аралаштиргичдан фойдаланиш орқали, минерал ва органик аралашмали чўкмаларни чўкиши олди олинди. (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 30 январдаги 34-06/1129-сонли маълумотномаси). Натижада панжара каналидаги оқим тезлиги в=0,92–0,98 м/с оралиғида барқарорлаштирилиб, панжара иншоотининг ишлаш самарадорлигини 10–15 % га оширишга эришилди.
қабул қилиш камерасида чўкмаларнинг чўкишини олди олиниши орқали оқимни панжара каналларига тенг тақсимланиши орқали кейинги босқичдаги иншоотларнинг барқарор ишлашига эришилди. (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 30 январдаги 34-06/1129-сонли маълумотномаси). Натижада қабул қилиш камерасида оқим параметрларининг барқарор ва меъёрий тақсимланиши таъминланиб, тозалаш иншоотининг ишлаш самарадорлиги ошиши ҳисобига йилига 78 млн сўм иқтисодий самарадорликка эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish