Гасанова Нигора Мухторовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Биосуюқликларнинг дегидратацион морфотекстураси асосида организмнинг функсионал ҳолатини донозологик баҳолаш”, 03.00.02 – Биофизика ва радиобиология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/В1361.
Илмий раҳбар: Левицкая Юлия Владимировна, биология фанлари номзоди, катта илмий ҳодим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона Жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети Биофизика ва биокимё институти, DSc.03/2025.27.12.B.01.14.М. 
Расмий оппонентлар: Эргашев Нурали Агзамович, биология фанлари доктори, катта илмий ходим; Маматова Зулайҳо Аминжоновна, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик
II.Тадқиқотнинг мақсади: Сўлакнинг сувсизланган томчиси фасия микрокристалларининг морфологик хусусиятлари сезгирлиги ва спецификлигини организмнинг функсионал ўзгаришлари ҳамда жисмоний соғлиқ даражасига нисбатан баҳолаш, ҳамда улар асосида соғлиқ ҳолатини донозологик баҳолаш ва касаллик ривожланиш хавфини аниқлаш учун биофизик диагностик маркерларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
биринчи марта соғлом одамларда сувсизланган сўлак фасиясининг морфологик хусусиятлари ва уларнинг донозологик шароитдаги жисмоний ҳолати даражаси ўртасидаги боғлиқликлар ва бу асосида информатив маркерлар аниқланган;
биринчи марта сўлак микрокристалларининг морфологик кўрсаткичлари аниқланган, бу реал вақт режимида жисмоний саломатлик даражасини ва тананинг функционал ҳолатини баҳолаш имконини берган;
сувсизланган сўлак фасияларини морфологик таҳлил қилиш усулларини ва уларнинг информатив маркерларини илгари юзага чиқмаган патологик ҳолатларга олиб келиши мумкин бўлган яширин донозологик ўзгаришларни аниқлаш учун қўллаш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Дегидратланган сўлак томчиси микрокристаллари морфологик хусусиятларининг сезгирлиги ва махсуслигини функционал ўзгаришлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
организм саломатлигининг интеграл даражаларининг морфологик хусусиятлари билан унинг мослашиш салоҳияти ва функионал ҳолатлари ўртасидаги ўзаро таъсири ҳамда сўлак микрокристалланиш хусусиятларини ўрганиш бўйича тавсиялар Фарғона шаҳар кўп тармоқли поликлиникасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирилигининг 2024 йил 28 мартдаги 02-28/6511-сон маълумотномаси). Натижада, оғиз суюқлигининг сувсизланган томчисини кристали визувализациясидан фойдаланган ҳолда одамнинг функционал ҳолатини аниқлаш ва уни амалиётга татбиқ этилиш натижасида ташхис қўйиш аниқлиги 10-15% га ошган, унга кетадиган вақт эса 15-20% га камайиши имконини берган; 
текширилаётган шахсларнинг сувсизланган сўлакнинг морфологик кўрсаткичлари билан уларнинг жисмоний саломатлик даражаси ва морфофункционал кўрсаткичлар қиймати ўртасидаги боғлиқликнинг ўзига хос хусусиятлари аниқлаш бўйича тавсиялар Фарғона шаҳар Фарғона жамоат саломатлиги институтининг қошидаги кўп тармоқли клиникасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирилигининг 2024 йил 28 мартдаги 02-28/6511-сон маълумотномаси). Натижада, сувсизланган сўлак кристалларидан олинган маркерлар асосида соғлиқ ҳолатини инвазив бўлмаган ҳолда аниқлаш ва кузатиш имконини берган;
патологияга учрамаган соғлом шахсларнинг функционал ҳолатини аниқлашнинг жараёни аниқлигини ошириш Фарғона шаҳар Фарғона жамоат саломатлиги институтининг қошидаги кўп тармоқли клиникасида жорий қилинган (Ўзбекистон Респбуликаси Соғлиқ сақлаш вазирлиги Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2024 йил 10 сентябрдаги 14-08/229-сон маълумотномаси). Натижада, сўлак микрокристалларининг турлари тананинг мудофа тизими механизмларининг бузилганлигини кўрсатадиган маркерлар сифатида аниқланиши, маълум бир вақтда инсон танасининг жисмоний саломатлик даражасининг кўрсаткичи сифатида ишлатилиши мумкинлигини исботланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish