Абдураҳимова Манзура Шокиржон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳозирги ўзбек насрида психофизиологик тасвир муаммолари ва бадиий маҳорат (Наби Жалолиддин ва Қўчқор Норқобил ижоди бўйича)”, 10.00.02  - Ўзбек адабиёти
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B20252.1.PhD/Fil5771.            
Илмий раҳбар: Қаюмов Абдуваҳоб Абдурашидович, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қўқон университети ҳузуридаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи PhD.03/2025.27.12.Fil.25.03 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хамрақулова Хуршида Қувватовна, филология фанлари доктори, профессор; Қурбонова Феруза Аъзамовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳозирги ўзбек насрида қаҳрамонларнинг психофизиологик ҳолат тасвирларини бадиий таҳлил қилиш орқали уларнинг эстетик ва поэтик ифода воситаларини аниқлаш, шунингдек, Наби Жалолиддин ва Қўчқор Норқобил ижодидаги психофизиологик тасвирларнинг ўзаро уйғунлашувида намоён бўлувчи ёзувчининг бадиий маҳоратини тадқиқ этиш ҳамда уни илмий мезонлар асосида исботлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
жаҳон ва ўзбек адабиётшунослигида бадиий қаҳрамон психофизиологиясини ўрганишга доир ёндашувлар дифференциал таҳлил қилиниб, “психофизиологик ҳолат” тушунчасининг поэтик категория сифатидаги назарий-методологик параметрлари ҳамда ўзбек насридаги ўрганилмаган жиҳатлари аниқланган ҳамда  муаммоларнинг илмий-назарий аҳамияти асосланган;
ҳозирги ўзбек насрида психофизиологик ҳолатларнинг ўзаро детерминантлик алоқалари асосланган, бунда жисмоний реакцияларнинг (жест, мимика, ҳаракат ўзгаришлари) қаҳрамон ички дунёсини очишдаги образли хизмати ҳамда китобхон онгида ассоциатив образ яратиш орқали эстетик таъсир кўрсатиш механизмлари далилланган;
ўзбек насри мисолида “сукут” ҳодисаси илк бор психофизиологик тасвир воситаси сифатида комплекс таҳлилга тортилиб, Наби Жалолиддин ва Қўчқор Норқобил асарларида ушбу паузаларнинг персонаж миллий ва умуминсоний идентификациясини кўрсатувчи бадиий-психологик ходиса эканлиги исботланган;
қаҳрамон сукути ва унга ҳамроҳ бўлган физиологик белгилар ўзбек миллий менталитетининг ўзига хос ифодаси (босиқлик, андиша, ички кечинма устуворлиги) сифатида тадқиқ этилган ҳамда бадиий матн структурасида миллий психофизиологик ҳолатларнинг предикатив функциялари ва аҳамиятлилик даражалари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, тавсия ва ишланмалар асосида:
 бадиий асар қаҳрамонларининг психофизиологик ҳолатларини ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқотларни тизимли ўрганиш натижасида чиқарилган илмий хулосалар асосида масаланинг ечим топмаган жиҳатлари аниқланган ҳамда муаммоларнинг илмий-назарий аҳамияти асосланганлигига илмий-назарий фикрлар ва хулосалардан  Туркиянинг “Артвин Cоруҳ Университети Ректорлугу” талабаларининг  (2024-2025-йиллардаги баҳорги семестрида  ТДЕ-404: Тадқиқот лойиҳаси (бакалавр)  ТДЕ-453: Замонавий туркий адабиётлар (бакалавр) ТДЕ-5846: Қиёсий туркий адабиёт (магистратура) каби фанларни ўқитишда фойдаланилган. (Артвин Cоруҳ Университети Ректорлугунинг 21.01.2026 даги Э-52659-сон маълумотномаси. Шунингдек, диссертацияда таҳлил қилинган бадиий оҳанг, жест мимика, психологик тузилма таҳлиллари ҳамда  ўқувчи онгида вужудга келган ассоциатив образ қаҳрамоннинг маълум вазиятда ўзини қандай баҳолаш жараёнида юқори даражадаги амалий тажриба орттирдилар. Мазкур илмий мазмун асосида талабалар мустақил илмий ҳисоботлар, контсептуал тақдимотлар ва бадиий матн таҳлиллари каби академик топшириқларни муваффақиятли бажардилар. Бу эса таълим жараёнининг мазмунан ва методик жиҳатдан бойишига хизмат қилди.
қаҳрамоннинг ички кечинмалари, мимикаси ва овоз оҳанги орқали ифодаланган психофизиологик ҳолат тасвирларининг бадиий-эстетик функциялари аниқланиб, уларнинг индивидуал услуб яратишдаги аҳамияти очиб берилган ҳамда илмий жиҳатдан далилланганлигига доир назарий фикрлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришларининг сценарийсини ёзишда фойдаланилди. Шунингдек, ушбу кўрсатув ва эшиттиришлар учун тайёрланган материаллар М.Абдураҳимова томонидан тавсия этилган мақолалар ва ўқув адабиётлар билан мазмунан бойитилди. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 14-февралдаги 26-36-962-сон маълумотномаси). Натижада телерадиокомпания кўрсатувларида ушбу диссертация натижаларидан фойдаланиш ўзининг ижобий самарасини берди. Кўрсатув ва эшиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни чуқурлашган, илмий далилларга бой бўлиши таъминланган ҳамда кўрсатув ва эшиттиришларда кўтарилган замонавий адабий жанрлар масалаларининг илмий асоси кучайтирилган. 
сукут ҳолатининг психофизиологик тасвир воситаси сифатида қўлланиши илк бор ўзбек насри мисолида кенг қамровли таҳлил қилиниб, унинг Наби Жалолиддин ҳамда Қўчқор Норқобил ижоди орқали миллий ва умуминсоний идентификация жараёнларининг бадиий акс эттирилиши илмий жиҳатдан асосланиб, ҳозирги ўзбек насрида бу йўналишнинг методологик аҳамияти очиб берилганлигига оид мулоҳазалардан давлат илмий-техник дастури доирасида Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда амалга оширилган ПФ-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган. Жумладан, диссертациянинг ҳозирги ўзбек насрида психофизиологик ҳолатлар психологик жиҳатдан ўзаро бир-бирига боғланган ҳолда асар қаҳрамонларининг руҳий ҳолатини ўқувчига яққолроқ намоён қилиш вазифасини бажариши, ўқувчи онгида вужудга келган ассоциатив образ қаҳрамоннинг маълум вазиятда ўзини қандай тутгани, ўз руҳий ҳолатини сукут, жест ва мимикалар орқали қандай ифода қилгани ҳақида тасаввур пайдо қилиши, бу орқали китобхонга руҳий таъсир ўтказилиши далилланганлигига доир хулоса ва тавсиялари лойиҳа доирасида яратилган кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформанинг мукаммаллашувига хизмат қилган.
қаҳрамон сукути ёрдамида ифодаланган психофизиологик ҳолатлар орқали миллий характер, руҳий жараёнлар, бадиий маҳорат топилмалари акс этган тасвирлар ва ўзбек миллий характерида сукут психофизиологик ҳолатининг ўрни масаласи алоҳида эътиборга олинган ҳолда миллийлик параметрлари бўйича таҳлил қилинган ҳамда миллий психофизиологик ҳолат функциялари, предикатив марказ учун аҳамиятлилик даражалари аниқланганлигига доир  мулоҳазалардан давлат илмий-техник дастури доирасида Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда амалга оширилган ИЛ-402104474-рақамли ““болаларадабиёти.уз” электрон платформа ва унинг мобиль иловасини яратиш” мавзусидаги  инновацион лойиҳани  бажаришда фойдаланилган, электрон  платформанинг мукаммаллашувига  хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish