Ҳамроева Шарифа Шукур қизининг 

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
“Ўзбек тарихий романларининг инглизча таржималарида миллийлик ва давр колоритини сақлаш муаммолари(Ойбекнинг “Навоий”, П.Қодировнинг “Юлдузли тунлар” асарлари мисолида)”, 
10.00.06 - Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Fil3908 
Диссертация бажарилган муассаса: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Юсупова  Ҳилола Ўктамовна, филология фанлари номзоди, доцент
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05. 
Расмий оппонентлар: Мирсанов Ғайбулло Кулмуродович филология фанлари доктори, профессор,  Халилова Дилбар Жалиловна филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Урганч давлат  университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Ойбекнинг “Навоий” ҳамда П. Қодировнинг “Юлдузли тунлар (Бобур)” романлари инглизча таржималаридаги тарихийлик, миллийлик ва давр колоротини сақлаш муаммоларини ўрганиш, бу борадаги лингвокултурологик ва прагматик хусусиятларни аниқлаш иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
- Ойбекнинг “Навоий” ҳамда П. Қодировнинг “Юлдузли тунлар” сингари ўзбек тарихий романларидаги миллий-маданий бирликлар ва реалияларни таржима тилига ўгиришда консептуал эквивалентлик ва прагматик адекватликни таъминловчи лингвистик моделлар далилланган;
- аслият матнидаги тарихий шахслар нутқий портретини шакллантирувчи этикет шакллари ва ижтимоий статус маркерларининг таржима тилида қайта яратилиш қонуниятлари ҳамда прагматик йўқотишлар сабаблари қиёсий-дискурсив таҳлиллар асосида очиб берилган;
- бадиий матн сарлавҳалари ва метафорик тизимининг таржимада “макро-прагматик сигнал” вазифасини ўташи ҳамда уларнинг таржима тили китобхони идрокига таъсир этиш механизмлари лингвопрагматик жиҳатдан асосланган;
- “Навоий” ва “Юлдузли тунлар” тарихий романлари таржимасида миллий колорит ҳамда давр руҳини сақлашда таржимон қўллаган форейнизация ва доместикация стратегияларининг самарадорлик даражаси ҳамда бадиий ҳақиқатни ифодалашдаги роли аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тарихий романларининг инглизча таржималарида миллийлик ва давр колоритини сақлаш муаммолари мавзусини тадқиқ этиш ҳамда унинг илмий-назарий асосларини ишлаб чиқиш асосида:
2022-2024-йилларда Япония академик алмашинув хизмати (ИРCИ) томонидан молиялаштирилган АПC2C/10-сонли “Сустаинабле Cоллеcтион оф Ресеарч Дата фор тҳе Протеcтион оф Интангибле Cултурал Ҳеритаге: Фоcус он Cентрал Асиа анд Смалл Исланд Девелопинг Статес” номли халқаро лойиҳада фойдаланилган (“Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот марказининг 2025-йил 17-июндаги МА01/01-36-сон маълумотномаси). Натижада тарихий романларга хос стилистик ва прагматик муаммоларнинг оптимал ечимлари илмий жиҳатдан далилланган;
2021-2023-йилларда Давлат илмий-техник дастури доирасида молияштирилган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли(ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидагиТошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 14-январдаги  01/04-1335-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек тарихий романларидаги миллий-маданий бирликлар ва реалияларни таржима тилига ўгириш орқали  лингвистик моделлар илмий жиҳатдан асосланган;
тарихий романлардаги миллий урф-одатлар, қадимий истилоҳлар ва диний тушунчаларнинг инглизча таржималарда акс этиши ҳамда миллий идентитетнинг сақланиш даражасига оид таҳлилий материаллардан 2024-2025-йилларда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг “Жаҳон тамаддуни дурдоналари”, “Асрларнинг асраганлари” кўрсатувлари ҳамда “Мулоқот ва мунозара” радиоешиттириши ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 28-майдаги 01-09-133-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижаларнинг жорий этилиши телерадиодастурларнинг илмий-оммабоплигини таъминлашга ва тингловчиларнинг миллий адабиётимизга оид билимларини бойитишга хизмат қилиши кўрсатилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish