Дияров Акмал Тўлқин ўғлининг фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва инглиз тилларидаги боғдорчилик терминларининг семантикаси, ўзаро таржимаси ва луғатларда берилиши”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси роʼйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fil5668
Илмий раҳбар: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият коʼрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Саидхонов Маъмуржон Мухаммедович, филология фанлари доктори, профессор; Хамзаев Собир Амирович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларидаги боғдорчилик терминларининг лингвистик хусусиятларини аниқлаш ҳамда тавсифлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ва инглиз тиллари боғдорчилик терминларининг семантик-типологик хусусиятлари атроф-муҳит, биологик омиллар, ижтимоий-тарихий ва маданий контекстлар билан чамбарчас боғлиқлиги ҳамда мазкур семантик ҳодисаларнинг маданий-антропологик омилларга асосланиши аниқланган;
боғдорчилик терминлари мавзувий жиҳатдан инглиз тилида 5 та (умумий боғдорчилик терминлари, ўсимлик тузилишига оид, ўстириш ва парваришлашга оид, турлар ва классификацияга оид, атроф-муҳит таъсирига оид), ўзбек тилида эса 6 та (мевачилик, сабзавотчилик, гулчилик, кўчатчилик, манзарали боғдорчилик ва соҳага оид жараёнлар) гуруҳга таснифланиб, уларнинг тилларга хос шаклий-структур ясалиш тизими (инглиз тили аффиксация, конверсия, неоклассик композиция, блендинг; ўзбек тилида содда, қўшма, бирикма) илмий далилланган;
ўзбек ва инглиз тилларида боғдорчилик терминлари асосида ихтисослашган луғатлар яратишнинг лексикографик тамойиллари ишлаб чиқилиб, терминларни халқаро кодлаш тизими асосида 3 та асосий категория([тр], [агр], [cлим.])га ажратиш, луғат макростурктурасида алифбо тартибини қўллаш, микроструктурасида эса полисемантик маъноларни қўлланилиш частотаси ва таянч маънодан узоқлашиш даражасига қараб изчил жойлаштириш ҳамда соҳавий турғун бирикмаларни луғатда акс эттириш мезонлари илмий асосланган;
таржима луғатларининг фаол ва нофаол табиатига кўра турлича микроструктуравий тамойиллар асосида яратилиши уларнинг коммуникатив функсиясини таъминловчи муҳим шарт эканлиги кўрсатилиб, пассив луғатларда терминларнинг барча маънолари кенг қамровли изоҳланиши, актив луғатларда эса контекстуал-функсионал эквивалентлар, услубий хусусиятлар ва синтагматик алоқаларнинг батафсил берилиши зарурлиги ҳамда ҳар иккала луғат турида лингвомаданий хусусиятларни акс эттириш учун корпус лингвистикасига ва семантик мувофиқлашув жараёнига таяниш аҳамияти исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тилларида боғдорчилик соҳасига оид терминларни лексик-семантик таҳлилидан олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
нуфузли халқаро илмий журналларда чоп этилган мақолаларни таржима қилишда боғдорчиликка оид бўлган ўсимликларнинг лингвистик нуқтайи назардан номланиши, шунингдек, диссертациядаги функсионал ёндашув ва Скопос назариясининг интеграциясига асосланган инновацион тамойиллар, лингвистик аниқлик, семантик изчиллик ва маданий мослашувни таъминлашга қаратилган назарий қарашлардан олинган хулосалардан Қишлоқ хўжалигида билим ваа инновациялар миллий маркази тизимидаги Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик институтида илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида 2020-2022-йилларда бажарилган “Тошкент вилояти шароитида резавор мевали ўсимликларнинг юқори ҳосилли, қург ъоқчиликка, иссиққа, совуққа, чидамли навларини яратиш ҳамда интродуксия қилинган навларни ўрганиш“ номли амалий лойиҳа лойиҳа доирасида фойданилган. ( Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази академик Маҳмуд Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 23-апрелдаги 25/1-сон маълумотномаси). Натижада боғдорчилик соҳаси терминлари қўлланилиши бўйича мавзувий гуруҳларга ажратилган ва морфемик жиҳатдан содда, ясама, қўшма, бирикмали, қисқартма ва гибрид терминлардан иборатлиги аниқланган, инглиз ва ўзбек тилларидаги боғдорчилик терминларини илмий контекстда изоҳли, транскрипсия ва муқобил таржима қилиш усуллари, аниқлик мезони ҳамда лексикографик жиҳатидан соҳага оид терминологик луғатлар яратиш тамойили ишлаб чиқилган;
Бухоро ботаник зиёратгоҳларининг электрон 3 Д моделини яратишга қаратилган бўлиб, халқаро ва миллий стандартларга мос юқори сифатли инновацион модел яратишга йўналтирилган боғдорчиликка оид бўлган ўсимликларнинг платформа орқали тақдим этиладиган маълумотларнинг функсионаллигини ошириш, боғдорчилик терминларининг семантикасини келтириш орқали зиёратгоҳларда келтирилган инглиз тилидаги боғдорчиликка оид ўсимликларнинг номларини тўғри талқин қилишга хулосалардан Ўзбекистон халқаро ислом академиясида 2023-2025-йилларда бажарилаётган ИЛМ-202405160857-шифрли “Бухоро зиёратгоҳларининг электрон 3Д моделини яратиш” номли инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган. Натижада платформа миллий ва халқаро зиёратчиларни жалб қилишда самарали восита бўлиб, эришилган типологик хусусиятлар ва умумлашмаларни атроф-муҳит шароитлари, биологик омиллар, ижтимоий-тарихий ҳамда маданий шароитлар билан тушунтириш мумкинлиги ва семантик типологиянинг прагматика ҳамда ижтимоий лингвистика билан алоқаси юзага чиқишини исботлашга эришилган;
ўзбек ва инглиз тилларидаги боғдорчилик терминларини илмий контекстда изоҳли, транскрипсия ва муқобил таржима қилиш усуллари, аниқлик мезони ҳамда лексикографик жиҳатидан соҳага оид терминологик луғатлар яратиш тамойили ишлаб чиқиш хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209. “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли инновацион лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 10-декабрдаги 04/1-5927-сон маълумотномаси). Натижада терминларни халқаро терминографик кодлаш тизимига кўра уч асосий категорияга ажратиш, луғат макроструктурасида алифбо тартибини қўллаш, микроструктура элементларини изчил жойлаш, терминларнинг маъноларини қўлланилиш частотасига кўра бериш, полисемантик сўзларнинг асосий ва ҳосила маъноларини таянч маънодан сезиларли узоқлашиши тартибида келтириш, боғдорчилик терминлари иштирокидаги турғун бирикмалар ва ибораларни ҳам лексикографик талқинда акс эттириш тамойиллари исботланган;
“Ўзбек ва инглиз тилларидаги боғдорчилик терминларининг семантикаси, ўзаро таржимаси ва луғатларда берилишиъъмавзусига оид назарий ва амалий ма'лумотлардан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида 2025-йилнинг 16-июл куни эфирга узатилган "Ассалом,Самарқанд!" ко'рсатувининг навбатдаги сонини ссенарийсини тайёрлашда фойданилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Самарқанд вилояти телерадиоканалининг 2025-йил 2-сентябрдаги 01-07/299 – сон маълумотномаси). Натижада фаол ва нофаол табиатига кўра таржима луғатларининг турлича микроструктура тамойиллари асосида яратилиши уларнинг коммуникатив функсиясининг бажарилишидаги муҳим шарт эканлиги ғарб лексикографияси тажрибасига таянган ҳолда боғдорчиликка оид терминлар мисолида далилланган бўлиб, бунда пассив луғатларда боғдорчилик терминларининг барча маънолари кенг қамровли изоҳланиши, актив луғатларда эса контекстуал-функсионал эквивалентлар, стилистик хусусиятлар ва синтагматик алоқаларнинг батафсил тақдим этилиши заруратлиги, таржима эквивалентларининг нисбий омонимлик даражаси муаммо туғдириши, ҳар иккала луғат турида терминларнинг лингвокултурографик хусусиятларини акс эттириш мақсадида корпус лингвистикаси маълумотларига таяниш ва терминларнинг коннотатив муқобилларини аниқлашда колексификация жараёнини ҳисобга олиш аҳамияти изоҳланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish