Мухаммадиев Искандар Ахтам ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кам сув талабчан цементлар таркибларини оптималлаштириш ва улар асосидаги бетонлар”, 05.09.05- “Қурилиш материаллари ва буюмлари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Т4769.
Илмий раҳбар: Юсупов Хамид Вахобович, техника фанлари номзоди, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети”.
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети.
PhD 26/26.01.2023.Т.109.02
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Сиддиков Икромжон Иминжонович ҳамда техника фанлари номзоди, доцент Султанов Аминжон Ахатович. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат техника университети. 
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади микрокремнезём, учувчан кул, бархан қуми ва суперпластификатор каби компонентларни қўллаб, цемент клинкери миқдорини тежаган ҳолда юқори сифатли кам сув талабчан цемент таркибларини оптималлаштириш ва улар асосидаги юқори мустаҳкам бетонларнинг ишлаб чиқаришда қўллашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“цемент клинкери – микрокремнезём – учувчан кул – бархан қуми – суперпластификатор ва сув” компонентлар аралашмасида цемент зарраларини механик фаоллаштириш таъсирини ҳисобга олган ҳолда, аморф кремний диоксид (СиО₂) қотиш жараёнида ҳосил бўладиган калсий гидроксид (Cа(ОҲ)₂) билан пуцсолан реакцияга киришиб, мустаҳкам калсий гидросиликатлар (C–С–Ҳ) ҳосил қилиши натижасида зич ва сувга чидамли янги структура ҳосил бўлиши аниқланган; 
оптималлаштиришдан ҳосил бўлган кам сув талабчан цементга механик фаоллаштириб қўшилган микрокремнезём, учувчан кул ҳамда суперпластификатор сув талабини 25% гача камайтириши асосланган;
кам сув талабчан цементнинг майинлик даражаси юқорилиги ва таркибида фаол минерал қўшимчаларнинг мавжудлиги ҳисобига, юқори мустаҳкам оғир бетонларнинг таркиблари такомиллаштирилган;
цемент сифатини пасайтирмасдан, клинкер миқдорини маҳаллий хом ашё ва саноат чиқиндиси ҳисобига камайтириб, КСЦ-55 - КСЦ-70 типли цементлар асосида синфи Б40...Б80 бўлган оғир бетонлар олишга эришилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Кам сув талабчан цементлар таркибларини оптималлаштириш ва улар асосидаги бетонлар олиш бўйича олинган натижалар асосида:
УCГ “Қизилқумцемент” АЖ корхонасининг синов лабораториясида олинган натижаларни синашда 2022-2023-йилларда цемент клинкери, микрокремнезём, учувчан кул, бархан қуми ва ЖК-02 суперпластификатор каби ташкил қилувчи компонентларни механик фаоллаштириш ҳисобига, структура ҳосил бўлиши механизм таъсири илмий асосланган. Натижада, (цемент клинкерини 15-20 % тежалган) амалдаги стандарт талабларига жавоб берувчи маҳсулот олиш имкониятига эришилган. (Ўзсаноатқурилишматериаллари уюшмасининг 2025-йил 23-июлдаги 02/15-2467-сонли маълумотномаси).
Шунингдек, 2024-йилда ишлаб чиқариш шароитида олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари асосида кам сув талабчан цементнинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари портландцемент билан таққослаб ўрганилган. Натижада, кам сув талабчан цементда портландцементга нисбатан 12 % иқтисодий самарадорликка эришилган. Олинган натижалар амалдаги меъёрий ҳужжатлар талаблари доирасида тасдиқланган (Ўзсаноатқурилишматериаллари уюшмасининг 2025-йил 23-июлдаги 02/15-2467-сонли маълумотномаси).
Бундан ташқари, ўтказилган тажриба-синов натижаларига кўра, 2025-йилда КСЦ-55 типли цемент асосидаги оғир бетоннинг физик-механик кўрсаткичлари ҳамда иқтисодий самарадорлиги портландцемент асосидаги оғир бетон билан таққосланган. Натижада КСЦ-55 типли, кам сув талабчан цемент асосидаги оғир бетоннинг мустаҳкамлик кўрсаткичи портландцемент асосидаги оғир бетонга нисбатан 20 % юқорилиги асосланган ва таннархи жиҳатидан арзон маҳсулот олиш имкониятига эришилган. Олинган натижалар амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини кўрсатган. (Ўзсаноатқурилишматериаллари уюшмасининг 2025-йил 23-июлдаги 02/15-2467-сонли маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish