Жўрақулов Жаҳонгир Жўрақул ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақидаги эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбекистонда Монилиниа Ҳоней туркуми”, 03.00.05 - Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/В1690.
Илмий раҳбар: Иминова Малика Машрабовна, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР ФА Ботаника институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ботаника институти, DSc.05/2025.27.12.В.23.01.М.
Расмий оппонентлар: Рахимова Ташханим, биология фанлари доктори. профессор; Тўхтабоева Юлдузхон Абдусатторовна, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Монилиниа туркумини таксономик таркибини аниқлаш, маданий ва табиий ўсимликларда тарқалиши ва биоекологик хусусиятларини комплекс таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор, морфологик ва диагностик белгилари асосида Ўзбекистон ҳудудида Монилиниа туркумининг таксономик таркиби Жунcториа Ҳоней сексияси ва Дисжунcториа Ҳоней сексиясининг таснифи ишлаб чиқилди;
илк бор, замонавий тасниф тамойиллари (оне фунгус – оне наме) асосида Монилиа cратаеги билан қайд этилган замбуруғининг телеоморф босқичи Монилиниа жоҳнсонии тури аниқланган;
табиий ўсимликларда Монилиниа туркуми турларининг роли ва уларни инфекция манбаи сифатида баҳолаш орқали, касалланишнинг инфекция занжири ва экологик интеракцияси очиб берилган;
биоиқлимий моделлаштириш орқали, монилиоз касаллигининг Cратаегус туркестаниcа турида тарқалиши баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятидаги турли ҳудудларда олиб борилган микологик тадқиқотлар натижасида Монилиниа Ҳоней туркумининг бешта тури аниқланди. Тадқиқотлар давомида йиғилган 172 та микологик гербарий намунаси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти ҳузуридаги Микологик гербарий (ТАСМ) фондига топширилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2026-йил 6-февралдаги 4/1255-339-сонли маълумотномаси). Натижада, юксак ўсимликлардан йиғилган микромицетларга оид фондни бойитиш ҳамда Ўзбекистоннинг мевали боғлари ҳудудларида тарқалган монилиоз касаллигининг тарқалиш хусусиятларини ўрганиш ва тизимлаштиришда илмий манба сифатида хизмат қилди;
Ўзбекистон ҳудудидан йиғилган Монилиниа Ҳоней туркумига мансуб 172 та микологик гербарий намуналарини таҳлил қилиш натижасида олинган маълумотлар “Биохилма-хиллик бўйича маълумотлар глобал тизими” (ГБИФ) халқаро электрон базасига киритилган (ГБИФ, www.gbif.org, 2025-йил 24-октябр, 060-сонли гувоҳнома). Натижада, Ўзбекистоннинг турли табиий-иқлим шароитларидаги мевали боғлари ва хўжалик ҳудудларида юксак ўсимликларда учрайдиган микромицетларнинг тарқалишини халқаро даражада ҳужжатлаштириш, уларнинг ареалини баҳолаш ҳамда монилиоз касаллигининг фитосанитар ҳолатини мониторинг қилиш учун зарур бўлган маълумотлар базасини шакллантириш имконияти яратилди.