Рахматуллаев Жасурбек Фарход ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Зиёвуддин маъданли майдони олтин конларида маъданлашувни назорат қилувчи омиллар ва уларнинг геология-қидирув ишлари самарадорлигига таъсири”, 04.00.02 – Қаттиқ фойдали қазилма конларининг геологияси, уларни қидириш ва разведка қилиш. Металлогения ва геокимё (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/GM233.
Илмий раҳбар: Исоқов Мақсуд Узоқович, геология-минералогия фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Минерал ресурслар институти” ДМ, DSc.31/2025.27.12.GM.02.01.M.
Расмий оппонентлар: Карабаев Маматхон Садирович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор; Ишбобаев Тимур Бобакулович, геология-минералогия фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: “Ўзбек геология қидирув” АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Зиёвуддин маъданли майдонидаги олтин конлари маъданлашувини назорат қилувчи омилларни ўрганиш ва уларни геология-қидирув ишлари услубиётини самарадорлигига таъсирини аниқлаш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Зиёвуддин маъданли майдонидаги олтин маъданлашувини Қорақўтон ер ёриғи ва литологик жиҳатдан хилма-хил бўлган катармай свитаси ҳосилалари минтақавий омиллар сифатида назорат қилиши аниқланган;
олтин маъданлашувининг шаклланиши ва жойлашув қонуниятлари комплекс таҳлиллар асосида очиб берилган ва захиралар ҳисоблашнинг ишончлилигига таъсир қилувчи асосий омил структуравий омил эканлиги аниқланган;
Зиёвуддин маъданли майдонидаги олтин маъдан таналарининг морфологик жиҳатдан олтин-сульфид-кварцли геологик-саноат турининг янги қорақўтон кичик турига мансублиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Зиёвуддин маъданли майдонида олтин маъданлашувини назорат қилувчи омилларни аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:
олтин маъданлашувининг жойлашув ва ҳосил бўлиш қонуниятлари бўйича хулосалар “Ўзбек геология қидирув” AЖ амалиётига жорий қилинган (Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2026 йил 15 майдаги 08-2802-сон маълумотномаси). Натижалар геология-қидирув ишларини оптимал услубиётини танлашда асос бўлиб хизмат қилади;
Зиёвуддин маъданли майдонида (Чамбар, Камина ва б.) шунингдек, майдон ташқарисида маъдан зонасининг шарқий ва шимолий-ғарбий давомида аниқланган башорат-истиқболли майдонлар “Ўзбек геология қидирув” AЖ амалиётига жорий етилди. (Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2026 йил 15 майдаги
08-2802-сон маълумотномаси). Натижалар Зиёвуддин маъданли майдонида янги саноат даражасидаги олин конларини аниқлашга истиқболларини асослайди;
маъдан таналарини жойлашувини назорат қилувчи омилларнинг қидириш услубиётига таъсирини ҳисобга олиш бўйича таклиф ва тавсиялар “Ўзбек геология қидирув” AЖ амалиётига жорий етилди. (Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2026 йил 15 майдаги 08-2802-сон маълумотномаси). Натижалар ўхшаш бўлган конларда захираларни ҳисоблаш ишончлилигини ошириш имконини беради.