Маллаев Муслим Хушназар ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақидаги эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Сурхон давлат қўриқхонаси юксак ўсимликлар микромицетлари ва асосий патогенларининг ўсимликларга таъсири”, 03.00.05 - Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/В1544.
Илмий раҳбар: Мустафаев Илёр Мурадуллаевич, биология фанлари фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ботаника институти, DSc.05/2025.27.12.В.23.01.М.
Расмий оппонентлар: Хамраева Диловар Толибжановна, биология фанлари доктори; Нуралиев Хамро Хайдаралиевич, биология фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сурхон давлат қўриқхонаси юксак ўсимликлар микромицетлари биотасининг таксономик таркибини аниқлаш ва патоген гуруҳларнинг хўжайин ўсимликларга таъсирини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сурхон давлат қўриқхонаси юксак ўсимликларида микромицетларнинг 3 бўлим 9 синф 24 тартиб 44 оила 84 туркумига мансуб 249 тур 18 форма ва 2 вариация аниқланган;
аниқланган микромицетларининг барчаси тадқиқот ҳудуди учун, 12 тури эса Ўзбекистон микобиотаси учун илк бор қайд этилган;
микромицетларнинг баландлик минтақалари бўйича тарқалиши ҳамда мавсумий ривожланиши очиб берилган;
микромицетларнинг 13 туркумга мансуб 19 тури янги хўжайин ўсимликларида учраши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сурхон давлат қўриқхонаси ҳудудида олиб борилган микологик тадқиқотлардан олинган натижалар асосида:
Сурхон давлат қўриқхонаси юксак ўсимликлари микромицетларининг таксономик таркиби аниқланган ва ЎзР ФА Ботаника институти Микологик гербарийси (ТАСМ) фондига микологик гербарий намуналари топширилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияснинг 2025-йил 21-ноябрдаги 4/1255-2932- сонли маълумотномаси). Натижада, Сурхон давлат қўриқхонаси юксак ўсимликларидан йигʻилган микологик гербарий намуналари ноёб объект фондини бойитган ва Ўзбекистоннинг муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларида тарқалган микромицетларнинг электрон маълумотлар базасини бойитиш имконини берган;
Сурхон давлат қўриқхонаси ҳудудидан микромицетларнинг 268 та микологик гербарий намуналари таҳлили натижасида олинган маълумотлар халқаро “Биохилма-хиллик бўйича маълумотлар глобал тизими”га киритилган (ГБИФ, www.гбиф.орг, 2025-йил 30-сентябрдаги 057-сонли гувоҳномаси). Натижада, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларда учрайдиган юксак ўсимликлар микромицетларининг халқаро маълумотлар электрон базасини шакллантириш ва мониторингини амалга ошириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish