Исмоилова Дилафруз Муҳиддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий  таълим муассасаларида бўлажак тарбия иши педагогларини тайёрлаш механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Ped2984.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чичиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Усаров Жаббор Эшбекович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.04.02.
Расмий оппонентлар: Хурвалиева Тармиза Латиповна, педагогика фанлари доктори, профессор; Мардонов Шукурилло Қўлдошевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон  давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида бўлажак тарбия иши педагогларини тайёрлаш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Тарбия иши педагогларини тайёрлаш механизмларини такомиллаштиришнинг дидактик жиҳатлари тарбияда эмосионал таъсирни барқарорлаштирувчи маънавий шаклланиш харитасини индивидуал диагностикага йўналтирилган мустақил таълим жараёнида рефлексив таҳлилда қўллаш асосида очиб берилган;
Тарбия иши педагогларини тайёрлашнинг кластер модели тизимлараро маънавий экотизмнинг кўп функсионаллигини таъминлаш ҳамда ғоялар диверсифакасисида қадриятли позисияни онгли реализация қилишга талабаларни йўналтирувчи дидактик комплексни ижтимоий шериклик муҳитида импулсив қайта алоқани таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни тарбия ва таълим ишларида интегратив фаолият олиб боришга тайёрлашнинг педагогик механимзлари  маъанавий иммунитетни кучайтиришга ўргатувчи ижтимоий тренинг ҳамда валеологик таъсир алгоритмини касбий ривожланиш тректорияси бўйича дифференциал модификациялаш асосида такомиллаштиирлган; 
талабаларда тарбия ва маънавий таъсир малакаларини шакллантириш самарадорлиги мустақил таълим ва амалиёт уйғунлигида эмосионал барқарор муҳитда шахсий педагогик қарорларни қабул қилишга тайёрлаш ҳамда реал вазиятларни диагностика қилиш методларини рефлексив қўллаш орқали таъминланиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тарбия иши педагогларини тайёрлаш механизмларини такомиллаштиришнинг дидактик жиҳатлари тарбияда эмосионал таъсирни барқарорлаштирувчи маънавий шаклланиш харитасини индивидуал диагностикага йўналтирилган мустақил таълим жараёнида рефлексив таҳлилда қўллашга доир ғоялар “Тарбиявий ишлар методикаси”  номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 17 июлдаги № 314-203 сонли гувоҳномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида ўқитилаётган “Тарбия” ва “Тарбиявий ишлар методикаси” ўқув фанлари дидактик жиҳатдан бойитилган;
Тарбия иши педагогларини тайёрлашнинг кластер модели тизимлараро маънавий экотизмнинг кўп функсионаллигини таъминлаш ҳамда ғоялар диверсифакасисида қадриятли позисияни онгли реализация қилишга талабаларни йўналтирувчи дидактик комплексни ижтимоий шериклик муҳитида импулсив қайта алоқани таъминлашга доир ёндашувларидан “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланмани яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 29 майдаги № 232-406 сонли гувоҳномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида бўлажак Тарбия иши педагогларини тайёрлаш моделлари ва механизмларини такомиллаштирилган;
талабаларни тарбия ва таълим ишларида интегратив фаолият олиб боришга тайёрлашнинг педагогик механимзлари  маъанавий иммунитетни кучайтиришга ўргатувчи ижтимоий тренинг ҳамда валеологик таъсир алгоритмини касбий ривожланиш тректорияси бўйича дифференциал модификациялашга оид хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Ўзбекистон педагогика илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филлиалининг 2019-2020 йилларда бажарилган А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминстоний, миллий ва тарихий  қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (ЎзПИТИ Қорақалпоғистон филлиалининг 2022 йил 27 декабрдаги 392-сонли Маълумотномаси). Натижада, амалий лойиҳани амалга оширишда ишлаб чиқилган методик тавсиялардан фойдаланиш амалга оширилган;
талабаларда тарбия ва маънавий таъсир малакаларини шакллантириш самарадорлиги мустақил таълим ва амалиёт уйғунлигида эмосионал барқарор муҳитда шахсий педагогик қарорларни қабул қилишга тайёрлаш ҳамда реал вазиятларни диагностика қилиш методларини рефлексив қўллаш орқали таъминлашга доир тавсиялардан 2017-2020 йилларда бажарилган ФЗ-2016-09081165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (ЎЗПФИТИ Қарақалпоғистон филлиалининг 2022 йил 22 декабрдаги №392/1 сонли далолатномаси).    Натижада, таълим олувчиларнинг ижтимоий фаоллиги ва эмосионал барқарорлиги тил кўникмаларига интеграцияси таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish