Поянов Ихтиёр Абдимумин ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар: 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда қадимги шаҳарлар ва илк давлатчилик жараёнларининг боғлиқлиги тарихи”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2023.4.PhD/Tar1686
Илмий раҳбар: Бердиев Жамшид Панжиевич, т.ф.ф.д.,доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. DSc.03/2025.27.12.Tar.11.01.
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори, Раимқулов Абдусабур Аззамович; тарих фанлари доктори, Хушвақов Наби Олимович.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон ҳудудидаги қадимги шаҳарлар ва дастлабки давлатчиликнинг ривожланиш жараёнларидаги ўзаро богʻлиқлик тарихини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
“Авесто”, Эрон, Юнон ва Рим каби қадимий ёзма манбаларнинг маълумотларига кўра, милоддан аввалги ВИИИ асрда Бақтрия ҳудудида илк шаҳарлар асосида мустақил ва қудратли давлат шакллангани, милоддан аввалги ВИ аср ўрталарида қадимги Хоразм давлатчилигида шаҳарлар ва қаълалар нафақат ҳарбий-стратегик, балки иқтисодий ва маъмурий жиҳатдан ҳам муҳим ўрин тутгани маълум бўлиб, улар ҳунармандчилик, савдо ва бошқарув марказлари сифатидаги фаолияти илмий жиҳатдан далилланган;
Археологик маълумотлар ва турли ёзма манбалар таҳлилига асосланиб, минтақанинг Бақтрия, Суғд ва қадимги Хоразм ҳудудларида шаклланган илк давлатлари муайян сунъий суғориш иншоотлари тизими билан чегараланган воҳа давлатчилиги шаклида вужудга келгани, бу давлатларнинг ривожланиш жараёнлари асосан сув билан таъминланиш имкониятларига чамбарчас боғлиқ бўлиб, суғориш тизимлари қишлоқ хўжалиги, аҳоли жойлашуви, шаҳарлар таркиби ва уларнинг иқтисодий-ижтимоий ҳаётини юксалтиришда ҳал қилувчи омил сифатида хизмат қилганлиги, шу жиҳатдан, мазкур ҳудудлардаги давлатчиликнинг юзага чиқиши ва тараққиёти воҳаларнинг табиий ресурсларидан самарали фойдаланишга асослангани археологик топилмалар билан асосланган;
Қадимги Ўзбекистон ҳудудларидаги давлатлар устидан милоддан аввалги ВИ – ИВ асрларда Аҳамонийлар сулоласи асосан сиёсий ҳукмронликни ўрнатгани, аммо уларнинг иқтисодий ва маданий тараққиётига сезиларли таъсир кўрсатмагани археологик ёдгорликларнинг қурилиш услублари ҳамда моддий маданий мероснинг қиёсий таҳлили асосида илмий жиҳатдан асослаб берилган. Археологик маълумотлар маҳаллий шаҳарсозлик анъаналари, меъморчилик шакллари ва маҳаллий ҳунармандчилик ривожи ўзлигини сақлаб қолганини, бу эса Аҳамонийлар ҳукмронлиги сиёсий назорат билан чекланганини, минтақанинг ички ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараёнларига чуқур кириб бормаганлиги илмий жиҳатдан далилланган;
Қадимги Хоразм ва Суғдиёна милоддан аввалги ИВ асрдан милодий ИВ асргача йирик шаҳарларга эга бўлган мустақил давлатлар сифатида мавжуд бўлгани сабабли, уларнинг тарихий тараққиётини “Қанғ” ёки “Кушон” даври атамалари билан ифодалаш тўғри эмаслиги, балки ушбу даврни мазкур давлатларнинг мустақил ривожланиш даври сифатида аташ лозимлиги, Хоразм ва Суғдиёна сиёсий мустақиллик, хос давлат бошқарув тизими, иқтисодий-ижтимоий тараққиёт ҳамда ўзига хос маданий анъаналарини ривожлантирганлиги, мазкур ҳудудлар тарихини уларнинг ички тараққиёт хусусиятларини инобатга олган ҳолда мустақил ривожланиш даври сифатида ўрганиш илмий жиҳатдан тўғри ҳисобланиши илмий жиҳатдан асослаб берилган, 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Археологик маълумотлар ва турли ёзма манбалар таҳлилига асосланиб, минтақанинг Бақтрия, Суғд ва қадимги Хоразм ҳудудларида шаклланган илк давлатлари муайян сунъий суғориш иншоотлари тизими билан чегараланган воҳа давлатчилиги шаклида вужудга келгани, бу давлатларнинг ривожланиш жараёнлари асосан сув билан таъминланиш имкониятларига чамбарчас боғлиқ бўлиб, суғориш тизимлари қишлоқ хўжалиги, аҳоли жойлашуви, шаҳарлар таркиби ва уларнинг иқтисодий-ижтимоий ҳаётини юксалтиришда ҳал қилувчи омил сифатида хизмат қилганлиги, шу жиҳатдан, мазкур ҳудудлардаги давлатчиликнинг юзага чиқиши ва тараққиёти воҳаларнинг табиий ресурсларидан самарали фойдаланишга асосланганига оид илмий хулосалар “Ўзбекистон” телерадиоканали” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 9-октябрдаги 01-44-292-сон маълумотномаси). Натижада Бақтрия ва қадимги Хоразмда илк давлатчилик сунъий суғориш иншоотларига асосланган воҳа тизими билан чамбарчас боғланиб, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш уларнинг иқтисодий, сиёсий ва маданий ривожланишида ҳал қилувчи омил бўлганлиги илмий жиҳатдан асослаб берилди ва телетомошабинларга етказилди.
Қадимги Ўзбекистон ҳудудларидаги давлатлар устидан милоддан аввалги ВИ – ИВ асрларда Аҳамонийлар сулоласи асосан сиёсий ҳукмронликни ўрнатгани, аммо уларнинг иқтисодий ва маданий тараққиётига сезиларли таъсир кўрсатмагани археологик ёдгорликларнинг қурилиш услублари ҳамда моддий маданий мероснинг қиёсий таҳлили асосида илмий жиҳатдан асослаб берилган. Археологик маълумотлар маҳаллий шаҳарсозлик анъаналари, меъморчилик шакллари ва маҳаллий ҳунармандчилик ривожи ўзлигини сақлаб қолганини, бу эса Аҳамонийлар ҳукмронлиги сиёсий назорат билан чекланганини, минтақанинг ички ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараёнларига чуқур кириб бормаганлигига доир илмий маълумотлардан “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди дастурларини бажаришда фойдаланилди (Халқаро “Олтин Мерос” хайрия жамоат фондининг 2025-йил 22-февралдаги 01-26-сон маълумотномаси). Натижада қадимги Ўзбекистон ҳудудларида Аҳамонийлар сулоласи асосан сиёсий ҳукмронликни ўрнатган бўлса-да, уларнинг иқтисодий ва маданий жараёнларга чуқур таъсир кўрсата олмагани, бу ерда маҳаллий шаҳарсозлик, меъморчилик ва ҳунармандчилик анъаналари ўзлигини сақлаб қолганлиги илмий жиҳатдан асослаб берилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish