Келдиярова Вазира Ботировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактабгача ёшдаги болаларнинг кўргазмали-образли тафаккурини шакллантириш методикасини такомиллаштириш (мактабга тайёрлов гуруҳлари мисолида)”, 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped2053.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
Илмий раҳбар: Орипова Нодима Халиловна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.04.02 рақамли кенгаш асосида бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хурвалиева Тармиза Латиповна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Аллабердиева Қумри Ҳамраевна, педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади мактабгача ёшдаги болаларнинг кўргазмали образли тафаккурни шакллантириш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
шахс тафаккурини шакллантириш ва ривожлантириш муаммосига доир психологик-педагогик ёндашувлар кўргазмали-образли тафаккур компонентларини (тасаввур динамикаси, образлар трансформацияси, визуал мантиқлаш, маконий муносабатларни анализ-синтез қилиш) ўқув-тарбиявий фаолиятга интенсив адаптивлаштириш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача ёшдаги болалар кўргазмали-образли тафаккурининг шаклланганлик мезонлари (тасаввурнинг бойлиги, хотиранинг мустаҳкамлиги, ижодий фикрлашнинг юқорилиги) бола шахсига индивидуал ёндашувнинг ўзига хослик, тез фикрлаш, сезгирлик, эмпатия каби сифатларига устуворлик берувчи шахсга йўналтирилганлик, индивидуаллик ва кўп даражалилик тамойилларини интегратив яхлитлаш асосида аниқлаштирилган;
болалар кўргазмали-образли тафаккурини ривожлантириш модели билиш жараёнининг сезги, диққат, идрок, хотира каби билиш жараёнларининг босқичларига мослаштиришни таъминловчи диагностик ва татбиқий босқичлар узвийлигини ифодаловчи дидактик архитектоника ҳамда праксеологик тартиблаш алгоритмини оддийдан мураккабга қараб шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача ёшдаги болалар образли тафаккурини ривожлантириш методикаси тарбияланувчилар тафаккуридаги синкретик (тарқоқ) боғланишларни мантиқий детерминизм асосида таълимий ўйинларга динамик моделлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Мактабгача ёшдаги болаларнинг кўргазмали-образли тафаккурини шакллантириш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
шахс тафаккурини шакллантириш ва ривожлантириш муаммосига доир психологик-педагогик ёндашувлар кўргазмали-образли тафаккур компонентларини ўқув-тарбиявий фаолиятга интенсив адаптивлаштиришга оид тавсиялар “Болаларни саҳналаштириш ва ижодий фаолиятга ўргатиш” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 20-октябрдаги 441-сон буйруғи билан берилган 441-027-сон нашр тавсияномаси). Натижада, кўргазмали-образли тафаккур компонентларини босқичма-босқич аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш праксеологик тартиблаш алгоритми асосида таълим жараёнига киритилган ва саҳналаштириш технологиялари орқали болаларда образли фикрлашнинг интенсив ривожланишига шароит яратилган;
мактабгача ёшдаги болалар кўргазмали-образли тафаккурининг шаклланганлик мезонлари (тасаввурнинг бойлиги, хотиранинг мустаҳкамлиги, ижодий фикрлашнинг юқорилиги) бола шахсига индивидуал ёндашувнинг ўзига хослик, тез фикрлаш, сезгирлик, эмпатия каби сифатларига устуворлик берувчи шахсга йўналтирилганлик, индивидуаллик ва кўп даражалилик тамойилларини интегратив яхлитлашга доир тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимида бажарилган ФА-Ф1-ОО5 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳадаги вазифаларни бажаришда фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлимининг 2024-йил 28-октябрдаги 433-сон маълумотномаси). Натижада, болаларнинг образли тафаккур операциялари тизимлилиги, изчиллиги ва рефлексив мушоҳада кўникмалари кучайтирилган;
болалар кўргазмали-образли тафаккурини ривожлантириш модели билиш жараёнининг сезги, диққат, идрок, хотира каби босқичларига мослаштиришни таъминловчи диагностик ва татбиқий босқичлар узвийлигини ифодаловчи дидактик архитектоника ҳамда праксеологик тартиблаш алгоритмини оддийдан мураккабга қараб шакллантириш доир хулосалардан Бухоро, Сурхандарё, Қашқадарёдаги МТТларда иккинчи босқич татбиқи сифатида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлигининг 2024-йил 19-апрелдаги 03-03/1-388-сон маълумотномаси) Натижада, болаларнинг ижодий-интеллектуал ривожланиш траекториясини манзилли интенсивлаштириш имконияти вужудга келган ва образли тафаккурнинг поликултурал асосларда янада такомиллаштиришга эришилган;
мактабгача ёшдаги болалар образли тафаккурини ривожлантириш методикаси тарбияланувчилар тафаккуридаги синкретик (тарқоқ) боғланишларни мантиқий детерминизм асосида таълимий ўйинларга динамик моделлаштиришга оид тавсиялар “Болаларни саҳналаштириш ва ижодий фаолиятга ўргатиш” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 20-октябрдаги 441-сон буйруғи билан берилган 441-027-сон гувоҳнома). Натижада, мактабгача таълим йўналишида таҳсил олаётган талабаларда кўргазмали-образли тафаккур жараёнларини моделлаштириш, конструктив таҳлил қилиш ва креатив трансформация қилиш кўникмаларини шакллантиришга эришилган.