Рўзиева Дилафрўз Ибрагимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ижтимоий, иқтисодий ва маънавий-маърифий ислоҳотларни амалга оширишда Қарши шаҳар маҳаллаларининг ўрни (1991-2022 йй.)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Tar1191
Илмий раҳбар: Ачилов Анвар Туйчиевич, т.ф.ф.д., доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. DSc.03/2025.27.12.Tar.11.01.
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори, профессор Эргашева Юлдуз Алимовна; тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Гадаев Омон Олимжонович.
Етакчи ташкилот: Шаҳрисабз давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Қарши шаҳар маҳаллаларининг ижтимоий, иқтисодий ва маънавий-маърифий соҳадаги фаолияти динамикасини тарихий нуқтаи назардан ўрганишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳалла институтини янада ривожлантириш ва маҳаллаларда ўзини ўзи бошқариш тизимини кучайтириш тўғрисида”ги фармони орқали маҳалла ва оиланинг маънавий ва ахлоқий жиҳатлари янада ривожлантирилди. Бу фармон, маҳалланинг ижтимоий ролининг ошириш, фуқароларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни янада такомиллаштиришга хизмат қилмоқда. Шунингдек, “Ёшлар ёрдами” дастури орқали Қарши шаҳридаги маҳаллаларда ёшларнинг маънавий ўсиши, ахлоқий тарбияси ва маданий даражасини оширишга катта эътибор қаратилганлиги аниқланган;
Мустақиллик йилларида маҳаллалар фаолиятида, жумладан Қарши шаҳри маҳаллаларида туб бурилиш жараёнлари содир бўлганлиги, мазкур тарихий институтининг қайта тикланганлиги, аждодларимизнинг асрий тажрибаларидан кенг фойдаланила бошланиб маҳаллага аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда маънавий-маърифий ислоҳотлар масканига айланганлиги исботланган;
Қарши шаҳри маҳаллалари ўзининг географик жойлашуви ва аҳолисининг таркибига қараб бир нечта ҳудудий, жумладан “Темир йўлчи”, “Шаҳар маркази” маҳаллалари маркази маҳаллалар тоифасига кириб, бу маҳаллалар шаҳарнинг асосий йўлларига яқин жойлашганлиги, “Шодлик” ва ”Истиқлол” каби маҳаллалар шаҳарнинг марказидан бироз узоқда жойлашганлиги боис ўрта маҳаллалар, шунингдек, чегарадаги маҳаллалар, яъни шаҳарнинг ташқи чегараларига яқин жойлашган маҳаллалар, қишлоқ маҳаллалари Қарши шаҳрига яқин жойлашган аграр соҳа билан шуғулланувчи қишлоқлардан маҳаллалар тоифаларга бўлиниши далилланган;
Ёшлар ўртасида Қарши шаҳри маҳаллаларида ва таълим муассасаларида “Менинг шажарам” мавзусидаги акциялар ўтказиш орқали ўқувчилар ўртасида тарихий хотира, юксак маънавият, ўзбек халқининг тарихий анъаналари, маданий меросга ҳурмат, мустақиллигимизни асраб авайлаш, уни тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиш, она ватанга муҳаббат, садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида “Менинг аждодларим-менинг ғурурим” шиори остида иншолар танлови, “Оилавий-шажарам” кўрик танлови, “Урф-одатлар ўзлигимиз таянчи” танлови, “Маҳалламиз қадамжолари” каби тадбирлари доимий ташкил этиб келинаётгани исботланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қарши шаҳри маҳалларидан ижтимоий, иқтисодий ва маънавий маърифий ислоҳотларни амалга оширишда маҳалларнинг тутган ўрни мавзуси бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
маҳаллалар жаҳон сивилизацияси ўчоқларидан бири бўлган Қарши шаҳри ҳудудида мавжуд бўлган ўзини ўзи бошқаришнинг энг асосий ва муҳим шаклларидан бири эканлигига оид илмий маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023-йил 27-октябрдаги 02-31-616/2-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий ўзини ўзи бошқарув органлари, яъни маҳаллалар бошқаруви демократик асосда шаклланганлиги, шарқона урф-одат ва анъаналар бу жараёнда асосий рол ўйнаганлиги кенг жамоатчиликка етказиб берилган;
мустақиллик йилларида маҳаллалар фаолиятида, жумладан Қарши шаҳри маҳаллаларида туб бурилиш жараёнлари содир бўлганлиги, мазкур тарихий институтининг қайта тикланганлиги, аждодларимизнинг асрий тажрибаларидан кенг фойдаланила бошланиб маҳаллага аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда маънавий-маърифий ислоҳотлар масканига айланганлигига оид илмий маълумотлардан Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023-йил 27-октябрдаги 02-31-616/2-сон маълумотномаси). Натижада мустақиллик йилларида Қарши шаҳри маҳалларида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва унинг бўлимлари, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар” ҳамда маҳалла раислари ҳамда бошқа маълумотлар кўрсатиб берилган;
Қарши шаҳри маҳалллалари ўзининг географик жойлашуви ва аҳолисининг таркибига қараб бир нечта ҳудудий, жумладан “Темир йўлчи”, “Шаҳар маркази” маҳаллалари маркази маҳаллалар тоифасига кириб, бу маҳаллалар шаҳарнинг асосий йўлларига яқин жойлашганлиги, “Шодлик” ва”Истиқлол” каби маҳаллалар шаҳарнинг марказидан бироз узоқда жойлашганлиги боис ўрта маҳаллалар, шунингдек, чегарадаги маҳаллалар, яъни шаҳарнинг ташқи чегараларига яқин жойлашган маҳаллалар, қишлоқ маҳаллалари Қарши шаҳрига яқин жойлашган аграр соҳа билан шуғулланувчи қишлоқлардан маҳаллалар тоифаларга бўлинишига оид маълумотлардан Республика маънавият ва маърифат марказининг маълумотларидан фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 13 июндаги 03-15/26-сон маълумотнома). Натижада маҳаллалар ҳудудида жойлашган тадбиркорлик субектларининг норматив-ҳуқуқий механизмларини шакллантириш борасида таклиф ва тавсилар ишлаб чиқилган.
Ёшлар ўртасида Қарши шаҳри маҳаллаларида ва таълим муассасаларида “Менинг шажарам” мавзусидаги акциялар ўтказиш орқали ўқувчилар ўртасида тарихий хотира, юксак маънавият, ўзбек халқининг тарихий анъаналари, маданий меросга ҳурмат, мустақиллигимизни асраб авайлаш, уни тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиш, она ватанга муҳаббат, садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида “Менинг аждодларим-менинг ғурурим” шиори остида иншолар танлови, “Оилавий-шажарам” кўрик танлови, “Урф-одатлар ўзлигимиз таянчи” танлови, “Маҳалламиз қадамжолари” каби тадбирлари доимий ташкил этиб келинаётганига оид маълумотлардан Республика маънавият ва маърифат марказининг маълумотларидан фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 13 июндаги 03-15/26-сон маълумотнома). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклиф ва тавсия ва илмий хулосалар Янги Ўзбекистонда оила-маҳалла ҳамкорлиги ва ёш авлод тарбиясидаги ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган чора-тадбирларни маҳаллий шарт-шароитлар асосида ўрганишга хизмат қилган.