Исабоева Дилёра Зокиржон қизи
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўқувчиларда коммуникатив кўникмаларни ривожлантиришда интегратив ўқув методларининг самарадорлигини ошириш асослари”, 13.00.02 –  Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўқиш саводхонлиги).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2025.4.DSc/Ped1325
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети
Илмий маслаҳатчи: Ходжамқулов Умид Негматович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.04.02.
Расмий оппонентлар: Хурвалиева Тармиза Латиповна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Мардонов Шукурулло Қўлдошивич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларининг коммуникатив кўникмаларини шакллантиришда интегратив ўқув методларини илмий-назарий жиҳатдан асослаш ва уларни таълим амалиётига самарали жорий этишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўқувчиларининг коммуникатив кўникмаларини шакллантиришда интегратив ўқув методларини қўллашнинг педагогик зарурати таълим мазмунининг фанлараро уйғунлигини коммуникатив компетенсияни ривожлантиришга нисбатан функсионал қўллашга йўналтирилган интегратив-коммуникатив фаоллаштирувчи ўқув механизмни ишлаб чиқиш орқали асосланган;
коммуникатив фаолликни шакллантиришда фанлараро боғлиқликнинг педагогик имкониятлари интегратив ўқув методлари асосида шаклланувчи мулоҳаза, маъно яратиш ва ижтимоий англашга йўналтирилган фаол таълим муҳитини коммуникатив компетенсияни ривожлантириш мақсадига кўра ташкил этиш асосида аниқлаштирилган;
фаол мулоқотчи шахсни тарбиялашга хизмат қилувчи интегратив ўқув модели фанлараро-коммуникатив фаолликни таъминлашга қаратилган восита ва шаклларни илмийлик ва нормативлик тамойилларига кўра тизимлаштириш ҳамда интерсубъектив машқлар тизимини ўқувчиларнинг ривожланиш траекториясига мослаштириш механизмларини таълимга татбиқ этиш асосида такомиллаштирилган;
коммуникатив компетенсиясини ривожлантиришга қаратилган методик қўлланмаларни жорий этиш механизмини такомиллаштириш шартлари фанлараро интеграция, мулоқот муҳитини шакллантириш, методик ресурслар тизимини янгилаш жараёнларини педагогларни қўллаб-қувватлаш ҳамда мотивацион-рефлексив ёндашув воситасида индивидуал педагогик траекторияни интерактив-таҳлилчилик фаолиятига йўналтириш орқали асосланган;
ўқувчиларнинг коммуникатив кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган методик ечимлар мажмуи фанлараро интеграция, мулоқотга йўналтирилган фаол таълим ва субъект-субъектли муносабатга асосланган “Муҳокама майдони”, “Ролли мулоқот”, “Фикрни асослаш бурчаги” каби муаллифлик методларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Интегратив таълим методлари асосида ўқувчиларнинг коммуникатив кўникмаларини ривожлантириш борасида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
таълим мазмунининг фанлараро уйғунлигини коммуникатив компетенсияни ривожлантиришга нисбатан функсионал қўллашга йўналтирилган интегратив-коммуникатив фаоллаштирувчи ўқув механизмни ишлаб чиқиш орқали асосланган ўқувчиларининг коммуникатив кўникмаларини шакллантиришда интегратив ўқув методларини қўллашнинг педагогик зарурати ҳамда интегратив ўқув методлари асосида шаклланувчи мулоҳаза, маъно яратиш ва ижтимоий англашга йўналтирилган фаол таълим муҳитини коммуникатив компетенсияни ривожлантириш мақсадига кўра ташкил этиш асосида аниқлаштирилган коммуникатив фаолликни шакллантиришда фанлараро боғлиқликнинг педагогик имкониятларига оид таклиф ва тавсиялардан Қўқон давлат университетида бажарилган 2023 КА 171рақамли “Мобилитй Ҳигҳер ЭЕдуcатион Студенц (эрасмус+)” номли амалий лойиҳасни бажаришда фойдаланилган (Қўқон давлат университетининг 2025 йил 13-октябрдаги  118-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич таълимда фанлараро боғлиқлик асосида ўқувчиларнинг коммуникатив фаоллигини баҳолаш учун кўрсаткичлар, мезонлар ва индикаторлар тизимини ишлаб чиқишга хизмат қилган; 
фанлараро-коммуникатив фаолликни таъминлашга қаратилган восита ва шаклларни илмийлик ва нормативлик тамойилларига кўра тизимлаштириш ҳамда интерсубъектив машқлар тизимини ўқувчиларнинг ривожланиш траекториясига мослаштириш механизмларини таълимга татбиқ этиш асосида такомиллаштирилган фаол мулоқотчи шахсни тарбиялашга хизмат қилувчи интегратив ўқув моделига оид таклиф ва тавсиялардан Қўқон давлат университетида бажарилган 2023 КА 171рақамли “Мобилитй Ҳигҳер Эдуcатион Студенц (эрасмус+)” номли амалий лойиҳасни бажаришда фойдаланилган (Қўқон давлат университетининг 2025 йил 13-октябрдаги  118-сон маълумотномаси). Натижада, коммуникатив кўникмаларни шакллантиришга қаратилган интегратив ўқув модели, унинг тузилмаси ва амалга ошириш механизмларини методик жиҳатдан такомиллаштиришга хизмат қилган;
фанлараро интеграция, мулоқот муҳитини шакллантириш, методик ресурслар тизимини янгилаш жараёнларини педагогларни қўллаб-қувватлаш ҳамда мотивацион-рефлексив ёндашув воситасида индивидуал педагогик траекторияни интерактив-таҳлилчилик фаолиятига йўналтириш орқали асосланган коммуникатив компетенсиясини ривожлантиришга қаратилган методик қўлланмаларни жорий этиш механизмини такомиллаштириш шартлари бўйича таклиф ва тавсиялар “Бошланғич таълим педагогикаси”  дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 6 апрелдаги № 3580-6169-д3ее-c636-3фб7-9015-5268 рақами билан тасдиқланган ҳамда 265761436 – ариза рақамли ўқув адабиётини экспертизадан ўтказганлик натижаси бўйича маълумотнома).  Натижада, коммуникатив компетенсияни ривожлантирувчи, интегратив методларга асосланган муаллифлик методик ечимлари ва интерфаол ўқитиш усуллари такомиллаштирилган;
фанлараро интеграция, мулоқотга йўналтирилган фаол таълим ва субъект-субъектли муносабатга асосланган “Муҳокама майдони”, “Ролли мулоқот”, “Фикрни асослаш бурчаги” каби муаллифлик методларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган ўқувчиларнинг коммуникатив кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган методик ечимлар мажмуи борасидаги хулоса ва тавсиялардан “Оʻзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Болалар ва биз” каби дастурларида мавзуга оид махсус эшитиришлар ссенарийларини тайёрлашда файдаланилган. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “2025 йил 23-октябрдаги 05-09-1667-сон маълумотномаси) Натижада, коммуникатив компетенсияни ривожлантирувчи, интегратив методларга асосланган муаллифлик методик ечимлари ва интерфаол ўқитиш усулларини оммалаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish