Джаббаров Анвар Мухаммадсалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): 
“Қўшилган қиймат солиғи маъмурчилигини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Iqt4068
Илмий раҳбар: Қиёсов Шерзод Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.03/2025.27.12.I.30.01
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Илёс Хуршидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ахроров Зариф Орипович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғини ундиришни такомиллаштиришга доир илмий-услубий ҳамда амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қўшилган қиймат солиғи занжиридаги узилишлар кўрсаткичи юқори бўлган солиқ тўловчиларни соҳалар кесимида сегментациялаш, уларни дастурий таҳлил асосида аниқлаш ҳамда ҳудудий тушунтириш ва назорат тадбирлари билан уйғунлаштириш орқали асоссиз чегирмалар ва қоплаш талабларини қисқартириш, солиқ базасини кенгайтириш ва ҚҚС ундиришдаги йўқотишларни камайтиришга хизмат қилувчи механизм такомиллаштирилган;
солиқ тизими барқарорлигини мустаҳкамлаш, инвестициявий жозибадорликни ошириш, хусусий сектор фаоллигини кенгайтириш ҳамда солиқ маъмуриятчилигининг такомиллашувини таъминлашда бизнес учун қўшилган қиймат солиғи ставкасини уч йил давомида оширилмаслигини кафолатлаш таклифи берилган;
давлат бюджети харажатларининг ҳимояланган моддалари барқарор молиялаштирилишини таъминлашда қўшилган қиймат солиғи бўйича амалдаги имтиёзларни солиқ базасига таъсири, солиқ интизоми ва иқтисодий самарадорлиги мезонлари асосида қайта кўриб чиқиш ҳамда уларни дифференциал тартибда бекор қилиш орқали солиқ тўловчилар сонини ошириш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда давлат бюджети даромадлари барқарорлигини мустаҳкамлаш механизми асослаб берилган; 
қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш, ҳисоблаш ва тўлаш жараёнларига рақамли солиқ маъмурчилигини жорий этиш орқали солиқ ундирувчанлигини ошириш ҳамда солиқ тўловчиларнинг ҳисобот топшириш ва солиқ тўлаш билан боғлиқ вақт харажатларини қисқартириш асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғи маъмурчилигини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:    
қўшилган қиймат солиғи занжиридаги узилишлар кўрсаткичи юқори бўлган солиқ тўловчиларни соҳалар кесимида сегментациялаш, уларни дастурий таҳлил асосида аниқлаш ҳамда ҳудудий тушунтириш ва назорат тадбирлари билан уйғунлаштириш орқали асоссиз чегирмалар ва қоплаш талабларини қисқартириш, солиқ базасини кенгайтириш ва ҚҚС ундиришдаги йўқотишларни камайтиришга хизмат қилувчи механизмган оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 мартдаги “Жаҳон банки иштирокидаги «Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-178-сонли Қарори”да инобатга олинган. (Ўзбекистон Республикаси Солиқ Қўмитасининг 2025 йил 15 январдаги 11-05112-сонли маълумотномаси). Натижада, қўшилган қиймат солиғи занжирини дастурий маҳсулот ёрдамида таҳлил қилган ҳолда асоссиз ҳисобга олинган ёки қоплаб бериш сўралган солиқ суммаларини аниқлаш ва уларнинг ундирилишини таъминлаш, самарасиз солиқ имтиёзларини бекор қилиш, электрон ҳисобварақ-фактуралар айланмасида маҳсулотларнинг идентификация кодлари тўлиқ ва тўғри кўрсатилишини таъминлаш воситасида солиқ базасини кенгайтириш, айрим товарларни маркировкалаш тизимини кенгайтириш йўли билан товарларнинг якуний истеъмолчигача бўлган ҳаракатланиш занжирини тўлиқ назоратга олиш асосида ҚҚСни тўлайдиган корхоналар тоифаси кенгайтирилган, солиқ тўловчилар сони ошган, қўшилган қиймат солиғини ундиришда йўқотишларнинг камайишига эришилган;
солиқ тизими барқарорлигини мустаҳкамлаш, инвестициявий жозибадорликни ошириш, хусусий сектор фаоллигини кенгайтириш ҳамда солиқ маъмуриятчилигининг такомиллашувини таъминлашда бизнес учун қўшилган қиймат солиғи ставкасини уч йил давомида оширилмаслигини кафолатлашга оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги “«Ўзбекистон-2030» стратегияси тўғрисида”ги ПФ-158-сон Фармонида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ Қўмитасининг 2025 йил 15 январдаги 11-05112-сонли маълумотномаси). Натижада, монопол соҳаларни бозор тамойилларига изчил ўтказиш, иқтисодиётда хусусий сектор улушини ошириш, тадбиркорларга эркин фаолият юритиши учун энг қулай шароитлар яратиш вазифалари ижроси таъминланишига муҳим ҳисса қўшилган ва инвестицион фаоллик, жалб этилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони ошган, солиқ қонунчилиги ва меъёрий-хуқуқий базасида, солиқ амалиётидаги услубий кўрсатма ва йўриқномаларга аниқликлар ва қўшимчалар қилинган тизимини яратиш юзасидан солиқ маъмуриятчилиги фаоллашуви таъминланган;
давлат бюджети харажатларининг ҳимояланган моддалари барқарор молиялаштирилишини таъминлашда қўшилган қиймат солиғи бўйича амалдаги имтиёзларни солиқ базасига таъсири, солиқ интизоми ва иқтисодий самарадорлиги мезонлари асосида қайта кўриб чиқиш ҳамда уларни дифференциал тартибда бекор қилиш орқали солиқ тўловчилар сонини ошириш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда давлат бюджети даромадлари барқарорлигини мустаҳкамлаш механизмига оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “2023-2025 йилларга мўлжалланган Фискал Стратегия”да инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитасининг 2025 йил 15 январдаги 11-05112-сонли маълумотномаси). Натижада, 2023 йилдан қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ҚҚС тўлаши лозим бўлган суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони эллик гектардан йигирма беш гектаргача пасайтирилиши ҳисобига, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари, аудиторлик ташкилотлари ва нотижорат ташкилотлари (тадбиркорлик фаолиятини амалга оширган тақдирда) тушумидан қатъий назар ҚҚС тўлашга ўтказилгани боис, экспортчилар учун ҚҚСдан имтиёзнинг охирги бир йил давомида валюта тушумларини ўз вақтида таъминлаб келаётган ва экспорт шартномалари бўйича муддати ўтган дебитор  қарздорлиги бўлмаган интизомли солиқ тўловчиларгагина татбиқ этилиши тартиби ҳисобига солиқ тўловчилари сони ошган ва солиқ базаси кенгайган;
қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш, ҳисоблаш ва тўлаш жараёнларига рақамли солиқ маъмурчилигини жорий этиш орқали солиқ ундирувчанлигини ошириш ҳамда солиқ тўловчиларнинг ҳисобот топшириш ва солиқ тўлаш билан боғлиқ вақт харажатларини қисқартириша оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 мартдаги “Жаҳон банки иштирокидаги «Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-178-сонли Қарори”да инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ Қўмитасининг 2025 йил 15 январдаги 11-05112-сонли маълумотномаси). Натижада, 2023 йил якунларига кўра қўшилган қиймат солиғини ундириш жараёнларини автоматлаштириш жараёнини амалга оширилиши қўшилган қиймат солиғи ундирув даражаси ошган, солиқ тўловчиларнинг солиқ ҳисоботларини тайёрлаш, тақдим этиш ва солиқларни тўлаш учун вақт сарфи камайган

Yangiliklarga obuna bo‘lish