Кахарова Гулнора Саъдуллаевнанинг педагогика фанлари бўйича фалсафа
доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.Умумий  маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Халқ оғзаки ижоди намуналари воситасида ўқувчиларнинг бадиий-эстетик қобилиятларини ривожлантириш методикаси” (“Ўқиш саводхонлиги” фани мисолида), 13.00.02 — Таълим тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим), педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2025.3.PhD/Ped5061
Илмий раҳбар: Холматова Зироатхон Анваровна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Наманган давлат университети,
PhD.03/2025.27.12.Ped.22.02 рақамли илмий кенгаш.
    Расмий оппонентлар: Нуркелдиева Дилбар Аҳмадовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ибрахимов Санжар Урунбаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
    Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
     Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади “Ўқиш саводхонлиги” дарсларида халқ оғзаки ижоди намуналари воситасида ўқувчиларнинг бадиий-эстетик қобилиятларини ривожлантиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    ўқувчиларнинг бадиий-эстетик қобилиятларини халқ оғзаки ижоди намуналари воситасида ривожлантиришнинг ташкилий-дидактик хусусиятлари халқ оғзаки ижоди жанрларининг эстетик мазмунини бошланғич синф ўқувчиларига хос индивидуал когнитив ва эмоционал идрок даражаларига кўра амалий изоҳлаш ҳамда ўқиш саводхонлиги фанининг мазмунига интеграциялаш асосида очиб берилган;    
    халқ оғзаки ижоди намуналари воситасида ўқувчиларнинг бадиий-эстетик қобилиятларини ривожлантириш методик модели халқ оғзаки ижоди мазмунидаги образ ва эстетик қадриятларни тизимли таҳлил ва талқин қилиш босқичларини ўқиш саводхонлиги фанидаги мустақил таълим топшириқлари базасида ўқувчиларнинг ўзлаштириш услублари кесимида модификация қилиш орқали такомиллаштирилган;    бошланғич синф ўқувчиларининг бадиий-эстетик қобилиятларини ривожлантириш технологиялари ўқувчиларда образли тафаккур ва эстетик идрокни шакллантиришга йўналтирилган дидактик комплексни тезкор диагностика қилиш ва анализ-синтезга амалий йўналтирилган ўқув топшириқлари билан бойитиш ҳамда бадиий-эмоционал тажрибани дифференциал ўқув муҳитида динамик ўсиш кўрсаткичларига кўра интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
“Ўқиш саводхонлиги” фанини ўқитишда халқ оғзаки ижоди намуналари воситасида ўқувчиларнинг бадиий-эстетик қобилиятларини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти ўқувчиларда бадиий-эстетик таҳлилни шакллантиришга йўналтирилган таълимий-стратегик ёндашув орқали уларнинг эстетик таҳлил қилишга тайёрлик мезонларини прогнозли рефлекция асосида сингдириш орқали модификацияланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Халқ оғзаки ижоди намуналари воситасида ўқувчиларнинг бадиий-эстетик қобилиятларини ривожлантириш методикаси бўйича олинган натижалар асосида:
ўқувчиларнинг бадиий-эстетик қобилиятларини халқ оғзаки ижоди намуналари воситасида ривожлантиришнинг ташкилий-дидактик хусусиятлари халқ оғзаки ижоди жанрларининг эстетик мазмунини бошланғич синф ўқувчиларига хос индивидуал когнитив ва эмоционал идрок даражаларига кўра амалий изоҳлаш ҳамда ўқиш саводхонлиги фанининг мазмунига интеграциялаш асосида очиб беришга оид таклиф ва тавсиялардан Бошланғич таълим йўналиши талабалари учун “Болалар фолклори” ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, 2024-йил 4-мартдаги 55-сон буйруғи асосидаги №55205 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг бадиий-эстетик идроки, образли тафаккури ва бадиий матнларга қадриятларга асосланган муносабатини ривожлантириш самарадорлигига эришилган.
халқ оғзаки ижоди намуналари асосида ўқувчиларнинг бадиий-эстетик қобилиятларини ривожлантириш методик модели халқ образ ва эстетик қадриятларни тизимли таҳлил ва талқин қилиш босқичлари ўқиш саводхонлиги фанидаги мустақил таълим топшириқлари базасида ўқувчиларнинг ўзлаштириш услублари кесимида модификация қилиш орқали такомиллаштиришга йўналтирилган таклиф ва тавсиялардан умумий ўрта таълим тизимида бошланғич синфларда халқ оғзаки ижоди намуналари воситасида ўқиш саводхонлигини оширишга, ўқувчиларнинг бадиий-эстетик қобилиятларини ривожлантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 3-ноябрдаги №01/11-02/6-740-сонли маълумотномаси). Натижада, халқ оғзаки ижоди асосида ташкил этилган ўқув жараёнини “Ўқиш саводхонлиги” фанига интеграциялаш орқали ўқувчиларнинг бадиий-эстетик идроки, образли тафаккури ва бадиий-эстетик таҳлил кўникмаларининг амалий самарадорлигини оширишга эришилган.
бошланғич синф ўқувчиларининг бадиий-эстетик қобилиятларини ривожлантириш технологиялари ўқувчиларда образли тафаккур ва эстетик идрокни шакллантиришга йўналтирилган дидактик комплексни тезкор диагностика қилиш ва анализ-синтезга амалий йўналтирилган ўқув топшириқлари билан бойитиш ҳамда бадиий-эмоционал тажрибани дифференциал ўқув муҳитида динамик ўсиш кўрсаткичларига кўра интеграциялаш асосида такомиллаштиришга доир илмий-методик тавсиялар Бошланғич таълим йўналиши талабалари учун “Болалар фолклори” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, 2024-йил 4-мартдаги 55-сон буйруғи асосидаги №55205 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчилари учун “Ўқиш саводхонлиги” дарсларида халқ оғзаки ижоди асосидаги дидактик таъминотни жорий этиш орқали ўқувчиларнинг бадиий-эстетик таҳлил кўникмаларини шакллантириш, эстетик тафаккурини ривожлантириш ҳамда таълим мазмунининг самарадорлигини оширишга эришилган.

 “Ўқиш саводхонлиги” фанини ўқитишда халқ оғзаки ижоди намуналари воситасида ўқувчиларнинг бадиий-эстетик қобилиятларини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти ўқувчиларда бадиий-эстетик таҳлилни шакллантиришга йўналтирилган таълимий-стратегик ёндашув орқали уларнинг эстетик таҳлил қилишга тайёрлик мезонларини прогнозли рефлекция асосида сингдириш орқали такомиллаштиришга доир амалий тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Адабий жараён” ва “Болалар ва биз” номли радиодастурлар ссенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон-24 ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 24-сентябрдаги №05-09-1505-сонли далолатномаси). Натижада, халқ оғзаки ижоди асосидаги бадиий-эстетик тарбия технологияларини амалиётга жорий этиш орқали бошланғич таълим тизимида ўқувчиларнинг миллий қадриятларга асосланган эстетик тафаккури ва маданий-эстетик тарбиясини юксалтиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish