Рахимов Мубин Мурадовичнинг
филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Инглизча ва ўзбекча қонун ҳужатлари мантлари корпусида грамматик шакл ва маъно муносабатлари (конституция ва сайлов қонунчилиги мисолида)”, 10.00.06 – “Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Fil5108.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Атабоев Нозимжон Бобожон ўғли, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.04.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кдирбаева Гулзира Курбанбаевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Ахмедов Ойбек Сапорбаевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот номи: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инглизча ва ўзбекча қонун ҳужжатлари матнларининг корпусини яратиш орқали грамматик шакл ва маъно муносабатларини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Европа иттифоқи қонун ҳужжатлари корпуси (ЭУР-Лех), Бирлашган миллатлар ташкилоти ҳужжатлар базаси каби мавжуд ҳуқуқий ҳужжатлар корпуслари назарий таҳлили асосида ўзбек ва инглиз тиллари қонун ҳужжатлари корпуси (Cорпус оф легислатион)ни яратишнинг лингвистик асослари очиб берилган;
таркибида ҳуқуқий матнлар билан ишлаш тизимини ўз ичига олган Британия миллий корпуси (БНC), Америка инглиз тили корпуси (CОCА) корпусларининг тадқиқи асосида ўзбек ва инглиз тиллари қонун ҳужжатлари корпуси (Cорпус оф легислатион)нинг автоматлаштириш шартлари, н-грамлар билан ишлаш тизими, дизайни, конкордансларга ишлов бериш асослари каби корпус функсияларининг дастурий асослари белгилаб берилган;
инглизча ва ўзбекча қонун ҳужжатлари матнларининг корпусини яратиш орқали грамматик шакл, хусусан, феълнинг замон категориясига оид мисоллар таҳлили асосида қиёслаётган тилларда қонунчилик ҳужжатлари асосан ҳозирги-келаси замон шаклида келиши ҳамда ўзбек тилида бўлади феъли, инглиз тилида шалл бе бирикмали феълининг энг фаол қўлланилиши аниқланган;
корпус лингвистикаси ва қиёсий грамматика соҳаларининг умумлаштирувчи таҳлил тамойиллари асосида инглизча ва ўзбекча қонун ҳужжатлари матнларининг корпусида коллокацион бирликларнинг маъно муносабатига кўра шаклланишига оид турли грамматик қолиблар таснифи ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида синтактик тузилмаларнинг семантик, синтактик ва лингвокогнитив масалалари тадқиқи натижалари асосида:
Европа иттифоқи қонун ҳужжатлари корпуси (ЭУР-Лех), Бирлашган миллатлар ташкилоти ҳужжатлар базаси каби мавжуд ҳуқуқий ҳужжатлар корпуслари назарий таҳлили асосида ўзбек ва инглиз тиллари қонун ҳужжатлари корпуси (Cорпус оф легислатион)ни яратишнинг лингвистик асосларига оид янгиликларидан Мирзо Улуғбек номидаги номидаги Ўзбекистон миллий университетида 2024-2025-йилларда бажарилган ИЛ-7823051524-сонли “Паратранслатор: параллел корпусга асосланган контекстологик электрон таржима луғат платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2025-йил 8 сентябрдаги 04/11-16386-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа иштирокчиларида корпусларга оид назарий билимлар ва олинган хулосаларга оид кўникмалар шакллантирилган;
таркибида ҳуқуқий матнлар билан ишлаш тизимини ўз ичига олган Британия миллий корпуси (БНC), Америка инглиз тили корпуси (CОCА) корпусларининг тадқиқи асосида ўзбек ва инглиз тиллари қонун ҳужжатлари корпуси (Cорпус оф легислатион)нинг автоматлаштириш шартлари, н-грамлар билан ишлаш тизими, дизайни, конкордансларга ишлов бериш асослари каби корпус функсияларининг дастурий асосларига оид хулосалардан 2022-2024 йилларда Япониянинг Осиё ва Тинч океани минтақалари номоддий маданий маданий мерос халқаро тадқиқот маркази (ИРCИ) томонидан молиялаштирилган АПC2C/10-сонли “Сустаинабле Cоллеcтион оф Ресеарч Дата фор тҳе Протеcтион оф Интангибле Cултурал Ҳеритаге: Фоcус он Cентрал Асиа анд Смалл Исланд Девелопинг Статес (2022-2024 Фисcал Еар)” номли халқаро амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (“Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот марказининг 2025-йил 12-августдаги МН01/01-77-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида илмий изланишларда электронлаштирилган лексик баъзалардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун хизмат қилган;
инглизча ва ўзбекча қонун ҳужжатлари матнларининг корпусини яратиш орқали грамматик шакл, хусусан, феълнинг замон категориясига оид мисоллар таҳлили асосида қиёслаётган тилларда қонунчилик ҳужжатлари асосан ҳозирги-келаси замон шаклида келиши ҳамда ўзбек тилида бўлади феъли, инглиз тилида шалл бе бирикмали феълининг энг фаол қўлланилишига оид иш натижалари ва материалларидан Бухоро вилояти Адлия бошқармасининг 2025-йил 25-август куни туман (шаҳар) адлия боʻлими Юридик хизмат коʻрсатиш марказлари ходимлари иштирокида ўтказилган ўқув семинарида фойдаланилган (Ўзбекистон республикаси Адлия Вазирлиги Бухоро вилоят бошқармасининг 2025-йил 27-августдаги 20-11-02/1/833-сон маълумотномаси). Натижада, яратилган корпус асосида адлия тизими ходимларининг сўз қўллашга оид лингвистик компетенсияси ривожлантирилган;
корпус лингвистикаси ва қиёсий грамматика соҳаларининг умумлаштирувчи таҳлил тамойиллари асосида инглизча ва ўзбекча қонун ҳужжатлари матнларининг корпусида коллокацион бирликларнинг маъно муносабатига кўра шаклланишига оид турли грамматик қолиблар таснифига доир хулосаларидан “Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат ва нотижорат ташкиллотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фонди томонидан 2024-2025 йилларда “Жадидларнинг жамият ҳуқуқий маданиятини шакллантиришдаги таъсири” номли грант лойиҳасида фойдаланилган (“Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот марказининг 2025-йил 12-августдаги МН01/01-76-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот лойиҳаси асосида лингвистик ва коммуникативлик қобилиятини ошириш, тилшунослик асослари билимини ошириш ҳамда таълим тизими жараёнини мустаҳкамлаш ва халқаролашувга йўналтирилган.