Расулова Зилола Дурдимуротовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Бўлажак ўқитувчилар креатив компотентлигини ривожлантиришнинг замонавий технологиялари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи” (педагогика фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: DSc.03/30.122019.Ped.34.01.
Илмий раҳбар: Олимов Ширинбой Шарофович - педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.09.01
Расмий оппонентлар: Курбаниязова Замира Калбаевна - педагогика фанлари доктори, профессор, Исакулова Нилуфар Жаникуловна - педагогика фанлари доктори, профессор, Хожиева Мақсуда Султоновна - педагогика фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
II.Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришда замонавий таълим технологияларидан фойдаланишнинг илмий-методик асосларини ишлаб чиқиш ва уларнинг таълим жараёнидаги самарадорлигини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчилар креатив компетентлигини ривожлантириш жараёни инновацион таълим шароитида таҳлил қилиниб, таълим-тарбиявий жараён обекти ва субектларининг оʻзаро ҳамкорлиги, компетенсияларни шакллантиришга хизмат қилувчи ички ва ташқи омиллар аниқланган, оʻқув-тарбиявий жараёндаги кузатиш, тушуниш, тушунтириш амалий фаолият билан интеграциялашган, уларнинг самарадорлиги назарий асосланган, амалий қоʻлланган;
бўлажак ўқитувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришда таянч компетенсиялар моделлаштирилган, МЛП “Моделинг тҳе лессон проcесс” (Дарс жараёнини моделлаштириш), ЭУДА “Энвисион–Ундерстандинг–Десигн–Аccоплиш” (Тасаввур қилиш –Тушуниш–Лойиҳалаш – Амалга ошириш), СТЕАМ (Сcиенcе, Течнологй, Энгинееринг, Матҳематиcс), ПБЛ “Прожеcт-Басед Леарнинг” (Лойиҳага асосланган) таълим технологиялари асосида лойиҳалашнинг мотивацион, когнитив, фаолиятли ва натижавий босқичлари узвийлигининг дидактик таъминоти яратилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг креатив компетентлиги замонавий парадигмал ёндашув асосида компетентлик даражалари АР (Аугментед Реалитй) / ВР (Виртуал Реалитй) (ВР/АР) интерактив методлар билан уйғун педагогик модели психологик, педагогик ташхислаштирилган, таълимий-тарбиявий жараён ташкил қилинган ва коррексияланган;
бўлажак ўқитувчиларнинг креатив компетентлигини баҳолаш мезонлари ва ташхис қилиш методикаси ишлаб чиқилган, ўқитишнинг замонавий шаклларига асосланган инновацион таълим муҳитини ташкил этишга оид “Келажак таълими” электрон платформаси яратилиб, касбий фаолиятни коррексиялаш имконини берувчи тизимли диагностик модел такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, жараёнли, фаол ва интерфаол дарс шакллари педагогик инновациялар ҳамда рақамли ва методик саводхонлик билан оʻзаро уйгʻунлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий технологиялар орқали бўлажак ўқитувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга оид тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак ўқитувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантириш инновацион таълим шароитида таълим-тарбиявий жараён обекти ва субектларининг ўзаро ҳамкорлиги, компетенсияларни шакллантиришга хизмат қилувчи ички ва ташқи омиллар аниқланган, ўқув-тарбиявий жараёнидаги кузатиш, тушуниш, тушунтириш, эслаб қолиш, қўллаш, баҳолаш, таҳлил қилиш амалий фаолият билан интеграциялашган, уларнинг самарадорлиги назарий асосланган, амалий қўлланганлигига доир тавсиялар “Технология фанини ўқитишда инновацион педагогик технологиялар” номли дарсликнинг маъруза машғулотлари бўлими мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, Фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сон буйруғи, 438337 рақамли гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг инновацион методлардан фойдаланиш кўникмаларини ва креатив билимларини ривожлантиришга замин яратган;
