Эрматов Абдукарим Рахманбердиевичнинг
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD)
илмий даражасини бериш бўйича эълон матни
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Республикамиз тупроқ-иқлим шароитларига мос нокнинг нав ва дурагайларини танлаш ҳамда истиқболли навини яратиш”, 06.01.05 - Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Qx1614.
Илмий раҳбар: Абдураманова Саломат Худайбергеновна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти, PhD.08/2025.27.12.Qx.05.01.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти: Нокнинг “Фаризи” нави (НАП 445).
II. Тадқиқотнинг мақсади Нокнинг турли тупроқ-иқлим шароитларига мослашган истиқболли, эртапишар, серҳосил, касаллик ва зараркунандаларга бардошли янги навини яратиш ҳамда ишлаб чиқаришга жорий қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор нокнинг республикамиз иқлим шароитига мос “Доктор Жюл Гюё” ва “Лесная красавица” навларини чатиштириш орқали олинган дурагайларининг морфо-биологик ва қимматли-хўжалик белгиларини комплекс ўрганиш асосида, қиёсий баҳоланиб, устунлик жиҳатлари аниқланган;
нокнинг 3 та (№5-11, №5-16, №5-19) дурагайлари орасидан морфо-биологик ва қимматли хўжалик белгилари бўйича юқори кўрсаткичларга эга бўлган ва селекция жараёнларида фойдаланиш учун хизмат қиладиган турлари танлаб олинган;
нокнинг танлаб олинган №5-16 дурагайидан истиқболли, ташқи муҳит ноқулай омилларига чидамли, эртапишар, мева сифат кўрсаткичлари юқори бўлган “Фаризи” нави яратилган;
нокнинг янги яратилган “Фаризи” навини гуллаши андоза “Любимиса Клаппа” навига нисбатан 3-5 кун кечроқ бўлиши ва пишиш муддати 15-20 кунга эртапишарлиги ҳамда мевасининг сифат кўрсатгичлари юқори бўлиши билан устунлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Республика тупроқ-иқлим шароитларига мос нокнинг нав ва дурагайларини танлаш ҳамда истиқболли навини яратиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
нокнинг “Доктор Жюл Гюё” ва “Лесная красавица” навларини чатиштириш натижасида ажратиб олинган шакллари орасида андоза навлардан иссиққа, нок ширинчасига ва касалликларга бардошли, гуллаши ва пишиш муддати фарқ қиладиган янги “Фаризи” нави Самарқанд вилояти фермер хўжаликларининг 8,6 гектар ер майдонида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар Миллий марказининг 2025 йил 11 ноябрдаги № 05/06-03-503-сон маълумотномаси). Натижада, фермер деҳқон хўжаликлари ва аҳоли хонадонларида етиштириш учун нокнинг ярим пакана, ҳосилдор ва мева сифат кўрсатгичлари юқори бўлган янги нав сифатида экиш учун тавсия этилган;
нокнинг янги “Фаризи” нави назорат (“Доктор Жюл Гюё”) навига нисбатан иқтисодий самарали эканлиги аниқланган ва Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманидаги “Расулов Ғани боғдорчилик” фермер хўжалиги майдонида 3,5 гектар, Тайлоқ туманидаги “Дилшоджон Дилмуроджон Ишонч” кўп тармоқли фермер хўжалиги майдонида 5,1 гектар жами 8,6 гектар ер майдонида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар Миллий марказининг 2025 йил 11 ноябрдаги № 05/06-03-503-сон маълумотномаси). Натижада, бир дона нок меваларининг вазни 170-210 граммдан олишга, ўртача бир тупидан 24-26 кг ҳосил етиштиришга эришилган.
нокнинг янги “Фаризи” нави назорат (“Доктор Жюл Гюё”) навга нисбатан иқтисодий самарали эканлиги аниқланган ва Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманидаги “Расулов Ғани боғдорчилик” фермер хўжалиги майдонида 3,5 гектар майдонида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар Миллий марказининг 2025 йил 11 ноябрдаги №05/06-03-503-сонли ва “Расулов Ғани боғдорчилик” ф/х нинг 2024 йил 17 декабрги №7-сонли маълумотномаси). Натижада, нокнинг янги яратилган “Фаризи” нави маҳсулдорлиги “Доктор Жюл Гюё” навига нисбатан 20-25% га юқори бўлган.