Матқулов Хосилбек Мавлоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида “кураш” консептининг лингвокултурологик тадқиқи”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fil2957.
Илмий раҳбар: Абдувалиев Махаматжон Арабович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллар иститути.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Саидхонов Маъмуржон Муҳаммедович, филология фанлари доктори, доцент; Тожибоев Илхомжон Усмонович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида “кураш” консептини воқелантирувчи бирликларнинг лингвокогнитив, лингвомаданий ва лингвопрагматик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларида “кураш” семантикасига эга бирликларнинг маданий коннотациялари, кучли прагматик юкламалари, уларнинг контекстуал ва перлокутив таъсир самарадорлиги констатив, коммуникатив мақсадлар билан боғлиқ интенсив прагматик оттенкаларга эгалиги далилланган;
“кураш” консептининг инглиз ва ўзбек тилларидаги идиоматик ва контекстуал тафовутларининг изоморф (ўхшаш) ва когнитив маданий тафовутларининг алломорф (фарқли) лингвомаданий хусусиятлари белгилаб берилиб, консептнинг лисоний ва маданий обективлашуви очиқланган;
инглиз ва ўзбек тилларида “кураш” консептининг семантик майдонини ташкил этувчи ядро ва периферия бирликлари ҳамда улар ўртасида шаклланган систем муносабатлар аниқланиб, ушбу консептнинг когнитив тузилиши очиб берилган;
“кураш” консепти билан боғлиқ фразеологик бирликлар ва паремияларнинг инглиз ҳамда ўзбек халқлари миллий онгида намоён бўлиши, уларнинг умуминсоний, миллий, ижобий, салбий ва нейтрал қатламлар орқали халқнинг интеллектуал мероси, маънавий қадриятлари ва ахлоқий стереотиплари илмий асосда далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, тавсия ва ишланмалар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларида “кураш” консептининг семантик майдонини ташкил этувчи ядро ва периферия бирликлари ҳамда улар ўртасида шаклланган систем муносабатлар, шунингдек, инглиз ва ўзбек тилларида ушбу консептнинг лингвомаданий хусусиятларига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Жаҳон адабиёти” дастурлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 05-майдаги 05-09-601-сон маълумотномаси). Натижада ушбу эшиттириш учун тайёрланган материалларнинг илмий аҳамияти ортиб, мазмунан мукаммаллашган;
“кураш” консептининг умуминсоний қадриятларга мансублиги асосида инглиз ва ўзбек тилларида унинг изоморф (ўхшаш) ва алломорф (фарқли) лингвомаданий хусусиятлари тўғрисидаги материалларидан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ПФ-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 24-июлдаги 01/4-3273-сон маълумотномаси). Натижада, “кураш” консептининг семантик майдонини ташкил этувчи ядро ва периферия бирликлари аниқланиб, уларнинг систем муносабатлари очиб берилган;
“кураш” консепти билан боғлиқ фразеологик бирликлар ва паремияларнинг инглиз ҳамда ўзбек халқлари миллий онгида намоён бўлиши, уларнинг умуминсоний, миллий, ижобий, салбий ва нейтрал қатламлар орқали халқнинг интеллектуал мероси, маънавий қадриятлари ва ахлоқий стереотипларини ифодалаши хусусидаги хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ПФ-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 1-майдаги 01/4-1813-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотда илгари сурилган қатор таклиф ва тавсиялар, илмий янгиликлар асосида дастур ва қўлланмаларни яратишга, таълим ҳамда маданиятни ривожлантиришга қаратилган назарий ва амалий ишлар самарадорлигига эришилган;
“кураш” семантикасига эга бирликларнинг маданий коннотациялари ва кучли прагматик юкламалари аниқланиб, уларнинг контекстуал ва перлокутив таъсир самарадорлиги констатив коммуникатив мақсадлар (маслаҳат, буйруқ, огоҳлантириш, кесатиқ) билан боғлиқ хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида бажарилган “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле Транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 1-майдаги 01/4-1814-сон маълумотномаси). Натижада ахборот-қидирув тизимлари учун мўлжалланган ўзбек тилининг морфолексикони “кураш” консепти билан боғлиқ лексик ва фразеологик бирликлар билан бойитилган.