Зҳао Ронгнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): 
"Comparative analysis of the higher education modern management strategies of Uzbekistan and China" мавзусидаги 08.00.13 – “Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Iqt4788.
Илмий раҳбар: Бакоев Матякуб Тешаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.11/25.08.2022.И.24.03 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисод фанлари доктори, профессор; Мўминов Илхом Актам ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
III. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон ва Хитойда амалга оширилаётган замонавий олий таълим бошқарув стратегияларини қиёсий таҳлил қилиш ҳамда самарали бошқарув моделларини аниқлаш асосида Ўзбекистон олий таълим тизимини  такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
IV. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон ва Хитой олий таълим тизимларини назарий, ҳуқуқий, институционал ва эконометрик ёндашувлар интеграцияси асосида қиёсий таҳлил қилишнинг комплекс модели ишлаб чиқилди;
Олий таълим бошқарувининг марказлашган, бозор йўналтирилган ва гибрид моделлари тизимлаштирилиб, уларнинг институционал фарқлари аниқланди;
Университет бошқарув тузилмалари қиёсий баҳоланиб, норматив–ҳуқуқий база ва институционал автономия ўртасидаги боғлиқлик асослаб берилди;
АРИМА ва ННАР моделларидан фойдаланган ҳолда олий таълим харажатларини прогнозлаш орқали бошқарув самарадорлигини баҳолаш методологияси таклиф этилди;
Ўзбекистон учун илмий асосланган такомиллаштирилган бошқарув модели ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистон ва Хитой олий таълим тизимларини назарий, ҳуқуқий, институционал ва эконометрик ёндашувлар интеграцияси асосида қиёсий таҳлил қилишнинг комплекс моделини ишлаб чиқиш натижаларидан тегишли вазирлик ва идоралар томонидан олий таълим тизимини модернизация қилиш, бошқарув самарадорлигини ошириш ҳамда норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Ипак йўли инновациялар ва ривожланиш институти Академиясининг 2025 йил 10 ноябрдаги № 45 сонли маълумотномаси ҳамда Хитой Халқ Республикаси Ички Мўғулистон электрон тижоратни ривожлантириш ассоциациясининг маълумотномаси).
Диссертация ишининг иккинчи илмий янгилигидан олий таълим бошқарувининг марказлашган, бозор иқтисодиётига йўналтирилган ва гибрид моделлари тизимлаштирилиб, уларнинг институционал фарқлари аниқланганлиги асосида олий таълим муассасаларида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, молиявий мустақиллигини босқичма-босқич кенгайтириш ҳамда натижадорликка асосланган бошқарув механизмларини жорий этиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Ипак йўли инновациялар ва ривожланиш институти Академиясининг 2025 йил 10 ноябрдаги № 45 сонли маълумотномаси ҳамда Хитой Халқ Республикаси Ички Мўғулистон электрон тижоратни ривожлантириш ассоциациясининг маълумотномаси). 
Диссертация ишининг учинчи илмий янгилигидан университет бошқарув тузилмалари қиёсий баҳоланиб, норматив-ҳуқуқий база ва институционал мустақиллик ўртасидаги боғлиқлик асослаб берилганлиги натижаларидан олий таълим соҳасида шаффофликни таъминлаш, сифатни баҳолаш тизимини кучайтириш ҳамда давлат ва университет ўртасидаги ваколатлар тақсимотини оптималлаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ипак йўли инновациялар ва ривожланиш институти Академиясининг 2025 йил 10 ноябрдаги № 45 сонли маълумотномаси ҳамда Ички Мўғулистон савдо саноатини ривожлантириш инновацион марказининг маълумотномаси).
Диссертация ишининг тўртинчи илмий янгилигидан АРИМА ва ННАР моделларидан фойдаланган ҳолда олий таълим харажатларини прогнозлаш орқали бошқарув самарадорлигини баҳолаш методологияси таклиф этилганлиги асосида бюджет режалаштириш, молиявий барқарорликни баҳолаш ҳамда стратегик ривожланиш кўрсаткичларини прогнозлаш жараёнларида фойдаланилган (Ўзбекистон Ипак йўли инновациялар ва ривожланиш институти Академиясининг 2025 йил 10 ноябрдаги № 45 сонли маълумотномаси ҳамда Хитой Халқ Республикаси Ички Мўғулистон электрон тижоратни ривожлантириш ассоциациясининг маълумотномаси).
Диссертация ишининг бешинчи илмий янгилигидан Ўзбекистон учун илмий асосланган такомиллаштирилган бошқарув модели ишлаб чиқилганлиги натижаларидан олий таълим тизимини комплекс ислоҳ қилиш, молиялаштиришни диверсификация қилиш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда узоқ муддатли стратегик ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ипак йўли инновациялар ва ривожланиш институти Академиясининг 2025 йил 10 ноябрдаги № 45 сонли маълумотномаси ҳамда Хитой Халқ Республикаси Ички Мўғулистон электрон тижоратни ривожлантириш ассоциациясининг маълумотномаси). 

Yangiliklarga obuna bo‘lish