Мирадхамова Гулёрхон Ўткир қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертатсияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Атроф муҳит объектларида Мн(ИИ) ва Cр(ИИИ) ионларини иммобилланган нитрозо-Р-тузи ёрдамида аниқлаш ва ажратиш усулларини ишлаб чиқиш”, 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/К908.
Илмий раҳбар: Мадусмонова Назира Кучкарбоевна , техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти, DSc.30/2025.27.12.К/Т.01.01.
Расмий оппонентлар: Пулатов Хайрулло Лутфиллаевич, кимё фанлари доктори, профессор; Каримов Масъуд Убайдулла ўғли, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Олмалиқ ва Оҳангарон саноат зонаси чиқинди сувларидаги марганес (ИИ) ва хром (ИИИ) ионларини азот сақлаган органик реагент ёрдамида сорбсион-спектроскопик аниқлаш ва тозалашнинг тезкор ва махсус йўналтирилган усулларини ишлаб чиқиш ҳамда атроф-муҳит обектларини мониторингини ўтказишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
марганес (ИИ) ва хром (ИИИ) ионларини селектив эритиш ҳамда халақит қилувчи ионларини чўктириш асосида, эритмада, ушбу ионларнинг консентратсиясини оширишга йўналтирилган самарали усули ишлаб чиқилган;
нитрозо-Р-тузи реагентининг полимерли ППФ ва СМА-1 ташувчиларга иммобиллашнинг мақбул шароитлари аниқланган;
ППФ ва СМА-1 толаларига иммобилланган нитрозо-Р-тузи реагенти билан, марганес (ИИ), хром (ИИИ) ионларидан олинган комплексларининг таркиби ва жараённинг мақбул шароитлари (пҲ=3-5, т=4-6 дақиқа,  =500 нм,  =510 нм, Т=25 5оC) аниқланган; 
сорбсион-спектроскопик усулнинг метрологик хусусиятларини таҳлил қилиш орқали марганес (ИИ) ва хром (ИИИ) ионларини аниқланишнинг қуйи чегараси, эритмага нисбатан 100 марта яхшиланганлиги илмий жиҳатдан исботланган;
марганес (ИИ) ва хром (ИИИ) ионларини аниқлашнинг, ишлаб чиқилган сорбсион-спектроскопик усули ёрдамида, саноат чиқинди, оқова сувлар ҳамда турли табиий обектларда ушбу ионларнинг таҳлилий мониторинги ўтказилган ва объектларнинг экологик ҳолати баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Саноат чиқинди сувлари таркибидаги Марганес(ИИ), хром (ИИИ) ионларини аниқлаш мақсадида ППФ ва СМА-1 толаларига иммобилланган нитрозо-Р-тузини қўллашга асосланган сорбсион-спектроскопик усулни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
иммобилланган нитрозо-Р-тузи ёрдамида марганес (ИИ) ионини аниқлашнинг сорбсион-спектроскопик усули «Олмалиқ КМК» АЖ марказий илмий-тадқиқот лабораториясида амалиётга жорий қилинган (Олмалиқ кон металлургия канбинати АЖнинг 2024 йил 25 декабрдаги 1465-сон маълумотномаси). Натижада, саноат чиқинди сувларда марганес (ИИ) ионини тезкор аниқлаш ва консентрлаш имконини берган;
саноат чиқинди сувлар таркибидаги хром (ИИИ) ионини аниқлашнинг сорбсион-спектроскопик усули «Олмалиқ КМК» АЖ корхонасида амалиётга жорий қилинган (Олмалиқ кон металлургия канбинати АЖнинг 2024 йил 25 декабрдаги 1465-сон маълумотномаси). Натижада, атроф-муҳит абекти таркибидаги  хром (ИИИ) иони миқдорини тезкор ҳамда иқтисодий жиҳатдан самарали усулини ишлаб чиқишга имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish