Тожибоев Умиджон Усмонжон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туркистонда миллий санъат: анъана ва тараққиёт жараёнлари (ХИХ аср охири – ХХ аср биринчи чораги)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Tar1589
Илмий раҳбар: Расулов Абдулла Нуритдинович – тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/27.12.2025.Tar.10.01. 
Расмий оппонентлар: Эргашева Юлдуз Алимовна – тарих фанлари доктори, профессор, Маҳмудов Шерзодхон Юнусович – тарих фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади илмий муомалага киритилмаган тарихий манбалар асосида, ХИХ аср охири – ХХ аср биринчи чорагидаги Туркистон халқларининг миллий маданияти тарихини томоша, театр ва мусиқа санъати мисолида очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Туркистон аҳолисининг асосий кўнгилочар тадбирлари асосан Рамазон ойида ташкил этиладиган “кечки томошалар” бўлганлиги, бундай томошаларга рус ва русийзабон аҳоли ҳам ташриф буюрганлиги, ўлкага кўчиб келганлар оммавий ҳордиқ чиқаришининг асосий икки тури театр ҳамда мусиқа томошалари бўлганлиги, театр тадбиркорлари томонидан рус театрларнинг ўлкага дастлабки гастрол сафарлари ташкил этилганлиги аниқланган; 
Татар ва озарбайжон маърифатпарварлари (Абдулла Қориев, Илёсбек Ошкозорский, Муҳаммад Комил ал-Мутъий, Қосим Шомил, Абдулла Камол,  Алиаскар Асқаров, Хонталшинский, Аҳмад Камаринский, Сидқий Руҳулла, Юнус Наримоновлар) томонидан тузилган “Сайёр”, “Ширкат”, “Нур” каби труппаларининг ўлкага гастрол сафарлари, шунингдек, улар томонидан маҳаллий ҳаваскорларни ҳам жалб этган ҳолда ташкил этилган “Ҳилол”, “Чўлпон” “Театр ва мусиқа” каби тўгаракларнинг фаолияти Туркистонда замонавий театр ва мусиқа санъатининг шаклланишига таъсир кўрсатганлиги очиб берилган; 
Совет ҳокимияти томонидан ташкил этилган Туркистон халқ консерваториясида дастлаб 17 кишидан иборат педагогик кенгаш фаолиятининг йўлга қўйилганлиги, консерватория қошида “Халқ симфоник оркестри” ва икки таркибли “Халқ симфоник ансамбли” фаолият юритганлиги, дастлаб “Халқ симфоник оркестри”да 6 нафар мусулмон мусиқачининг фаолият кўрсатганлиги, мусиқачиларга тўланадиган ойлик иш ҳақларидаги тафовутлар архив ҳужжатлари асосида аниқланган; 
Совет ҳокимиятининг сиёсий мақсадларидан келиб чиқиб “Турон”, “Шарқ”, “Гулистон” театр труппалари, шунингдек, ўлкадаги барча театр тўгараклари ҳамда ҳаваскор мусулмон театр труппалари тарқатиб юборилганлиги, соҳа ходимларининг оғир ижтимоий-иқтисодий ҳолатга тушиб қолганлиги архив ҳужжатлари асосида далилланди.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Туркистонда ХИХ аср охири – ХХ аср биринчи чорагида театр ва мусиқа санъати тарихини ўрганиш натижасида ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлардан: 
ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Туркистон аҳолисининг асосий кўнгилочар тадбирлари асосан Рамазон ойида ташкил этиладиган “кечки томошалар” бўлганлиги, бундай томошаларга рус ва русийзабон аҳоли ҳам ташриф буюрганлиги, ўлкага кўчиб келганлар оммавий ҳордиқ чиқаришининг асосий икки тури театр ҳамда мусиқа томошалари бўлганлиги ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” ДУКнинг 2025-йил 29-июлдаги 01-33/582-сон маълумотномаси). Илмий натижалар телетомошабинларга ХИХ аср охири – ХХ аср биринчи чорагидаги театр ва мусиқа санъати ҳақида холис билимларини етказиб берилишига хизмат қилган. 
Татар ва озарбайжон маърифатпарварлари томонидан тузилган “Сайёр”, “Ширкат”, “Нур” каби труппаларининг ўлкага гастрол сафарлари, шунингдек, улар томонидан маҳаллий ҳаваскорларни ҳам жалб этган ҳолда ташкил этилган “Ҳилол”, “Чўлпон” “Театр ва мусиқа” каби тўгаракларнинг фаолияти Туркистонда замонавий театр ва мусиқа санъатининг шаклланишига таъсир кўрсатганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг В йўналишида белгиланган “Маданият, санъат, театр, музей, китобхонлик ва ижод соҳаларини ривожлантиришга доир чора-тадбирлар” дастурининг 40-бандида белгиланган “Мамлакатимизда истеъдодли ёшларни аниқлаш, ижодий интилишларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг Она Ватанни мадҳ этувчи, аждодларимизнинг бой маънавий мероси ҳамда миллий ва умуминсоний қадриятлар, анъаналарни тарғиб қилувчи, яратувчанлик, бунёдкорликни улуғловчи тадбирлар ва тарғибот ишларини ташкил этишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти 2025-йил 29-сентябрдаги 10/619-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар маънавий-маърифий тадбирлар савиясини янада оширишга хизмат қилади. Натижада тарғибот тадбирларда иштирок этганлар санъатдан сиёсий мақсадларда ҳам фойдаланилганлиги тўғрисидаги маълумотларга эга бўлдилар.
Ўзбекистон миллий архиви фондларида сақланаётган ҳужжатлар асосида аниқланган, Совет ҳокимиятининг сиёсий мақсадларидан келиб чиқиб “Шарқ”, “Турон”, “Гулистон” театр труппалари тарқатиб юборилганлиги, санъаткорларнинг оғир ижтимоий аҳволи ҳақидаги маълумотлардан касаба уюшмалари томонидан ташкил этилган давра суҳбатлари, маданий-гуманитар тадбирларни ташкил этишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси 2025-йил 9-октябрдаги БМ-06/1259-сон маълумотномаси). Натижада ушбу маълумотлар давра суҳбатлари ва  маданий-гуманитар тадбирларда иштирок этганларда ХИХ аср охири – ХХ аср биринчи чорагида Туркистонда фаолият олиб борган санъаткорларнинг меҳнат ҳуқуқлари ҳимоя қилинмаганлиги ҳамда оғир ижтимоий ҳолати ҳақида тасаввур ҳосил қилишларига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish