Абдикаримова Марал Кенжебаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “«Оролбўйи» миллий табиат боғи ва унинг атрофининг қушлар  фаунаси ва экологияси”, 03.00.06- Зоология (биология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/В938.
Илмий раҳбар: Аметов Якуб Идрисович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.B.04.09.М.
Расмий оппонентлар: Бекбергенова Захира Омирбековна, биология фанлари доктори, катта илмий ходим; Рахмонов Рашит Рахимович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Хоразм Маъмун академияси. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Оролбўйи миллий табиат боғи ва унинг атрофида тарқалган қушлар фаунасининг замонавий ҳолатини аниқлаш, биоекологик хусусиятларини асослаш ҳамда ноёб турларини муҳофаза қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Оролбўйи миллий табиат боғи ва унинг атрофида тарқалган қушларнинг 20 туркум, 50 оилага мансуб 254 турдан таркиб топган замонавий тур хилма-хиллиги аниқланган;  
Оролбўйи миллий табиат боғи ва унинг атрофида тарқалган характерли қуш турларининг сони аниқланган ва уларнинг мавсумий ўзгаришлари асосланган;   
Оролбўйи миллий табиат боғи ва унинг атрофида тарқалган қушларнинг характерли 9 та турининг биоекологик хусусиятлари очиб берилган;
илк бор Ўзбекистон тўқай экотизимида оқ думли сув бургутининг уя қуриши исботланган;
қушларнинг яшаш тарзига тасир этувчи абиотик, биотик ва антропоген омиллар аниқланган;
ноёб қуш турларини муҳофаза қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оролбўйи миллий табиат боғи ва унинг атрофиниг қушлар фаунаси ва экологияси юзасидан олинган илмий натижалар асосида:  
ноёб ва йўқолиб кетиш арафасида турган қушларнинг бош сонини аниқлаш, уларни салбий экологик, айниқса антропоген омиллардан муҳофаза қилиш бўйича ишлаб чиқилган ҳулосалар ва тавсиялар, диссертация илмий натижалари Бўзатов тумани биохилма-хилликни муҳофаза қилиш амалиётига 2025-йил бошидан бошлаб жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 10 декабрдаги 02-01/18-4438-сон маълумотномаси). Натижада, 2025-йилда Оролбўйи миллий табиат боғи ҳудудида учрайдиган ноёб қушларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган оққуш, пушти сақоқуш, кичик қоравой, қоравой, оқ думли сувбургути  ва бошқа қушларнинг бош сони аниқланган ва уларнинг йўқолиб кетиш хавфи камайтирилган;
Оролбўйи миллий табиат боғида тарқалган овланадиган қушлардан оқилона фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган ҳулосалар ва тавсиялар, диссертация илмий натижалари Бўзатов давлат ўрмон хўжалиги амалиётига 2025-йил бошидан бошлаб жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон ва яшил ҳудудларни  кўпайтириш, шўлланишга қарши курашиш агентлигининг 2025 йил 11 декабрдаги 1-1758-сон маълумотномаси). Натижада, 2025-йилда ўрмон хўжалиги ҳудудида учрайдиган овланадиган қушларнинг, шу жумладан, қирғовул, бедана, қорабовур, ёввойи ўрдак, олмабош ва бошқа қушларга таъсир этувчи зарарли омиллар аниқланиб бартараф этилган ва популяция турғунлиги сақланишига олиб келган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish