Маматова Дилором Аъзам қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Теодор Драйзернинг “Бахтиқаро Керри” ва Зулфия Қуролбой қизининг “Ойимтилла” романларида аёл тақдири ва бахт консепти”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2025.2.PhD/Fil6223
Илмий раҳбар: Яхшиева Зебо Рашидовна, филология фанлари доктори(DSc). Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: Самарқанд давлат университети филология фанлари доктори (DSc), профессор Насиров Азимиддин Нормаматович, Бухоро давлат университети филология фанлари доктори (DSc), доцент Файзуллаев Отабек Муҳаммедович
Етакчи ташкилот: Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади. Теодор Драйзернинг “Бахтиқаро Керри” ва Зулфия Қуролбой қизининг “Ойимтилла” романларидаги аёл тақдири ҳамда бахт консептини қиёсий асосда тадқиқ этиш, карерачи аёлнинг романий қаҳрамон сифатидаги қиёфасини ўрганиш, асарлардаги гендер муаммоси талқинлари хусусида муайян илмий хулосаларни баён қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Теодор Драйзернинг Бахтиқаро Керри ва Зулфия Қуролбой қизининг
Ойимтилла романларида аёл тақдири масаласи қиёсий асосда ўрганилиб, ижтимоийтарихий шароитда аёллар ўзларининг инкишоф масалалари очиб берилган;
асарларнинг мавзу ва сюжети ўртасидаги ўхшаш ҳамда фарқли томонлари
назарий жиҳатдан асосланиб, хронотоп поетикаси масалаларининг икки асарда ёритилиши
қиёсий далилланган; бадиий адабиётда аёл образининг янги типи сифатида намоён бўлиши қаҳрамонларнинг руҳий дунёсидаги ўзгаришлар силсиласида, бахт консепти икки асар мисолидаёритилган; романлардаги оила ва тарбия масалалари ҳамда гендер муаммоси илмий тадқиқ этилганлиги, шахс маънавий деградацияси масаласининг сабаб ва оқибатлари таҳлиллар асосида изоҳланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бахтиқаро Керри ва Ойимтилла романларида аёл тақдири ҳамда бахт консепти масаласини ёритишга оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети амалга оширилган АМ-Ф3-201908172-рақамли Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш мавзусидаги амалий лойиҳани амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 25-июн №01/4-2724-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий-назарий асослари янада бойитилишига эришилган.
Теодор Драйзернинг “Бахтиқаро Керри” ва Зулфия Қуролбой қизининг “Ойимтилла” романларида аёл тақдири ва бахт консепти мавзусидаги хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 25-июндаги Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” тўғрисидаги ПФ-201912258-сон фармойиши ижросини таъминлашда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 25-июн №01/4-2722-сонли маълумотномаси). Натижада асарлардаги гендер муаммосини, аёл образи ҳамда шахс маънавий дегредацияси масаласини,оила ва тарбия масалаларига оид чора-тадбирларнинг янада самарали бўлиши таъминланган.
Мавзу доирасидаги илмий хулосалар баён қилинган материаллардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Қашқадарё вилояти телерадиоканали нинг Олтин Воҳа радиоси Очиқ мулоқот номли эшиттиришида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 14-апрелдаги №17-05-63-сон маълумотномаси). эфир давомида икки адабий маконга мансуб ёзувчиларнинг асарларида аёл тақдири ва бахт масаласининг бадиий талқини тингловчилар томонидан қизиқиш билан муҳокама қилинилди. Натижада, тингловчиларнинг китобхонликка қизиқишини оширишга, эшиттириш учун танланган материаллар мазмунининг мукаммаллашишига, дастурнинг илмий-оммабоп бўлишини таъминлашга эришилган.