Хужанова Лобар Раимкуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак тарих ўқитувчиларининг дидактик компетентлигини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тарих) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped6650.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети
Илмий раҳбар: Тоштемирова Саодат Абдурашидовна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.04.02.
Расмий оппонентлар: Ахмаджанов Дониёр Бахтиёр ўғли, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Ярматов Рахимбой Бахромович, педагогика фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бўлажак тарих ўқитувчиларида дидактик компетентликни ривожлантиришнинг илмий-назарий, методик ва технологик асосларини ишлаб чиқиш ҳамда уни амалиётга татбиқ этишнинг самарали механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак тарих ўқитувчиси дидактик компетенлигининг беш компонентли консептуал тузилмаси илмий асосланиб, унинг дифференциаллашган даража кўрсаткичлари мезонлар асосида тартибга солинган ҳамда дидактик компетентлик билан дидактик маданият ўртасидаги иерархик муносабатда компетентлик салоҳият, маданият эса унинг амалий намоён бўлишининг олий шакли сифатидаги консептуал рамка асосида назарий-методологик жиҳатдан такомиллаштирилган;
бўлажак тарих ўқитувчиларининг дидактик компетентлиги оператив-технологик ва тажрибавий-амалий салоҳиятини юксалтиришга йўналтирилган муаллифлик ТДД (Тарихий далил дидактикаси), ДАРС (Дарсни мақсадли режалаштириш) ва ТАЛҚИН (Методик интерпретация) методлари ишлаб чиқилиб, уларнинг назарий билим, лойиҳалаш ва педагогик қарор қабул қилиш жараёнларини узвий боғлаш механизми асосида контекстли-методологик таълим муҳити шакллантирилган ҳамда бўлажак тарих ўқитувчиларининг касбий-амалий тайёргарлигига нисбатан оптималлаштирилган;
бўлажак тарих ўқитувчиларининг амалий-технологик ҳамда креатив-моделлаштириш компетенсияларини иммерсив муҳитда актуаллаштиришга йўналтирилган ТАРИХ-5К, ТарихЛаб, ИлмХарита, ТарихИз, “Жонли тарих” ва “Ҳистмодел” каби муаллифлик модификацион дидактик технологиялари интеграцияси асосидаги консептуал-функсионал модел ишлаб чиқилиб, ундаги назарий-методик лойиҳалаш ва визуал идрок механизмлари тарих таълимида танқидий тафаккур ҳамда мустақил изланишни фаоллаштирувчи когнитив-педагогик муҳит сифатида такомиллаштирилган;
бўлажак тарих ўқитувчиларида дидактик компетентликни ривожлантиришнинг компетенсиявий, фаолиятли, рефлексив ва конструктивистик ёндашувлар синергиясига асосланган структуравий-функсионал модели ушбу жараённи назария, метод ва амалиёт кесимида шаклланувчи кўп босқичли яхлит тизим сифатида талқин этувчи консептуал илмий позиция асосида ишлаб чиқилган ҳамда унинг мезонлари дифференциаллашган баҳолаш кўрсаткичлари воситасида оптималлаштирилиб, методик тизим самарадорлигини оширишга доир амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Бўлажак тарих ўқитувчиларининг дидактик компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот ишлар натижасида:
бўлажак тарих ўқитувчиси дидактик компетентлигининг когнитив-гностик, аксиологик-мотивацион, праксеологик-оператив, эмпирик-тажрибавий ва рефлексив-диагностик компонентлардан иборат консептуал-тизимли тузилмаси ҳамда унинг ривожланиш даражаларини дифференциаллашган мезонлар асосида тизимлаштиришга доир назарий-методологик таклиф ва тавсиялар ПЗ-20170929789-сонли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда методологик асос сифатида қўлланилган (Оʻзбекистон Миллий университетининг 2026-йил 15-мартдаги 01/11-01/6-795-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасаларида бўлажак тарих ўқитувчиларининг дидактик компетентлигини босқичма-босқич ривожлантириш, унинг компонентлараро интеграциясини таъминлаш ҳамда педагогик жараённи рефлексив-диагностик мезонлар асосида мониторинг қилишнинг тизимли механизми такомиллаштирилган;
дидактик компетентликнинг оператив-технологик ва тажрибавий-амалий салоҳиятини оширишга йўналтирилган методикаларининг контекстли-методологик асослари ва бу методикаларнинг назарий билим, тизимли лойиҳалаш ва педагогик қарор қабул қилиш жараёнларини узвий интеграция қилишга қаратилган амалий ечимлари бўйича таҳлилий натижалари “Тарих ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Гулистон давлат университетининг 2025-йил 8-сентябрдаги 167-О-сонли буйруғи билан тасдиқланган 167-06-сонли гувоҳномаси). Натижада таълим жараёнида талабаларда фақат назарий билимни эмас, балки методик лойиҳалаш, далилга асосланган талқин ва касбий фаолиятни бошқаришга доир оператив кўникмаларни ҳам шакллантирувчи янги авлод таълим ресурсларини такомиллаштиришга эришилган;
бўлажак тарих ўқитувчиларининг амалий-технологик ва креатив-моделлаштириш компетентлигини иммерсив-визуал муҳитда актуаллаштиришга қаратилган модификацион дидактик теҳнологияларнинг консептуал-функсионал моделларининг назарий-методик лойиҳалаш ва тадқиқотга асосланган фаолият механизмига оид илмий-услубий таклифлардан “60220300 –Тарих” бакалавриат таълим йўналишининг ўқув дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 18-сентябрдаги 02/01-01-362-сон маълумотномаси). Натижада таълим тизимида визуал-иммерсив идрок асосида мустақил изланиш ва амалий-технологик маҳоратни ривожлантириш учун институционал асос яратиб, таълим жараёнида тўлиқ интеграциялашга хизмат қилган;
бўлажак тарих ўқитувчиларининг дидактик компетентлигини ривожлантиришнинг компетенсиявий, рефлектив ва конструктив ёндашувлар синергиясига асосланган структуравий-функсионал модели, шунингдек, дуал тизим шароитида назария ва амалиёт интеграцияси механизмини оптималлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Марказий Кенгашининг “Янги Ўзбекистонда маънавий етук авлодни шакллантириш” номли дастурий йўналишларида ҳамда партиянинг таълим соҳасидаги амалий лойиҳаларида самарали фойдаланилган (Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг 2025-йил 6-ноябрдаги 19-05-96-сонли далолатномаси). Натижада, таълим кластерларида бўлажак тарих ўқитувчиларининг дидактик компетентлигини такомиллаштиришнинг методик механизмлари партиянинг “Инсон манфаатлари - олий қадрият” консептуал ғоясининг устувор вазифалари билан мувофиқлаштирилган.