Рахмедова Манзура Азадовнанинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Маҳмуд аз-Замахшарийнинг педагогик қарашлари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Ped4021.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети
Илмий раҳбар: Ходжаниязов Сардор Умарович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Алфраганус Университй, PhD.03/2025.27.12.Ped.31.01
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори (DSc), доцент Эшонқулова Сурайё Исомиддиновна; педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Олимов Ширинбой Шарофович
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Маҳмуд аз-Замахшарий педагогик қарашларини илмий-аналитик ўрганиш асосида талабаларнинг маънавий-ахлоқий фазилатларини ривожлантиришга хизмат қилувчи педагогик тизимни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
аксиологик-когнитив ёндашув асосида Маҳмуд аз-Замахшарий асарларида илгари сурилган ақлий тарбия, ахлоқий комиллик, устоз–шогирд муносабатлари, танқидий тафаккур ва нутқ маданиятига оид педагогик ғоялар замонавий интеллектуал, ахлоқий ва коммуникатив таълим парадигмалари билан интегратив боғлиқликда таҳлил қилиниб, мутафаккир меросида “илм” тушунчаси шахснинг маънавий-ахлоқий камолотини шакллантирувчи қадриятга йўналтирилган интеграл компонент сифатида аниқлаштирилган;
компетенсиявий ва тизимли-структуравий ёндашувлар асосида “Муқаддимат ал-адаб” ва “Ал-Кашшоф” асарларида ифодаланган нутқ тарбияси, ахлоқий терминология, тил ва тафаккур бирлиги, босқичма-босқич таълим, таълим олувчининг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш ҳамда назарий билим ва амалий кўникмалар уйғунлигига таянган интеграциялашган дидактик ишланмалар тизими такомиллаштирилган;
шахсга йўналтирилган ва гуманистик педагогика ёндашувлари асосида Маҳмуд аз-Замахшарийнинг педагогик қарашларида таълим олувчининг қобилият ва қизиқишларини эътиборга олиш, мустақил ва ижодий фикрлашни ривожлантириш, талабчанлик ва меҳрибонлик уйғунлигини таъминлаш, инсонпарварлик, адолатлилик, бағрикенглик, ҳамжиҳатлик ва ахлоқийлик каби ижтимоий-маънавий қадриятларнинг устуворлиги илмий асосланган;
диалогик-интерактив ёндашув ва дизайн-тадқиқот методи асосида аз-Замахшарий меросидаги илми маъоний ва илми баёний ёндашувлари, савол-жавоб, ҳикоя ва мисоллар орқали таъсир этиш, шахсий намуна кўрсатиш, мантиқий фикрлаш ва ахлоқий фазилатларни шакллантиришга хизмат қилувчи методлар замонавий таълим-тарбия жараёнига мослаштирилиб, дидактик технология ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Маҳмуд аз-Замахшарий педагогик қарашларини илмий-аналитик ўрганиш асосида талабаларнинг маънавий-ахлоқий фазилатларини ривожлантиришга хизмат қилувчи педагогик тизимни такомиллаштириш борасида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
аксиологик-когнитив ёндашув асосида Маҳмуд аз-Замахшарий асарларида илгари сурилган ақлий тарбия, ахлоқий комиллик, устоз–шогирд муносабатлари, танқидий тафаккур ва нутқ маданиятига оид педагогик ғоялар замонавий интеллектуал, ахлоқий ва коммуникатив таълим парадигмалари билан интегратив боғлиқликда таҳлил қилиниб, мутафаккир меросида “илм” тушунчаси шахснинг маънавий-ахлоқий камолотини шакллантирувчи қадриятга йўналтирилган интеграл компонент сифатида аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ФЗ-2020010829-сонли “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган(Ўзбекистон Миллий университетининг 2026-йил 22-январдаги 04/11-2414-сонли маълумотномаси). Натижада, Маҳмуд аз-Замахшарийнинг бой педагогик ва маънавий меросини талабалар дунёқарашига сингдириш асосида миллий ва умуминсоний қадриятлар нуқтайи назаридан тарбия жараёнини янада такомиллаштиришга хизмат қилган.
компетенсиявий ва тизимли-структуравий ёндашувлар асосида “Муқаддимат ал-адаб” ва “Ал-Кашшоф” асарларида ифодаланган нутқ тарбияси, ахлоқий терминология, тил ва тафаккур бирлиги, босқичма-босқич таълим, таълим олувчининг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш ҳамда назарий билим ва амалий кўникмалар уйғунлигига таянган интеграциялашган дидактик ишланмалар тизимини такомиллаштиришга оид тавсиялар “Хоразм мутаффакирларининг педагогик қарашлари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Урганч давлат университетининг 2024-йил 7-декабрдаги 131-сонли буйруғига асосан берилган 117-рақамли гувоҳнома). Натижада, аз-Замахшарийнинг педагогик меросини илмий ўрганиш асосидаги дидактик ғоялар ва тавсиялар ёшлар маънавий-ахлоқий фазилатларини ривожлантиришга хизмат қилган;
шахсга йўналтирилган ва гуманистик педагогика ёндашувлари асосида Маҳмуд аз-Замахшарийнинг педагогик қарашларида таълим олувчининг қобилият ва қизиқишларини эътиборга олиш, мустақил ва ижодий фикрлашни ривожлантириш, талабчанлик ва меҳрибонлик уйғунлигини таъминлаш, инсонпарварлик, адолатлилик, бағрикенглик, ҳамжиҳатлик ва ахлоқийлик каби ижтимоий-маънавий қадриятларнинг устуворлиги илмий асослашга оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ФЗ-2020010829-сонли “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган(Ўзбекистон Миллий университетининг 2026-йил 22-январдаги 04/11-2414-сонли маълумотномаси). Натижада, аз-Замахшарийнинг педагогик меросини илмий ўрганиш асосидаги дидактик ғоялар ва тавсиялар ёшлар маънавий-ахлоқий фазилатларини ривожлантиришга хизмат қилган;
диалогик-интерактив ёндашув ва дизайн-тадқиқот методи асосида аз-Замахшарий меросидаги илми маъоний ва илми баёний ёндашувлари, савол-жавоб, ҳикоя ва мисоллар орқали таъсир этиш, шахсий намуна кўрсатиш, мантиқий фикрлаш ва ахлоқий фазилатларни шакллантиришга хизмат қилувчи методлар замонавий таълим-тарбия жараёнига мослаштирилиб, дидактик технологиясига оид таклиф ва тавсиялардан “Оʻзбекистон1” телеканалида 2025-йил январ-декабр ойлари давомида эфирга узатилган “Ассалом Ўзбекистон” тонги дастури, “Ўзбекистон умумий уйимиз ва “Ҳидоят сари” каби теледастур ва кўрсатувлар ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган(Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «ЎЗБЕКИСТОН 24» ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2026-йил 10-февралдаги 05-09-223 сонли маълумотномаси). Натижада, Маҳмуд аз-Замахшарийнинг педагогик ғоялари ва маънавий-ахлоқий дунёқарашини акс эттирувчи қарашларини тизимлашитиришга хизмат қилган.