бўлажак ўқитувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришда таянч компетенсиялар моделлаштирилган, МЛП “Моделинг тҳе лессон проcесс” (Дарс жараёнини моделлаштириш), ЭУДА “Энвисион–Ундерстандинг–Десигн–Аccоплиш” (Тасаввур қилиш –Тушуниш–Лойиҳалаш – Амалга ошириш), СТЕАМ (Сcиенcе, Течнологй, Энгинееринг, Матҳематиcс), ПБЛ “Прожеcт-Басед Леарнинг” (Лойиҳага асосланган та) замонавий таълим технологиялари асосида лойиҳалашнинг мотивацион, когнитив, фаолиятли ва натижавий босқичлари узвийлигининг дидактик таъминотига доир таклиф ва тавсиялар “Технология фанини ўқитишда инновацион педагогик технологиялар” номли дарсликнинг амалий машғулотлар бўлими мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, Фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сон буйруғи, 438337 рақамли гувоҳнома). Натижада, талабаларнинг креатив компетентлигини ривожлантириш ва уларнинг инновацион касбий фаолиятга тайёргарлик даражасини оширишга хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг креатив компетентлиги замонавий прадигмал ёндашув асосида компетентлик даражалари АР (Аугментед Реалитй), ВР (Виртуал Реалитй) интерактив методлар билан уйғун педагогик модели психологик, педагогик ташхислаштирилган, таълимий-тарбиявий жараённи ташкиллаштириш ҳақидаги илмий-назарий қарашлар “ПЗ-202005236 – Оила психологияси фанидан мултимедиа маҳсулотини яратиш” мавзусидаги лоҳияни бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2025-йил, 22-декабрдаги 01-11-05/7593-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг замонавий таълим технологияларидан самарали фойдаланиш кўникмалари шакллантирилиб, уларнинг педагогик фаолиятга ижодий танқидий ёндашув шарт-шароитлари яратилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг креатив компетентлигини баҳолаш мезонлари ва ташхис қилиш методикаси ишлаб чиқилган, ўқитишнинг замонавий шаклларига асосланган инновацион таълим муҳитини ташкил этишга оид “Келажак таълими” номли ўқитиш платформаси ҳамда зарурий ҳолларда коррексиялаш имконини берувчи тизимли диагностик моделидан фойдаланишга қаратилган ўқув топшириқларига оид хулосалардан “АЛ-7823051675-сонли “Ижтимоий тармоқлардаги турли характерлик матнли маълумотларни аниқлаш ва мониторингини амалга ошириш тизимини ишлаб чиқиш” номли инновацион лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг 2025-йил 15-сентябрдаги 2705/05-2-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг ахборот таълим муҳитидан самарали фойдаланишлари, мустақил ишлаш кўникмаларининг ривожланиши, уларнинг креатив билимларини баҳолашнинг шаффофлигини таъминлашда муҳим омил сифатида хизмат қилган;
диссертация ишида келтирлган замонавий технологияга асосланган бўлажак ўқитувчилар креатив компетентлигини ривожлантиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, фаол ва интерфаол дарс шакллари, педагогик инновациялар ҳамда рақамли ва методик саводхонлик ўзаро уйғунлаштирилган. Тадқиқот натижалари Бухоро давлат педагогика институти, Навоий давлат университети, Термиз давлат педагогика институти, Шахрисабз давлат педагогика институтларида амалиётга жорий этилган ва далолатномалар олинган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 6-октябрдаги 02/01-01-379-сонли маълумотномаси). Шунингдек , АИФ 2/20-сонли “Техник йўналишдаги олий таълим муассасаларида шахсга йўналтирилган инновасион технологиялар асосида малакали муҳандисларни тайёрлаш ва ўқитувчилар малакасини ошириш сифатини яхшилаш” номли халқаро лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат техника университетининг 2026-йил 20-январдаги 347-сонли маълумотномаси). Натижада, техника йўналишидаги талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш ва уларнинг креатив компетентлигини ривожлантириш мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган.