Улашов Шербек Мухиддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Заҳарли хром тери ошловчилар ўрнини босувчи маҳаллий хитозан ва глутар алдегидидан Шифф асосларини синтез қилиш», 11.00.05 – Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/К669.
Илмий раҳбар: Ихтиярова Гулнора Акмаловна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, ДСc.03/2026.31.01.К/Т.02.08.
Расмий оппонентлар: Мухамедов Қобилжон Гофурович, техника фанлари доктори, профессор; Эркабаев Фурқат Илясович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Apis Mellifera хитозани ва глутар алдегид асосида терини ошлаш жараёнида заҳарли хром бирикмалар учун Шифф асосларини синтез қилиш, уларнинг структуравий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хромат ошловчиларнинг инсон саломатлигига таъсири борлиги аниқланиб, қоракўл терисини ошлашда юқори токсик моддаларни 50% гача табиий хитозан Apis Mellifera асосидаги препаратлар билан алмаштириш имконияти исботлангаан;
териларни ошлаш учун токсик хром бирикмалари глутар алдегид ва қуйи молекулали хитозан асосида синтез қилинган Шифф асосларининг оптимал шароитлари (консентрация, ҳарорат, pH) аниқланган;
хитозан ва глутар алдегид орасидаги функсионал гуруҳларнинг ўзаро таъсири, молекуляр тузилиши замонавий квант кимёвий усуллар ёрдамида исботланди ва заҳарлиги пастроқ бўлган ошлаш агентининг конформацион параметрлари ҳисоблаб чиқилган;
қоракўл терисини қайта ишлаш технологияси Apis mellifera хитозани ва глутар алдегид асосидаги заҳарлиги пастроқ препарат ёрдамида ферментация жараёнини қисқартириш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Синтез қилинган Шифф асоси ёрдамида қоракўл териларини қайта ишлаш технологиясини ачитиш жараёнидан воз кечиб такомиллаштириш ва экологик тоза янги ошловчи модданинг атроф-муҳитга таъсирини камайтириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қоракўл терисини ошлаш учун хитозан ва глутар алдегид асосида экологик тоза токсик бўлмаган Шифф ошловчисининг олиш технологияси Бухоро қоракўл кластер” МЧЖда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзчармсаноат” уюшмасининг 2025 йил 27 октябрдаги 01-07/2896-сонли маълумотномаси) Натижада, қўракўл терисини ошлаш технологиясидаги ачитиш жараёни қисқартиришга ва “экологик тоза” чарм олишга ҳамда маҳсулот таннархини пасайтириш имконини берган;
Шифф асосни қоракўл териларини ошлаш жараёнида қўллаш орқали импорт ўрнини боса оладиган рақобатбардош, четдан олиб келинадиган заҳарли хром ошловчиларнинг миқдорини камайишига, экологик муҳитни яхшилаш билан бир қаторда оқова сувларга заҳарли моддаларнинг чиқишини камайтирувчи ошловчи модда “Бухоро қоракўл кластер” МЧЖда амалиётга жорил қилинган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзчармсаноат” уюшмасининг 2025 йил 27 октябрдаги 01-07/2896-сонли маълумотномаси). Натижада, терини ошлаш жараёни икки баравар қисқартириш, ярим тайёр қоракўл тўқимасининг қалинлиги 15% га оширилиши ҳамда унинг гидротермал деградацияга чидамлилиги яхшиланиш имконини берган.